Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Иқтисодий дастаклар. Иқтисодий дастаклар, одатда, бозор дастаклари 
деб, юритилади ва атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кенг 
қўлланилади. Ушбу дастаклар нарх механизми ва иқтисодий шароитлар
айрим гуруҳ иқтисодий субъектлар фаолиятини ўзгартиришга хизмат қилувчи 
бозор муносабатлари орқали ишлайди. Улар истеъмолчилар ва саноат 
корхоналарини атроф-муҳитга зарар келтирувчи чиқиндиларни чиқариш 
ҳажмини қисқартиришни иқтисодий асослаш ҳамда атроф-муҳит 
барқарорлигини таъминловчи технологик инновацияларни ишлаб чиқаришга 
жорий этишни рағбатлантиршга хизмат қилади.
Бозор ва эркин нархлар атроф-муҳит манфаатларини ҳимоя қилишда 
муҳим дастаклар сифатида қўлланилиши мумкинлиги иқтисодий 
дастакларнинг асосини ташкил этади. Нархлар иқтисодиёт ва ресурслардан 
самарали фойдаланиш учун рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилади. 
Улар ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий харажатларини реал акс 
эттиришлари мумкин. Агар нархлар ушбу вазифани бажармаса, бозорлар 
атроф-муҳит сифатининг қўллаб-қувватлаш ёки неъматларни таклиф 


39 
этишнинг керакли даражасини таъминлай олмайди. Иқтисодиётда ушбу ҳолат 
бозорлар тушкунлиги, деб номланади. Атроф-муҳит эса нима учун бозор 
иқтисодий муаммоларни ҳал этиш воситалари билан таъминлай 
олмаганлигининг муҳим сабаби сифатида келтирилади.
“Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг иқтисодий дастакларини қуйидагича 
гуруҳлаш мумкин: 
- экологик солиқлар ва йиғимлар; 
- утиллаштириш дастурлари; 
- экологик жиҳатдан асосланган субсидиялар ёки тўловлар; 
- масъулият қоидаси ва компенсация дастурлари
- савдо рухсатномалари. 
Экологик солиқлар ва йиғимлар. Бу вазиятда ишлаб чиқарувчилар 
ёки истеъмолчилар томонидан атроф-муҳитга етказилган зарар, чиқариб 
ташланган чиқиндиларнинг атроф-муҳитни ифлослантириш даражасига 
боғлиқ ҳолда солиқлар ёки йиғимлар ундирилади. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling