Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
Яшил иқтисодий
сиёсат дастаклари Маъмурий (меъёрий- ҳуқуқий) Иқтисодий (бозор) Ахборот (тарғибот, ташвиқот) 38 Тартибга солиш ва назорат қилиш механизмлари ёпиқ циклли ишлаб чиқаришни яратишда етказиб беришнинг мураккаб занжирига эга йирик ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш учун қайтаришнинг самарали тизимини яратиш имконини беради. Яшил иқтисодиётга ўтиш сиёсатининг маъмурий дастакларига охирги йилларда Европа Иттифоқида амал қилаётган электр ва электроника асбоб- ускуналарини утиллаштириш, хавфли моддаларни чеклаш ва рўйҳатдан ўтказиш, кимёвий моддаларни баҳолаш бўйича қабул қилинган меъёрларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Ушбу меъёрлар жаҳонда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишда қўлланилаётган стандартларга бевосита таъсир ўтказмоқда. Яшил иқтисодиётни рағбатлантиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу соҳага “яшил” инвестицияларни йўналтиришга хизмат қилади. Улар тадбиркорлик рискининг пасайишига ва инвесторлар ишончининг ортишига олиб келади. Меъёрий дастакларнинг қўлланилиши аксарият ҳолларда хавфли, атроф-муҳитга зарар келтирувчи фаолиятни минимал стандартларни жорий этиш ёки муайян фаолият турларини таъқиқлаш орқали бартараф этиш учун зарур ҳисобланади. Жумладан, стандартлар тармоқлар рақобатбардошлигига ижобий таъсир кўрсатадиган инновациялар ва самарадорликни янада рағбатлантириши мумкин. Шу билан бир вақтда стандартлар кичик ва ўрта бизнеснинг бозорларга кириб боришида муаммолар яратиши мумкин. Ушбу ҳолатлар ривожланаётган мамлакатларда тез-тез учраб туради. Шунинг учун мамлакатлар стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ёрдамида атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашлари ва бозорларга кириб боришни кафолатлашлари зарур бўлади. Тартибга солувчи назорат этувчи механизмлар бозорларнинг ривожланиш тенденциялари ва технологик ўзгаришларини эътиборга олган ҳолда мунтазам назорат қилиниши, баҳоланиши ва янгиланиб бориши золим. Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling