36
режимлари ва меъёрий чекловлар “ўйин қоидаларини” ўзгартириш учун
хизмат қилиши зарур.
Халқаро ҳамкорлик. Мамлакатларда экологик стандартларнинг
қўлланилиши бошқа мамлакатларнинг ривожланишига таъсир этиши мумкин
бўлган оқибатларни тушуниш асосида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда
амалга оширилиши зарур.
Халқаро маъсулият. Миллий чегаралар
доирасидаги фаолият ушбу
чегарадан ташқарида экологик салбий оқибатларни келтириб чиқариши
мумкин. Бу эса бундай вазиятларда манфаатларни ҳимоя қилишнинг мустақил
судларга асосланган халқаро ҳуқуқий меъёрларини ишлаб чиқишда
ҳамкорликни талаб этади.
Барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмол. Ресурслардан оқилона ва
адолатли фойдаланишда барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмол даражасини
жорий
этиш зарур, ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг барқарор бўлмаган
моделларини
қисқартириш
ва
бартараф
этиш
лозим.
Яъни
утиллаштирилаётган материаллардан қайта фойдаланиш, ер
ресурсларининг
тақчиллигини тан олиш ва тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш керак.
Адолатли ўтиш. Барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида паст
углеродли яшил иқтисодиётга ўтиш учун муайян харажатларни амалга
ошириш зарур. Айрим мамлакатлар ўтиш
даврида ушбу харажатларни
бошқаларга нисбатан қийинчиликсиз амалга ошириши мумкин. Ўтиш даврида
аҳолининг нисбатан ҳимояга муҳтож қатламлари қўллаб-қувватланиши,
ривожланаётган мамлакатлар эса тегишли молиявий ва техник ёрдам олиш
имкониятига эга бўлишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: