133
айлантириши билан боғлиқ салбий оқибатлари қишлоқ хўжалигида яшил
технологияларни қўллаш жараёнини жадаллаштиришни тақозо этади.
Чиқиндиларни
қисқартириш
ва
улардан
фойдаланиш
самарадорлигини ошириш. Чиқиндиларни қисқартириш ва
улардан
фойдаланиш
самарадорлигини
ошириш
қишлоқ
хўжалигини
“яшиллаштириш”нинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Тармоқда
етиштирилаётган ҳосилнинг зараркунандалар ва озиқ-овқатларни сақлаш,
тақсимлаш, сотиш билан боғлиқ ҳолда нобуд бўлиш даражаси аҳоли учун
зарур ишлаб чиқарилаётган озуқа калориясининг деярли 50 фоизини ташкил
этади. Ҳозирги вақтда жами ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари
миқдори 4600 ккал/киши/кунга тенг, аммо
улардан фойдаланиш даражаси
2000 ккал/киши/кунни ташкил этмоқда. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги
ташкилоти
мутахассислари фикрича, озиқ-овқат маҳсулотларини
ишлаб
чиқариш ва истеъмол қилиш занжиридаги йўқотишлар ва чиқиндлилар
миқдорини 50 фоизга қадар қисқартириш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: