Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Гидропоника. Гидропоника ўсимликларни тупроқсиз ўстиришнинг 
илмий усули ҳисобланиб, савзовотлар тупроққа илдиз отмайди ва ноорганик 
субстрат озуқа етказиб бериш манбаи ҳисобланади. Ушбу усулнинг афзаллиги 
шундаки бунда ўсимликларга қанча миқдорда ноорганик моддалар ва сувнинг 
зарурлигини назорат қилиш, керакли ҳарорат ва ёруғликни тартибга солиш
мумкин. Ўсимликларнинг вегетацион даври қисқаради ва мавсумда бир неча 
марта ҳосил олса бўлади. Пестицидлар ва гербицидларга бўлган эҳтиёж 
йўқолади, чунки органик чиқиндилар ўғит сифатида ишлатилиши ва энергия 
ишлаб чиқариш учун сарфланиши мумкин бўлади
186
.
Аквапоника. Турли жараёнларни аралаш қўллашда синергетик 
самарадан фойдаланиш мумкин. Ушбу самарага эришишдаги энг 
мувафаққиятли лойиҳалардан бири сифатида “Балиқ-помидор” лойиҳасини 
мисол сифатида келтириш мумкин. Ушбу усулнинг илмий номи аквапоника 
деб номланади. Аквапоника турли – балиқчилик (“аквамаданият”) ва помидор 
етиштириш (“гидропоника”) – жараёнларининг синегретик самарасидан 
фойдаланишга асосланган илмий усул ҳисобланади. Бу жараёндаги муҳим 
хусусият ресурслар истеъмоли самарадорлигининг сезиларли даражада юқори 
эканлиги саналади. Балиқ боқилаётган сув бир вақтнинг ўзида ўсимликларни 
суғориш учун хизмат қилса, иссиқхонада парланган буғ совигандан кейин яна 
бассейнга қайтиб тушади. Агар анъанавий балқчиликда 1 кг балиқ етиштириш 
учун 1000 литр, одиий гидропоника усулида 1 кг помидор етиштириш учун 
600 литр сув зарур бўлса, “Балиқ-помидор” усулида 1 кг балиқ ва 1,6 кг 
помидор етиштириш учуе 220 литр сув етарли бўлади. Тизимга ҳар куни 3 литр 
тоза сув қўшиб туриш зарур, қолган 97% сув техник сув сифатида қайта 
фойдаланилади
187
.
Қишлоқ хўжалигини “яшиллаштириш” катта миқдорда инвестициялар, 
чуқур илмий тадқиқотлар ва мавжуд имкониятларни кенгайтиришни талаб 
этади. “Яшил қишлоқ хўжалигида одатдаги қишлоқ хўжалигига нисбатан 
меҳнат унумдорлиги юқори ва у”нда мультипликатив самара асосида янги 
ишчи ўринларини яратиш имконияти мавжуд. 
“Яшил қишлоқ хўжалиги”га ўтиш қатор экологик афзалликларни яратиб 
беради. “Яшил қишлоқ хўжалиги”да тупроқ ҳосилдорлигини тиклаш ва 
қўллаб-қувватлаш орқали табиий капитални қайта тиклаш, тупроқ эрозияси ва 
ноорганик агрокимёвий ифлослантириш даражасини пасайтириш, сувдан 
фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ўрмонларни кесиш ҳажмини 
қисқартириш, биохилма-хилликнинг йўқолиб кетиш хавфини пасайтириш
қишлоқ хўжалигида иссиқхона газларини чиқариш ҳажмини қисқартириш 
185 Доклад голландского эксперта по сельскому хозяйству д-ра Петера Смеетса на конгрессе по вопросам 
инноваций, проведенном Фондом им. Генриха Бёлля, Берлин, 2009, 9 мая 2012 г. 
186 http://www.hydroponische-pflanzenzucht.de/. 
187 http://www.igb-berlin.de/astafpro.html. 


136 
борасида катта салоҳият мавжуд. “Яшил қишлоқ хўжалиги” миллий ва 
халқаро даражада стратегик ислоҳотлар ва инновацияларни амалга оширишни 
талаб этади. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling