Қувватларни ўрнатишнинг умумий харажатлари (total installed cost
- TIC) – энергетика корхоналарида асбоб-ускуналарни ўрнатиш учун зарур
матераллар, иш ҳақи ва субпудрат харажатлари йиғиндиси.
“Ақлли шаҳар” – шаҳар инфратузилмасини бошқаришда ахборот-
коммуникация технологиялари, интернет имкониятларидан келиб чиқиб
қарорлар қабул қилишни интеграциялаш концепцияси.
“Уй-жой хўжалигида тикланадиган энергетика” – уй-жой хўжалиги
эҳтиёжлари учун муқобил энергия ишлаб чиқариш, энергияни сақлаш ва
энергия таъминотини бошқариш тизимини ривожлантириш концепцияси.
Микро ва кичик гидроэлектрстанциялар – электр энергияси ишлаб
чиқариш учун сув оқимларининг табиий ҳаракати энергиясидан
фойдаланувчи, ўрнатилган қуввати тегишлича 0,2 МВт ва 30 МВтгача бўлган
тўғонсиз гидроэлектрстанциялар.
Тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш – илмий-
тадқиқот, тажриба-конструкторлик, қидирув, жорий этиш, лойиҳалаш,
қурилиш-монтаж ишлари ва фойдаланишга доир ишлар, шунингдек
тикланадиган энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш, ташиш, тўплаш,
реализация ва истеъмол қилиш билан боғлиқ фаолият.
Тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан энергия ишлаб
чиқарувчилар – тикланадиган энергия манбаларидан энергия ишлаб
чиқаришни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар.
Тикланадиган
энергияни
ўзлаштириш
қурилмалари
–
тикланадиган энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш, энергияни қабул
қилиб олиш, ўзгартириш, тўплаш ва узатиш, ҳисобга олиш бўйича технологик
асбоб-ускуналар мажмуаси, технологик ва бутловчи асбоб-ускуналар.
Тикланадиган энергияни ўзлаштириш қурилмаларини ишлаб
чиқарувчилар – тикланадиган энергия манбалари қурилмаларини ишлаб
чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар.
Тикланадиган энергия манбалари бўйича халқаро агентлик (The
International Renewable Energy Agency - IRENA) — 2009 йилда барча турдаги
тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун
асос солинган ташкилот организация. IRENA тикланадиган энергия
манбалари, жумладан техник маълумотлар тўғрисидаги ахборотларни олишга
кўмаклашади.
REN21 – Бонн шаҳрида 2004 йилда ўтказилган Тикланадиган энергия
бўйича халқаро конференция натижасида ташкил этилган, тикланадиган
энергия манбаларидан фойдаланиш сиёсатини қўллаб-қувватлашга хизмат
қилувчи таҳлилий марказ.
Do'stlaringiz bilan baham: |