Ўсимликлар
|
Мой миқдори
|
Ерёнғоқ
|
40,2—60,7
|
Канакунжут
|
45,1—58,5
|
Наша ўсимлиги
|
30,0—38,9
|
Кунжут
|
46,2—61,0
|
Зиғир
|
36,8—49,5
|
Кўкнори
|
42,5—57,0
|
Ёнғоқ
|
60,0—74,0
|
Индов
|
38,0-49,5
|
Ғўза
|
17,2—28,3
|
Кунгабоқар
|
23,5—45,0
|
Мойлар қуйидаги умумий
Тузилишга эга: СН2-О-CO-R1
CH-О-CO-R2
СН2-О-CO-R3
R, R2 R3 -Ёғ кислоталарнинг радикаллари.
Ёғлар юқори молекулали ёғ кислоталарнинг уч атомли спиртлар (глицерин) билан хосил қилган мураккаб эфирларидир. Шу сабабли бундай тузилган ёғлар триглицеридлар деб ҳам аталади. Уларнинг физик-химиявий хусусиятлари глицерин билан эфир борларини хосил қилувчи ёғ кислоталар табиати билан аниқланади. Ёғлар таркибидаги ёғ кислоталар хилма-хил бўлиб, улар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ёғлар таркибида учрайдиган ёғ кислоталар қолдири асосан шохланмаган жуфт углерод атомларидан иборат бўлиб, С2 дан С22 гача боради. Шохланган ёки қисқа занжирли (С6 дан кам бўлган) ёғ кислоталар ҳамда тоқ углерод атомларидан ташкил топган ёғ кислоталар ўсимликлар таркибида камдан-кам учрайди. Триглицеридларнинг таркибий қисмини ташкил қилувчи бирон-бир қисқа занжирли ёғ кислоталар шу пайтгача аниқланмаган. Бироқ замонавий ўта сезгир газли хроматография усули ёрдамида мойлар таркибидаги тоқ углеводли ёғ кислоталар аниқланган.
Мойлар таркибида учрайдиган барча ёғ кислоталар тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталардан иборат. Ўсимлик мойларида энг кўп учрайдиган ва жуда кўп тарқалган тўйинмаган ёғ кислоталарга олеинат, линолат ва линоленат кислоталар киради. Ўсимлик мойларининг дунё бўйича запасининг 60% дан кўпроғини олеинат, линолат кислоталар ташкил этиши аниқланган. Шунинг учун ҳам ўсимлик мойлари оддий шароитда суюқ бўлади. Ўсимликларда учрайдиган тўйинмаган ёғ кислоталар - жадвалда келтирилган.
Юқорида айтилган ёғ кислоталардан ташқари, баъзи ўсимликлар таркибида фақат шу ўсимлик мойлари учун хос бўлган камдан-кам учрайдиган ёғ кислоталар кўп миқдорда тўпланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |