Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари учун


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари учун 
инвестициялар. 2019 йилда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш 
учун йўналтирилган венчур капитали миқдори бўйича Ҳиндистон (1,4 млрд. 
Долл.), АҚШ (797 млн. долл.) ва Европа минтақаси (443 млн. долл) етакчилик 
қилишди
152
.
Сертификатлаштириш дастурлари. АҚШда ишлаб чиқариш 
корхоналари энергия самарадорлигини доимий оширишни таъминлаш учун 
2012 йилдан бошлаб “Юқори энергия самарадорлиги” (Superior Energy 
Performance) сертификатлаш дастури амалиётга жорий қилинган. Ушбу 
дастурнинг асосий мақсади энергия менежментига ISO 50001 халқаро 
стандартини жорий қилиш бўлиб, бунда энергия самарадорлиги бўйича 
мақсадларни ўрнатиш ва эришилган ютуқларни доимий назорат қилиб бориш 
талаблари қўшимча тарзда ўрнатилган
153

Энергоменежмент тизимини жорий қилиш. АҚШ, Дания, Ирландия 
ва Швеция каби давлатларида ихтиёрий тарзда энергоменежментни жорий 
қилиш тартиби белгиланган бўлиб, бунда ҳукумат томонидан энергия 
самарадорлик бўйича мақсадли параметрларга эришиш учун саноатни техник 
қўллаб-қувватлаш, маслаҳат ва иқтисодий рағбатлар кўрсатилади.
Грантлар
Ривожланган 
давлатлар 
ҳукуматлари 
томонидан 
корхоналарга энергия самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш 
учун грантлар шаклида ёрдам бериш қонун билан белгилаб қўйилган. 
Масалан, Қўшма Штатларда ушбу дастурларни амалга оширишда саноат 
бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш қонун билан рухсат этилади. Дания 
ҳудудида иссиқлик тармоқларини қуриш ва таъмирлаш учун инвестиция 
грантлари мавжуд бўлиб, капитал қўйилмаларнинг 30-60 фоизи қопланади. 
Энергия ресурслари нархини тартибга солиш. Швецияда электр 
энергиясини охирги истеъмолчиларга сотиш баҳоси бевосита электр 
нархидан, энергетик самарадорлик учун “яшил сертификатлар”, тармоқдан 
фойдаланиш ҳақи ва солиқлардан (энергия солиғи ва қўшилган қиймат солиғи) 
иборат бўлса, Қозоғистонда қайта тикланувчи манбалардан электр энергияси 
ишлаб чиқаришни амалга оширувчи инвесторларга солиқ имтиёзлари, 
муддати кафолатли ва қатъий белгиланган тарифларда сотиш бўйича узоқ 
муддатли шартномалар тузиш қонун билан мустаҳкамланган. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling