Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Соғлом сайёра тамойили. “Яшил иқтисодиёт” йўқотилган био хилма-
хилликни тиклашга ёрдам беради, табиий тизимларга инвестициялар 
йўналтиради ва йўқ бўлиб бораётганларини қайта тиклайди. “Яшил 
иқтисодиёт” экотизимлар ва био хилма-хилликка бевосита боғлиқ бўлиб, ушбу 
иқтисодиёт экологик талаблардан четга чиқмаслик ва барчани мазкур талаблар 
бўйича ҳамкорлик қилишга ундайди. Экологик талабларга атроф-муҳитни 
ифлослантириш, экотизимларни муҳофаза этиш, био хилма-хиллик ва бошқа 
табиий ресурсларни асраб қолиш, табиий ресурслар (сув, табиий газ, фойдали 
қазилма бойликлар)дан самарали ва келажак авлод эҳтиёжларини хавф остига 
қўймасдан оқилона фойдаланиш кабилар киради. 
“Яшил иқтисодиёт” янги технологиялар ва инновацияларни ишлаб 
чиқариш ва улардан фойдаланишга қадар потенциал таъсирини, иқтисодий 
сиёсатнинг экологик оқибатларини баҳолаш, экологик ва ижтимоий 
муносабатлар ўртасидаги мувозанатни таъминлашга ёрдам беради. 
Иштирок этиш тамойили. “Яшил иқтисодиёт” шаффофлик, илмий 
тадқиқотлар ва барча манфаатдор томонлар иштирокига асосланганлиги боис 
инклюзив характерга эга. “Яшил иқтисодиёт” фуқароларнинг барқарор 
ривожланишни таъминлашнинг барча босқичларида тўлиқ ва самарали 
иштирокини тақозо этади. 
Оқилона бошқариш ва шаффофлик тамойили. “Яшил иқтисодиёт” 
маълумотлари шаффофлиги боис унинг миқёсини ўлчаш мумкин. “Яшил 
иқтисодиёт” ишлаб чиқариш ва бозорлар устидан соғлом назорат ўрнатиш 
имконини беради. Тараққиёт натижаларини эса макро ва микро даражада 
миқдорий жиҳатдан ўлчаш мумкин бўлади. “Яшил иқтисодиёт” халқаро 
ҳамкорлик қилишга кўмаклашади, халқаро маъсулиятни иштирокчилар 
ўртасида тақсимлайди ва барчани инсон ҳуқуқлари, табиатни муҳофаза қилиш 
соҳасида халқаро стандартларга риоя қилишга чақиради. 
Мослашувчанлик тамойили. “Яшил иқтисодиёт” ижтимоий ҳимоя ва 
атроф-муҳит муҳофазаси тизимининг ривожланишига кўмаклашади. Иқлим 
ўзгаришлари ва табиий офатларга тайёр туриш, мослашишга ёрдам беради. 
“Яшил иқтисодиёт” модели ҳар қандай мамлакатнинг маданий, ижтимоий ва 
экологик хусусиятларига мослашиши мумкин. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling