Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

1. Маъмурий дастаклар. Маъмурий дастаклар “яшил энергетика”ни 
ривожлантириш мақсадида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий чеклов ва 
рағбатлантиришлар ҳисобланади. Жумладан, АҚШда 1997 йилдан бошлаб 
“Миллионта қуёш томлари” миллий дастури амал қилмоқда
151
. Унга мувофиқ 
бино томларига қуёшда ишлайдиган энергия тизимлари ўрнатилиши зарур. 
2010 йилдаёқ мамлакатдаги 13 та “қуёш шаҳар”ларида 1 миллионта уйнинг 
томига қуёш тизимлари ўрнатилди. 
2. Иқтисодий дастаклар. Мазкур дастаклар энергетика соҳасида нарх 
механизми ва иқтисодий субъектлар фаолиятини ўзгартиришга хизмат 
қилувчи бозор муносабатлари ёрдамида ишлайди. “Яшил энергетика”ни 
ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий дастаклари турли-туман 
бўлиб, жаҳон амалиётида қуйидаги дастаклардан фаол фойдаланилади. 
Имтиёзли кредитлаш дастурлари. Японияда ушбу ўн йиллик дастур 
муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва ортиқча ишлаб чиқарилган 
электр энергияни сотиб олишни қўллаб қувватлаш учун ажратилган. Бу каби 
дастурлар Италия, Швеция, Германия, Корея Республикасида энергия 
самарадорлиги юқори технолгияларни ҳарид қилишда солиқ ва бошқа 
имтиёзлар бериш кўринишида кенг қўлланилади. 
Давлат субсидиялари ва дотация. Дания ҳукумати томонидан 
иссиқлик таъминоти тизимини биоёқилғига ўтказиш оқибатида истеъмолга 
узатиладиган иссиқлик энергияси нархи ўсадиган бўлса, у ҳолда инвестиция 
субсидияси тақдим этилади. Шунингдек ишлаб чиқаришнинг энергия 
самардорлигини ошириш ва иссиқлик электрстанцияларини модернизация 
қилиш лойиҳаларига ушбу имконият жорий этилади. 
150
OECD Science, Technology and Industry Scoreboard 2015: Innovation for growth and society. URL: 
http://dx.doi.org/10.1787/sti_scoreboard-2015-en 
151
http://www.flasolar.com/million_solarroofs.php 


114 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling