Ўзбекистонда тикланадиган энергия манбаларининг салоҳияти
305
Турлари
Жами салоҳият
Техник салоҳият
Гидроэнергетика
9,2 млн. т.н.э.
2 млн. т.н.э.
Шамол энергияси
2,2 млн. т.н.э.
0,4 млн. т.н.э.
Қуёш энергияи
50 973 млн. т.н.э.
177 млн. т.н.э.
Геотермал энергия
67 000 млн. т.н.э.
0,3 млн. т.н.э.
Жами
117 984 млн. т.н.э.
179,3 млн. т.н.э.
Ўзбекистонда аксарият ривожланаётган мамлакатлар сингари “яшил
энергетика” секторининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган қатор
омиллар мавжуд:
биринчидан, анъанавий энергия ишлаб чиқаришга нисбатан
тикланадиган энергия ишлаб чиқариш харажатларининг юқорилиги ва
ўрнатилган ускуналар қувватининг пастлиги. Бундан ташқари Ўзбекистон
анъанавий энергия ишлаб чиқариш ва аҳолига электрэнергия етказиб бериш
харажатлари бўйича етакчи мавқега эга. Мисол учун 2018 йилда Ўзбекистонда
1 кВт-соат электрэнергия қиймати 2,4 центни ташкил этгани ҳолда бу
кўрсаткич Қозоғистонда – 3,5, Туркманистонда – 0,7, Россияда – 4,8, Хитойда
– 13, Германияда – 33,8, Буюк Британияда – 18,6, Данияда – 33,3, Бельгияда –
31,8 центга тенг бўлган.
иккинчидан, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни
рағбатлантиришга қаратилган молиявий (тарифлар, солиқлар) қўллаб-
қувватлаш механизмининг чуқур ишлаб чиқилмаганлиги. Тикланадиган
энергия
манбаларидан
фойдаланишга
кўмаклашувчи
иқтисодий
механизмларининг ҳуқуқий-институционал асослари такомиллаштирилиши
зарур.
учинчидан, замонавий бошқарув тизимларига асосланган илғор техника
ва технологияларнинг ривожланмаганлиги. Муқобил энергия ишлаб
чиқаришда
қўлланилаётган
технологияларнинг
техник
жиҳатдан
такомиллашмаганлиги ва энергия тизимига сарфланаётган молиявий
ресурсларнинг қисқа муддатда рентабел эмаслиги “яшил энергетика”
соҳасининг ривожланишида жиддий салбий тўсиқлардан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |