Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
-расм. Ахборот-коммуникация технологияларининг 2030
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
2.4.1-расм. Ахборот-коммуникация технологияларининг 2030
йилга қадар иссиқхона газларини чиқариш ҳажмини қисқартиришга қўшадиган потенциал ҳиссаси, млрд. тонна СО2 эквивалентида 46 45 Дематериаллаштириш – мавжуд захираларни қисқартириш ҳисобига омборлар учун ажратилган майдонларни тежаш. 46 #SMARTer2030 – ICT Solutions for 21st Century Challenges 45 АКТ ёрдамида 2030 йилга қадар қўшимча қуйидаги экологик фойдани олиш мумкин: - қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни 30%га ёки йилига ҳар гектаридан 900 килограммгача ошириш; - 300 трлн. литр сувни қишлоқ хўжалигида оқилона усулларни қўллаш ёрдамида тежаш; - йилига 25 млрд. баррель нефтни иқтисод қилиш. “Яшил иқтисодиёт”га ўтишда инсон капиталини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. “Яшил” иқтисодиётни шакллантириш аҳолини экологик жиҳатдан тўғри йўналтириш, ресурсларни тежаш, табиатни асрашга хизмат қилувчи инновацион технологияларни яратиш ва қўллаш имкониятига эга кадрларни тайёрлашни талаб этади. Жумладан, 2010 йилда UNEPнинг “Green Jobs” (“Яшил” иш ўринлари) ҳисоботида яратилаётган ҳар бир иш ўрни иқтисодий барқарорликни оширишга хизмат қилиши зарурлиги тўғрисида хулоса қилинган. Унда амалдаги касбий тайёргарлик соҳасидаги кўникмаларни такомиллаштириш билан бир вақтда барқарор ривожланиш муаммоларини ўрганишни жорий этиш лозимлиги уқтирилган 47 . ХМТ маълумотларига кўра, 2030 йилга қадар “яшил иқтисодиёт”да 24 млн. янги иш ўринлари яратилиши мумкин 48 . Ушбу иш ўринлари энергетика соҳасида янги технологияларни қўллаш, электромобиллардан фойдаланиш ва биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш ҳисобига яратилади. ХМТ таърифига мувофиқ, “яшил” иш ўринлари – бу иқтисодиётнинг анъанавий (ишлаб чиқариш ва қурилиш) ёки янги “яшил” тармоқлари (қайта тикланадиган энергия ва энергия самарадорлиги)да атроф-муҳитни сақлаб қолиш ёки тиклашга кўмаклашувчи муносиб иш ўринларидир 49 . “Яшил” иш ўринлари амалда қуйидаги муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади: - энергия ва хом-ашёдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш; - иссиқхона газларини чиқаришни чеклаш; - чиқиндилар чиқариш ва атроф-муҳитни ифлослантиришни минималлаштириш; - экотизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш; - иқлим ўзгаришлари оқибатларига мослашиш. UNEP томонидан ишлаб чиқилган “яшил” иш ўринлари концепцияси “яшил иқтисодиёт”да иқтисодий фаолият билан машғул бандлик билан боғлиқ ҳолда талқин этилади: - иссиқхона газларини чиқаришнинг паст даражасига эришиш; - ресурслардан самарали фойдаланиш; - био хилма-хиллик ва экотизимларни асраб қолиш; - ижтимоий интеграцияни кучайтириш. 47 http://www.unep.org/labour_environment/PDFs/Greenjobs/UNEP-Green-Jobs-TowardsSustainable-Summary.pdf. 48 https://www.un.org/sustainabledevelopment/blog/2019/04/green-economy-could-create-24-million-new-jobs/ 49 ХМТ 2016. 46 Пировардида ушбу фаолият аҳоли турмуш фаровонлигини ошириши, ижтимоий адолатни таъминлаши ва бир вақтнинг ўзида атроф-муҳит ва экология учун салбий таъсирни пасайтириши зарур. Иссиқхона газларини интенсив равишда эмиссия қилаётган мамлакатлар меҳнат бозорида кутилаётган ўзгаришлар малакали кадрларга бўлган эҳтиёжга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. 2011 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Европа касбий таълимни ривожлантириш маркази (CEDEFOP) томонидан тайёрланган, 21 та мамлакатни қамраб олган ҳисобот иқтисодиётнинг “яшил” секторларида ишлаш учун зарур кўникмалар ва таълим муассасалари томонидан таклиф этилаётган таълим стандартлари ҳамда касбий кўникмалар ўртасида жиддий фарқ мавжудлигини кўрсатди 50 . Ушбу номувофиқлик “яшил” инвестициялар ва тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Жумладан, Кенияда Африка минтақасидаги энг йирик шамол электростанциясини қуриш ва фойдаланиш учун зарур техник муатхассисларнинг 80 фоизини мамлакатда кадрлар етишмаслиги сабаб халқаро меҳнат бозоридан ёллашга мажбур қилган 51 . Йил сайин “яшил иқтисодиёт” соҳасида зарур кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган, табиатни муҳофазалашга оид қонунчиликни қабул қилаётган мамлакатлар сони ортиб бормоқда. ХМТ томонидан 2016 йилда амалга оширилган сўровномалар 27 та мамлакатдан 19 тасида ушбу соҳа учун зарур кўникмалар бўйича эҳтиёж ва уларни тегишли таълим билан таъминлаш борасида манфаатдор томонлар ўртасида музокаралар бошланганлигини кўрсатмоқда. ХМТ мутахассислари фикрича, “яшил” иш ўринлари учун зарур кўникмаларни аниқлаш ва ушбу кўникмаларга бўлган эҳтиёжнинг ўзагриб бораётганлигини баҳолашда келишув (консенсус)нинг мавжуд эмаслиги муаммолигича қолмоқда 52 . Меҳнат бозорида барқарор сиёсатга эга ва хусусий секторда самарали фаолият олиб бораётган техник ва касбий таълим муассасаларига эга мамлакатларда “яшил” иш ўринлари учун зарур кўникмалар ўзгариб бораётган эҳтиёжларга тезроқ мослаша олмоқда. Жумладан, Германия ва Францияда қурилиш секторини “яшиллаштириш” таълим тизимининг ўқув дастурларига тузатишлар киритиш ва “яшил” сертификатлаш бўйича янги курсларни жорий этиш орқали меҳнат бозоридаги янги талабларга мослашишида муҳим роль ўйнади. IRENA маълумотларига кўра 2018 йилда жаҳон бўйича тикланадиган энергия манбалари секторида 11 миллионга яқин доимий ва хизмат кўрсатувчи иш ўринлари яратилган. Ушбу соҳада Европа Иттифоқи, Хитой, АҚШ ва Ҳиндистон етакчилик қилишмоқда. Энг кўп “яшил” иш ўринлари қуёш энергиясини ўзлаштириш соҳасига тегшли бўлиб, жами яратилган “яшил” иш ўринларининг 33,0 фоизини ташкил этади. Кейинги ўринни биоёқилғи ва гидроэлектрэнергия соҳалари эгаллаган (2.4.1-жадвал). 50 https://www.ilo.org/wcmsp5/groups/public/---dgreports/---dcomm/--- publ/documents/publication/wcms_159585.pdf 51 https://www.ilo.org/wcmsp5/groups/public/---ed_emp/---ifp_skills/documents/publication/wcms_607491.pdf 52 https://www.ilo.org/weso-greening/documents/WESO_Greening_EN_web2.pdf |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling