Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 
2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш 
мақсадли кўрсаткичлари
192
 
Кўрсаткичлар 
Асос 
2018 й. 
2021 й. 
2025 й. 
2030 й. 
Аҳоли ўртасида тўйиб 
овқатланмайдиганлар улуши, % 
6,3 
5,0 
3,0 
0,0 
Қишлоқ хўжалигидаги иссиқхона 
газларини камайтириш, 2016 йилга 
нисбатан фоиз ҳисобида 
15 740 
гигаграмм* 
(2016 й.) 
10 
30 
50 
Мақбул қишлоқ хўжалиги ва 
экологик амалиётни қўллайдиган ва 
халқаро сифат менежменти 
тизимини жорий этган фермерлар 
сонини ошириш, % 


10 
15 
Сув тежовчи технологиялар жорий 
этилган суғориладиган қишлоқ 
хўжалиги ерлари майдонининг 
кенгайиши, % 
1,7 
10 
20 
32 
Кучли шўрланган ерлар улушини 
камайтириш, % 
45 
43 
41 
37 
Ўрмон билан қопланган 
майдонларни кенгайтириш, 2018 
йилга нисбатан фоиз ҳисобида
3,2 млн.га 
20 
25 
30 
Ёнғоқмевалар (писта, ёнғоқ, бодом) 
майдонини кенгайтириш, 2018 
йилга нисбатан фоиз ҳисобида 
11 634 га 
10 
15 
18 
Қишлоқ хўжалиги илмий-
тадқиқотлари учун давлат бюджети 
харажатларини ошириш (ялпи 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотига 
нисбатан фоиз ҳисобида) 
0,02 
0,05 
0,5 
1,0 
*Гигаграмм (инглизча gigagram - 
Gg
) —10
9
 г га тенг оғирлик ўлчов бирлиги бўлиб; 
илмий тадқиқотларда, масалан атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар миқдорини 
ўлчашда қўлланилади. 
191
Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига 1-ИЛОВА 
192
Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини 
ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 23 
октябрь ПФ-5853-сон Фармонига 2-илова асосида тузилган. 


141 
Ҳосилдорликнинг камайиши озиқ-овқат хавфсизлиги ва тўлов баланси 
учун жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқаради, бу эса сув ресурсларини 
барқарор бошқариш ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда 
ресурстежамкор технологияларни қўллаш заруратини юзага келтиради. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг“2019 — 2030 йиллар даврида 
Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 4 октябрь, ПҚ-4477-сон Қарорида 2030 
йилга қадар бир гектар майдонни суғориш учун ишлатиладиган сув сарфини 
20 фоизга камайтириш вазифаси белгиланган. 
“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 
2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси”да белгиланган устувор 
йўналишлардан бири “... ер ва сув ресурслари, ўрмон фондидан оқилона 
фойдаланишни назарда тутувчи табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва 
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш” ҳисобланади

Ушбу стратегияда 2030 йилга қадар қишлоқ хўжалигидаги иссиқхона газ 
чиқиндилари миқдорини 2016 йилги даражадан 50 фоизга камайтириш, сув 
тежовчи технологиялар жорий этилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги 
ерлари майдонини 32 фоизга, ўрмон билан қопланган майдонларни 30 фоизга 
кенгайтириш каби вазифалар белгиланган (6.4.1-жадвал)
193

Ўзбекистон 
Республикасининг 
“яшил 
иқтисодиёт”га 
ўтиш 
стратегиясига мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасида 2030 йилга қадар қуйидаги 
вазифаларни амалга ошириш режалаштирилган
194
: 
- ишлаб чиқариш айланишдан чиққан яйловларни тиклаш ва яйловларни 
барқарор бошқариш механизмларини жорий этиш; 
- органик қишлоқ хўжалиги услубларини жорий этиш; 
ҳайдаладиган ер майдонлари юзасининг доимий қопланиб туришини 
таъминлаш мақсадида экинларни такрор экиш; 
- экинлар таркибини диверсификация қилиш (кўп йиллик дарахтлар ва 
кўп йиллик ўтлар экилишини кенгайтириш); 
- ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга инвестицияларни жалб этиш, 
шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган 
қиймат занжирини яратиш; 
- чорвачиликнинг органик чиқиндиларини тўғри сақлаш/қайта ишлаш; 
сув манбаларининг қишлоқ хўжалиги чиқиндилари билан ифлосланишининг 
олдини олиш; 
- шўрланиш, қурғоқчилик ва бошқа хавфли ҳодисалар ва хатарларга 
бардошли юқори маҳсулдор чорва мол ва ўсимлик турлари (навлари)ни 
етиштириш, маҳаллий чорва турлари ва ўсимлик навлари генофондини, 
193
Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини 
ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 23 
октябрь ПФ-5853-сон Фармони 
194
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг 
“яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 4 октябрь, ПҚ-4477-сон 
Қарорига 1-илова 


142 
шунингдек, маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодлари генофондини 
сақлаш. 
Ўзбекистонда органик деҳқончилик мавжуд бўлса-да, бундай усулда 
етиштирилган маҳсулотларни муайян асослар бўйича таснифлашда етарли 
даражада илмий мезонлар ишлаб чиқилмаган. Органик деҳқончилик 
маҳсулотлари бор бўлса-да, уларнинг экологик тоза эканлигини тасдиқловчи 
меъёрлар ва стандартлар жорий этилмаган. Жаҳон амалиётидан келиб чиқиб 
органик тоза маҳсулот стандартлари, уларни тартибга солиш ва 
сертификатлаш тизимини тадбиқ этишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш 
зарур. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling