123
Халқаро энергетика агентлиги (International Energy Agency - IEA) –
ИҲТТ тасарруфидаги халқаро автоном ташкилот. 1974 йилда Париж шаҳрида
нефть инқирозидан кейин ташкил этилган.
Bloomberg Янги энергетикани молиялаштириш (Bloomberg New
Energy Finance - BloombergBNEF) – АҚШнинг Bloomberg маслаҳат
(консалтинг) компанияси бўлими, ўз мижозларига
глобал энергетика
бозоридаги ўзгаришлар тўғрисида чуқур таҳлилий
маълумотлар етказиб
бериш билан шуғулланади.
BP, “Би-Пи” – 2001 йилгача British Petroleum, деб номланган нефт-газ
соҳасида фаолият юритадиган трансмиллий комапния.
Enerdata – халқаро даражада саноатнинг энергетика тармоқларида
тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланадиган мустақил ахборот-консалтинг
компанияси.
Тестлар
1. Тикланадиган энергия – бу:
атом
энергияси
табиий манбалар ҳисобидан олинадиган энергия
қазиб чиқариладиган ёқилғидан энергия
йирик гидростанциялардан олинадиган энергия
2. Муқобил энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилаётган
электрэнергия қийматини ўлчаш усули ...
электрэнергия ишлаб чиқариш харажатлари
коэффициенти
қувватлардан фойдаланиш коэффициенти
қувватларни ўрнатишнинг
умумий харажатлари
энергия сиғимкорлиги кўрсаткичи
3. Энергетика соҳаси корхоналарининг иш самарадорлигини
тавсифловчи кўрсаткич ...
электрэнергия ишлаб чиқариш харажатлари коэффициенти
қувватларни ўрнатишнинг умумий харажатлари
энергия сиғимкорлиги кўрсаткичи
қувватлардан фойдаланиш коэффициенти
4. Энергетика корхоналарида асбоб-ускуналарни ўрнатиш учун
Do'stlaringiz bilan baham: