Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Тикланадиган 
энергия 
манбаларини 
ўзлаштиришда 
корпорациялар ролининг ортиб бориши. Тикланадиган энергия бозорида 
корпорациялар фаоллиги ортиб бормоқда ва улар бу жараёнга кўпроқ 
тармоқларни жалб этишмоқда. Ушбу корпорацияларни кўпроқ муқобил 
энергияни етказиб бериш сифати қизиқтиргани боис соҳада Энергия хариди 
тўғрисидаги келишув (PPA), анъанавий энергия тизимларида “яшил 
тарифлар” ва тикланадиган энергия соҳасида талаблар ёки мажбуриятлар каби 
дастаклар кенг тарқалмоқда.
PPA компаниялар учун тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан реал 
қўшимча энергия қувватларини олиш имконини яратади. Ҳозирда 
компаниялар тикланадиган энергияни харид қилиш жараёнига бошқа 
тармоқлардан кўплаб истеъмолчиларни жалб этишга ҳаракат қилишмоқда. 
PPA қўшимча электрэнергия қувватларига эга бўлиш имкониятини берса-да, 
ушбу имконият аксарият ҳолларда йирик компанияларга тегишлидир. PPA 
корпоратив харидларнинг кенг тарқалаётган дастагига айланиб бормоқда.
Корпорациялар томонидан 2019 йилда дунёнинг 23 та мамлакатида 
20Гвт миқдорида PPA имзоланган
148
. Ушбу кўрсаткич охирги ўн йилда 
кормпорациялар томонидан имзоланган келишувларнинг 40%ини ташкил 
этади. Google компанияси 2,7 ГВт га тенг тикланадиган энергия харид қилиш 
орқали 2019 йилнинг энг йирик корпоратив харидорига айланди. 2020 йилнинг 
бошларида дунёнинг 229 та етакчи корпорациялари RE100 ташаббусига 
қўшилишди ва юз фоиз тикланадиган энергиядан фойдаланиш мажбуриятини 
олишди
149

 
5.4. “Яшил энергетика”ни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг 
хориж тажрибаси 
“Яшил энергетика” миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини 
таъминлаш учун ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимини қисқартириш, 
энергия тежовчи технологиялар ва тикланадиган энергия манбаларини тадбиқ 
этиш орқали маҳсулот таннархини камайтиришни талаб этади. Энергия 
тежамкорлиги техник жиҳатдан амалга оширса бўладиган, иқтисодий 
жиҳатдан асосланган, экологик ва ижтимоий нуқтаи назардан мақбул бўлган 
148
https://about.bnef.com/blog/corporate-clean-energy-buying-leapt-44-in-2019-sets-new-record/ 
149
https://www.ren21.net/gsr-2020/#target_9 


113 
ҳаётимизнинг одатий тарзини ўзгартирмайдиган инновацион қарорларни 
қабул қилиш ҳисобидан энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш 
имкониятларидир.
Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида энергия сиғимкорлигини 
пасайтириш сабабларидан бири янги техника ва юқори технологияларнинг 
имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳисобланади. Ушбу имконият ўз 
навбатида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишни 
мамлакатнинг илмий-технологик ривожланиш стратегиясида устувор 
йўналишлардан бири сифатида қабул қилинганлиги билан изоҳланади. 
Дунёнинг аксарият мамлакатларида энергетика ва атроф-муҳит муҳофазаси 
соҳасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик 
ишларига харажатлар шу турдаги жами харажатларнинг 4,5%ини, атроф-
муҳитга ажратилаётган харажатлар эса 1,7%ни ташкил этади
150
.
Жаҳонда “яшил энергетикани” ривожлантириш тажрибаси таҳлили, 
соҳани тартибга солишнинг маъмурий, иқтисодий ва ахборот дастаклари 
мавжудлигини кўрсатмоқда. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling