Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

3. Ахборот дастаклари. Ушбу дастаклар “яшил энергетика”ни 
оммалаштиришга хизмат қилувчи чора-тадбирлардан иборат бўлади. АҚШда 
1992 йилдан бошлаб Энергетика вазирлиги ва Атроф-муҳит муҳофазаси 
агентликлари томонидан ишлаб чиқилган “Energy Star” дастури амал қилади. 
Мазкур дастур доирасида энергия истеъмоли ўртача энергия истеъмоли 
кўрсаткичидан 20-30%га паст бўлган қурилмалар “Energy Star” дастурининг 
обрўли логотипи билан маркировкаланади. Ҳозирда “Energy Star” логотипини 
60 дан ортиқ гуруҳ товарларда кўриш мумкин. Бу дастур доирасида лицензион 
152
Frankfurt School-UNEP Centre/BNEF. 2020. Global Trends in Renewable Energy Investment 2020, 
http://www.fs-unep-centre.org Copyright © Frankfurt School of Finance & Management GmbH 2020. Р.65. 
153
https://www.energy.gov/eere/amo/superior-energy-performance 


115 
ва ҳамкорлик келишувлари саноат соҳаси (2000 дан ортиқ), чакана савдо (2000 
дан ортиқ), қурилиш компаниялари (6000 дан ортиқ) ва бизнеснинг бошқа 
соҳаларида амал қилади. 2017 йилда “Energy Star” маҳсулотларини 
сертификатлаш билан 23 та мустақил ташкилот ва 255 та лабораториялар 
фаолият олиб борган
154
.
 
5.5. Ўзбекистонда “яшил энергетика”ни ривожлантириш 
истиқболлари 
Ўзбекистонда истеъмол қилинаётган электрэнергиянинг
катта қисми 
(88,7%) иссиқлик электростанцияларида ишлаб чиқарилади. Бунда энергия 
истеъмоли таркибининг ўзагини нефть ва газ ресурслари ташкил этади. 
Табиий газ ва нефтдан фойдаланишнинг ҳозирги даражаси сақланиб қолган 
ҳолда уларнинг захиралари табиий газ ва нефтга бўлган эҳтиёжни 20-30 йил 
давомида қондиришга етиши мумкин. Агар миллий иқтисодиётда электр 
энергиясига бўлган йиллик эҳтиёж ҳозирги 59-60 млрд. кВт/соатдан 2030 
йилга бориб 107 млрд. кВт/соатгача ортишиини эътиборга оладиган бўлсак, 
табиий нефть ва газ захираларининг тугаш муддати янада қисқариши табиий.
Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ривожланиши ва аҳоли 
эҳтиёжлари ўсиши натижасида электр энергиясига бўлган эҳтиёж кун сайин 
ортиб бормоқда. 2000 йилда бир нафар маиший фойдаланувчи бир ойда 114 
кВт/соат электр энергияси ишлатган бўлса, охирги йилларда бу кўрсаткич 200 
кВт/соатга етди. Бугунги кунда республикамиз бўйича электр энергиясидан 
умумфойдаланишда аҳоли улуши 26,5%га етган. Ваҳолонки, 1990 йилда ушбу 
кўрсаткич 13,9%га тенг эди. Электр энергияси ишлаб чиқаришга кетадиган 
харажатлар таркибида табиий газ, мазут, кўмир улуши 43 фоизга тенг. 
Мамлакат иссиқлик электр станцияларида йилиги 17 млрд. м3 табиий газ 
сарфланмоқда. Иссиқлик электр станцияларида сарфланаётган газни қўшимча 
қиймат яратиш (синтетик ёқилғи, полипропилен олиш) жараёнларига 
йўналтириш ижтимоий (аҳоли бандлиги, атроф муҳит муҳофазаси) 
муаммоларни ҳал этиш имкониятларини янада оширади
155

Мутахассислар томонидан Ўзбекистоннинг умумий энергия тежаш 
салоҳияти йилига 3 млн. тонна нефть эквивалентида баҳоланмоқда. Улардан 
фойдаланиш натижасида 40 млн. тонна ортиқча чиқинди газларини 
камайтириш имкони бор. Энергия тежаш энергия ресурсларига бўлган 
талабни қондириш учун янги электр ва иссиқликни ишлаб чиқариш 
қувватларини қуришдан 2-5 баробар кўпроқ фойдали бўлади. Иқтисодиётнинг 
энергия кўп сарфлайдиган тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш 
бўйича комплекс чора-тадбирларни жорий этиш 30-40% гача энергия сарфини 
тежаш имконини беради
156

154
 https://www.energystar.gov/index.cfm?fuseaction=recognized_bodies_list.show_RCB_search_form 
155
https://www.uzenergoinspeksiya.uz/press/yangiliklar/yashil-energetika-zbekistonda-ushbu-y-nalishdagi-ishlar-
rivozhiga-nimalar-t-s-inlik-ilmo-da/ 
156
 
https://www.podrobno.uz/cat/economic/potencial-energo-uzb
 


116 
Ҳозирги 
вақтда 
“яшил 
энергетика” 
тури 
ҳисобланган 
гидроэлектростанциялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан 
ишлаб чиқарилаётган электр энергияси жами электрэнергиянинг бор-йўғи 
11,3%ини ташкил этмоқда. Ҳисоб-китоблар кўрсатишича, Ўзбекистонда 
муқобил энергия манбаларининг катта имкониятлари мавжуд. Қуёш 
энергияси, кичик дарёлар, сув омборлари ва каналлар, органик ва ноорганик 
чиқиндилардан ишлаб чиқариладиган биогаз энергияси бу борада истиқболли 
ҳисобланади. Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш имкониятлари 
жуда юқори. Мамлакатимизда йил давомида қуёшли кунлар сони 320 кундан 
ортиқни ташкил этади ва қуёш энергияси миқдори 51 млрд. тонна нефть 
эквивалентидан ошиб кетади. Электр энергиясини ишлаб чиқаришда қуёш 
электростанцияларидан 
анъанавий 
манбалар 
билан 
биргаликда 
уйғунлаштирилган ҳолда фойдаланиш ҳар йили 1,8 млрд. куб метр табиий 
газни тежаб қолиш имконини беради. 
Европалик мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда 
бир йилда йиллик истеъмол ҳажмидан 40 баравар кўп электрэнергия ишлаб 
чиқариш имконияти мавжуд ва замонавий технологияларни амалиётга кенг 
миқёсда жорий этиш орқали 2030 йилга қадар мамлакат ялпи ички 
маҳсулотининг энергия сиғимкорлигини икки бараварга камайтириш 
мумкин
157

“Яшил энергетика”ни ривожлантириш Ўзбекистонда энергетик, 
экологик, иқтисодий хавфсизликни таъминлашда ва энергетика соҳасини 
барқарор ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда қайта 
тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш 
борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон 
Республикасининг “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш 
тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 
майдаги “Энергия тежовчи технологиялар ва тизимларни жорий этиш бўйича 
чора-тадбирлар дастури” тўғрисидаги ПҚ-2343-сонли, 2017 йил 26 майдаги 
“2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада 
ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия 
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-3012-
сон, 2017 йил 8 ноябрдаги “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни 
таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3379-сон, 2020 йил 13 май куни 
“Самарқанд вилоятида қуввати 100 мвт бўлган фотоэлектрик станцияни 
қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-4712-сон қарорлари шулар жумласидандир. 
Республикамизда тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни 
давлат томонидан рағбатлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари учун 
қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялар қўлланилади
158

157
www.energycharter.org 
158
Ўзбекистон Республикасининг “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги 
Қонуни 


117 
- қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб 
чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан беш йил 
муддатга солиқнинг барча турларини тўлашдан; 
- қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал 
қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун улар фойдаланишга 
топширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга мол-мулк солиғини ҳамда 
ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини 
тўлашдан; 
- ишлаб турган энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб 
қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия 
манбаларидан 
фойдаланувчи 
шахслар 
қайта 
тикланувчи 
энергия 
манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга ер солиғини 
тўлашдан озод этилади. 
Мамлакатда 2018 йил 1 январдан бошлаб Энергия ресурсларидан оқилона 
фойдаланишни таъминлаш
мақсадида
159

- давлат органлари ва муассасаларининг бино ва иншоотлари, 
шунингдек, 
кўп 
квартирали 
уй-жой 
фондини 
лойиҳалаштириш, 
реконструкция қилиш, қуриш ва фойдаланишга топширишда уларда энергия 
самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилганлиги 
юзасидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги текширилади; 
- якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари, барча бино ва 
иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда, иссиқ сув 
таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситкич қурилмаларини, 
шунингдек, энергия тежамкор лампаларни мажбурий тартибда ўрнатиш кўзда 
тутилади. 
Мамлакатимизда “яшил энергетика”ни ривожлантиришда дастлабки 
амалий қадамлар ташланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 5 октябрда Франция Республикасига расмий 
ташрифи давомида “Total Eren SA” (Франция) компанияси билан Самарқанд 
вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни 
лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишлатиш тўғрисида ҳамкорлик 
битими имзоланганлиги, ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 
Ўзбекистон Республикасида иш юритадиган “Tutly Solar” масъулияти 
чекланган жамияти шаклида хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 
таъсис этилди. 2019 йил 13 сентябрда Инвестор ва Лойиҳа компанияси 
ўртасида Инвестиция битими тузилди. “Ўзбекистон миллий электр 
тармоқлари” АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида Электр энергиясини сотиб 
олиш тўғрисида битимга мувофиқ лойиҳа доирасида ишлаб чиқарилган электр 
энергияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан ягона 
харидор сифатида сотиб олади
160

159
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги “Энергия ресурсларидан оқилона 
фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3379-сон Қарори. 
160
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 май куни “Самарқанд вилоятида қуввати 100 мвт 
бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-4712-сон қарори 


118 
2019 йилда БАА Masdar Clean Energy компанияси 100 МВт қувватга эга 
қуёш электрстанциясини қуриш ҳуқуқини қўлга киритди (1 кВт*с нархи 2,679 
цент). Тендерда Хитой, Корея Республикаси, Япония, Саудия Арабистони, 
Россия ва бошқа мамлакатлардан 23 та компания қатнашди. Тижорат 
тендерида “Acwa Power” (Саудия Арабистони); “Jinko Power” ва “Aljoimah 
Energy & Water Consortium” (Хитой/ Саудия Арабистони); “Masdar” (БАА); 
“TBEA Xinjianing Sunoasis Co Ltd” (Хитой) ва “Total Eren” (Франция) 
компаниялари иштирок этди. Яқин истиқболда қуёш энергетикаси соҳасида 
400 ва 500 МВт қувватга эга янги иккита лойиҳа эълон қилиниши кутилмоқда. 
2030 йилга қадар мамлакатда қуёш энергияси миқдорини 5 ГВт га етказиш ва 
умумий энергия истеъмоли таркибида тикланадиган энергия манбалари 
улушини 21%га етказиш режалаштирилган. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling