Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Назорат саволлари 
 
1. Жаҳонда ёқилғи энергетика ресурсларининг етишмаслиги ва энергия 
истеъмолининг ортиб боришига қандай омиллар таъсир кўрсатмоқда?
2. “Тикланадиган энергия” нима ва у қайси манбалар ҳисобидан ишлаб 
чиқарилади? 
3. Тикланадиган энергия истеъмолининг тармоқ ва географик 
таркибидаги ўзгаришларга қайси омиллар таъсир кўрсатмоқда?
4. “Яшил энергетика”нинг жадал суръатларда ривожланишининг 
сабаблари ва омиллари нималардан иборат? 
5. Дунё амалиётида “яшил энергетика” соҳаси давлат томонидан қандай 
усуллар ёрдамида қўллаб-қувватланади?
6. Ўзбекистонда “яшил энергетика”ни ривожлантириш истиқболларини 
баҳоланг. 
 
Асосий тушунчалар 
 
BTU (British thermal unit) - Британия иссиқлик бирлиги. 1 BTU=2,52 * 
10-
8
т.н.э. 
Тикланадиган энергия – табиий манбалар ҳисобидан олинадиган 
энергия. 
Муқобил энергия – анъанавий қазиб чиқариладиган ёқилғини қайта 
ишлаш ҳисобига олинадиган энергияга муқобил равишда олинадиган энергия. 
“Яшил энергетика” – анъанавий энергетикага нисбатан табиатга жуда 
кам зарар етказадиган энергетика. 
“Яшил энергетика” концепцияси – қазилма ёқилғи сарфисиз, 
иссиқхона газларини чиқармайдиган ва атроф-муҳит экологиясига зиён 
етказмаган ҳолда энергия таъминотини амалга оширишни кўзда тутувчи 
концепция. 
Электрэнергия ишлаб чиқариш харажатлари коэффициенти 
(Levelized Cost of Electricity - LCOE) – ишлаб чиқарилаётган электрэнергия 
қийматини ўлчаш усули. 
Қувватлардан фойдаланиш коэффициенти (capacity factors)  
ўрнатилган электр ускунанинг муайян вақт оралиғида ишлаш қувватини унинг 


122 
ўртача арифметик тўлиқ қувватига бўлиш орқали аниқланадиган, энергетика 
соҳаси корхоналарининг иш самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткич. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling