35
сувдан
самарали, оқилона фойдаланишга ҳаракат қилади. У ижтимоий,
иқтисодий ва экологик инновацияларнинг ривожланишига кўмаклашади.
Авлодлар бирдамлиги тамойили. “Яшил иқтисодиёт”
амалда ва
истиқболда инвестияларни амалга ошириш имконини беради. У авлодлар
ўртасида
адолатни таъминлашга, ресурсларни сақлаб қолишга ва узоқ
муддатли даврда аҳоли турмуш сифатини оширишга хизмат қилади. “Яшил
иқтисодиёт” молия секторини тартибга солиш ва унга таъсир этиш орқали
иқтисодиёт секторлари, яшил технологияларга
инвестициялар сарфлашни
рағбатлантиради, глобал пул тизимининг барқарорлигини таъминлйди.
Халқаро
ташкилотлар
томонидан
ишлаб
чиқилган
умумий
тамойиллардан ташқари алоҳида мамлакатлар учун хос миллий хусусиятларни
ҳисобга олган ҳолда яшил иқтисодиётнинг миллий тамойиллари аксарият
мамлакатлар амалиётига тадбиқ этилган.
Жумладан, UNEPнинг Буюк
Британия Миллий қўмитаси мамлакат учун алоҳида яшил иқтисодиёт
тамойилларини ишлаб чиққан бўлиб, ушбу рўйҳат 15 та тамойиллардан иборат
бўлиб, мазмунан Каолиция тамойиллари билан тўлиқ ёки қисман мос келади.
Шунингдек, улар бир-биридан фарқли жиҳатларга эга.
Бойликни тенг тақсимлаш. Бойликни мамлакат
ичида ва мамлакатлар
ўртасида адолатли тақсимлашга кўмаклашиш, бойлар ва камбағаллар
ўртасидаги даромадлар жиҳатдан табақаланишгт қисқартириш, жаҳон
ресурсларидан фойдаланишда иқтисодий ва ижтимоий адолатли таъминлашга
эришиш, ёввойи табиат учун етарли жой қолдириш.
Иқтисодий адолатлилик. Умумий, табақалаштирилган
маъсулият
тамойилларига амал қилиш. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар
ўртасидаги ривожланиш
тафовутларини минималлаштириш, экологик
барқарорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий қолоқ мамлакатларга молиявий
ва технологик жиҳатдан ёрдам бериш мақсадида иқтисодий ҳамкорликни
кенгайтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: