Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


 Органик қишлоқ хўжалиги тушунчаси, ривожланиш кўрсаткичлари


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

6.2. Органик қишлоқ хўжалиги тушунчаси, ривожланиш кўрсаткичлари 
ва усуллари 
Немис олими Ральф Ф. Қишлоқ хўжалигига “... жаҳонда қишлоқ 
хўжалиги таркибининг турличалиги ва ривожлантириш усулларининг 
кўплигига қарамасдан илмий асосда ривожланадиган агросаноатдир”, деб 
таъриф беради
176
.
Органик қишлоқ хўжалиги дейилганда, атроф-муҳитни сақлаб қолиш, 
ривожлантириш ва табиий капитални жамғаришга кўмаклашувчи аграр ишлаб 
чиқаришни бошқаришнинг яхлит тизими назарда тутилади. Ушбу тизим 
аввало, ҳар бир минтақанинг ўзига хос шарт-шароитларини ҳисобга олган 
ҳолда ташқи ресурслардан эмас, балки минтақа учун мослаштирилган 
бошқарув механизмларидан фойдаланишни тақозо этади. Бу эса аграр ишлаб 
чиқаришда экстенсив усуллардан, синтетик материаллардан фойдаланиш 
қарама-қарши бўлган агрономия, биология ва механик усуллардан 
фойдаланишни назарда тутади. Замонавий органик қишлоқ хўжалиги илмий 
ёндашув асосида ривожлантирилади. Ўсимликларни етиштириш жараёни, 
тупроқшунослик, озуқа ем ишлаб чиқариш, чорвачилик ва бошқа соҳаларни 
интенсив “яшил технологиялар”ни қўллаш орқали ривожлантириш тақозо 
этилади.
Органик қишлоқ хўжалигини юритишнинг тамойиллари 1980 йилда 
Халқаро органик қишлоқ хўжалиги ҳаракати федерацияси томонидан ишлаб 
чиқилган ва қуйидагилардан иборат: саломатлик, экология, адолат ва 
ғамҳўрлик
177

Органик қишлоқ хўжалиги глобал “яшил иқтисодиёт”нинг муҳим 
йўналиши сифатида дунёнинг 181 мамлакатида ривожлантирилмоқда. 
Органик ишлаб чиқариш учун ажратилаётган ер майдонлари йилдан йилга 
176
Ральф Ф. Зеленая революция. Экономический рост без ущерба для экологии. Пер. с немец. –М.: АНФ, 
2016. С. 204. 
177
https://www.ifoam.bio 


130 
кўпайиб бормоқда. Жумладан, 2008-2018 йилларда 15,0 млн. гектардан 71,5 
млн. гектаргача ёки 4,8 мартага ортди. Ушбу даврда жаҳон органик 
маҳсулотлар бозорининг ҳажми 5,4 мартага ошиб, 2018 йилда 96,7 млрд. 
долларни ташкил этди ва прогнозларга кўра 2020 йилга қадар 200 млрд. 
доллардан ошиб кетиши кутилмоқда. Ушбу жараёнга органик маҳсулотларни 
қайта ишлаш инфратузилмаси ва маркетингнинг ривожланиши катта таъсир 
кўрсатади (6.2.1-расм.).

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling