Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номли


Download 0.92 Mb.
bet1/19
Sana25.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1231771
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Ўсимликлар уруғидаги ёғ моддасини аниқлаш


ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР НОМЛИ
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВEРСИТEТИ


ТАБИАТШУНОСЛИК ВА ГЕОГРАФИЯ ФАКУЛЬТЕТИ
ЗООЛОГИЯ ВА БИОКИМЁ” КАФЕДРАСИ


Қўлёзма ҳуқуқида


Абдуллаева Офтобой
Усимликлар уругидаги ёг моддасини аниклаш


5420100 – Биология таълим йўналиши
бўйича бакалавр академик даражасини олиш учун ёзилган
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ


Илмий раҳбар: Зоология ва бимокимё кафедраси
доценти, Ф.М.Тўхтабоева


Андижон-2013
МУНДАРИЖА


Кириш......................................................................................................3-6
I.Ўсимлик мойлари ҳақида умумий маълумотлар............................7-27
II.Ёғларнинг кимёвий таркиби ва хоссалари.....................................28-44

  1. Соя мойи.....................................................................................35-37

  2. Кунгабоқар мойи........................................................................37-38

  3. Пахта мойи..................................................................................38-44

III. Ўсимлик мойининг ишлаб чиқариш технологияси ......................45-59
IV.Ўсимлик мойларининг аҳамияти....................................................60-61


Хулоса.......................................................................................................62-63


Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати....................................................64


КИРИШ
Ўзбекистон мустақилликка эришганлигини биринчи кунлариданоқ Республика аҳолисини турмуш даражаси ва маънавий баркамоллигини ривожланган мамлакатлар даражасига кўтариш масаласи қўйилган.
Истиқлол йўлидан дастлабки қадамларданоқ буюк маънавиятимизни тиклаш, янада ривожлантириш, миллий таълим – тарбия тизимини такомиллаштириш, замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жахон андозалари даражасига чиқариш ҳозирги куннинг долзарб вазифасидир. Буюк мақсадлар, эзгу ниятларга эришиш, жамиятнинг янгиланиши ҳаётимизнинг тараққиёти ва миллий истиқлолни ислохатларни, режаларни самарали амалга ошириш тақдири, уларнинг ҳаммаси замон талабларига жавоб бера оладиган юқори малакали онгли кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 3-сессиясида “Таълим тўғрисидаги” қонун ва кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури қабул қилинди. Бакалаврият ўқиш муддати 4 йил бўлиб таянч олий маълумот берилади. Миллий дастур талаблари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг бакалавриат битирувчилари малакавий битирув иши тайёрлаш ва ҳимоя қилиш билан якунланиши керак.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделини самарали элементи фан ва уни ривожлантирилиши ҳисобланади. Мамлакат илму – фанининг тараққиёти ҳақида илмий ҳам жамияти инеграцияси фаоллаштиришга имконият яратади.
Республика аҳолисини тушмуш даражасини кўтаришни таъминловчи зарур омиллардан бири озиқ-овқат таъминотининг яхшиланишидир. Ҳозирги вақтда бутун дунё Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра энг кенг тарқалган касалликлар юрак-томир касалликларидир. Табиблар ва олимларнинг тавсияларига кўра бундай касалликларни олдини олиш ва даволашда озиқ – овқат учун ўсимлик мойларидан фойдаланиш зарур.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ушбу малакавий ишнинг мавзуси танланди. Эътиборга ҳавола қилинаётган битирув малакавий иши ўсимлик липидларига қиёсий характеристика ҳамда биологик ролини ёритишга бағишланган.
Липидларни, уларнинг таркибий қурилишини ва хоссалари липидлар барча тирик организмларнинг асосий таркибий қисмларидан биридир. Улар ҳужайра компоненти сифатида ҳамма тўқималарда кенг тарқалган. Уларнинг миқдори ва сифатий нисбатлари ўсимлик тўқималари бажариладиган вазифаси шунингдек, уларнинг жойлашган жойига кўра фарқланади.
Жамғарма липидларга эса ўсимлик тўқимасини антогенетик тараққиёт даражасига тўқима ва орган турига боғлиқ ҳолда яна ўсимликнинг физиологик ҳолатига боғлиқ равишда ўзгариб туриши мумкин.
Ўсимлик органлари ичида ўсимлик уруғлари липидларга бойлиги билан ажралиб туради. Чунки липидлар энергияга бой, иккинчидан сувда эримагани ва бўкмагани учун оз хажмни эгаллайди. Шунинг учун ҳам уруғлар заҳира озуқаси сифатида кўпроқ ёғларни тўплайди
Ўсимликларни баъзи органлари ёғсимон моддалар ва ёғларни юқори концентрацияда бўлиши улардан саноат миқёсида ёғ олиш учун хом-ашё сифатида фойдаланишга олиб келди. Уруғнинг мойлилиги ўсимликнинг тури, оилага боғлиқ ҳолдаги белгисидир. Бу белги ўша ўсимликка хосдир ва авлоддан – авлодга берилади.
Дунё адабиётларида ўсимлик ёғини олиш учун қуйидаги ўсимликлар ишлатилади.
Кунгабоқар, соя, ғўза, кунжут, рапс, сафлар, чорчиқа ва бошқалар. Бундай ўсимликлар шу мақсад учун алоҳида ўстирилиб кўпайтирилади. Лекин бу ўсимликларни ҳаммасини халқ хўжалигида аҳамияти бир хил эмас.
Ўсимлик ёғи овқатланиш рационидаги умумий ёғ миқдорининг 1/3 қисмини ташкил қилади. Триглицеридлар ва бошқа ёғсимон моддалар эса юқори биологик аҳамиятга эга. Озуқа ўсимлик ёғлари оксидланишга берилувчан бўлмаслиги керак. Оксидланишга берилувчанлик биринчи навбатда триглицеридлар таркибидаги ёғ кислоталар миқдори ошиб борган сари унинг оксидланиш даражаси ҳам ошиб боради. Ёғларда табиий оксидланиш ингибатори вазифасини эса хлорофил ва унинг хоссалари ўтайди. Умуман ўсимлик ёғларининг озуқа – техник хоссалари асосан ёғ кислоталар таркиби билан аниқланади. Липидларни углеводларга ўхшаб барча тирик организмларда кенг тарқалган моддалардан бири деб ҳисобладик. Уларни ҳужайраларининг барча структура элементлари, биринчи навбатда мембраналарни таркибига ва тузилиши углеводларникига нисбатан анча мураккаб.
Улар таркибида спиртлар, альдегидлар, ёғ кислоталари ва азот асослари, фосфат кислота, углеводлар, аминокислоталар ва бошқаларнинг қолдиқлари учрайди.
Ниҳоят липидлар, оқсиллар ва бошқа моддалар билан бирикиб мураккаб комплекслар ҳосил қилади. Натижада улар ҳаракатчан бўлиб, кўп ҳаётий процессларда қатнашади.
Масалан, кимё соҳасини оладиган бўлсак 1997 йил кимё фанлари доктори, профессор И.Р.Асқаров ва академик т.ф.д. профессор Т.Т.Рисқиев таклифи билан кимё фанлари мажмуасида янги “Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш” ихтисослиги вужудга келди. Масалан: Бизнинг республикамиз четдан озиқ-овқат маҳсулотлари кўплаб экспорт қилинмоқда. Улар орасида озуқа мойи, яъни пахта мойи маҳсулотлари анчагина қисмини ташкил қилади. Техник пахта мойи Ўзбекистон кимё саноатида муҳим ҳом ашёлардан бўлиб ҳисобланади. Техник пахта мойи бу озуқа пахта мойи ҳолатига келтириш учун яроқсиз бўлган пахта мойи бўлиб, ундан халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган маҳсулотлар тайёрланади. Техник пахта мойининг асосий қисми натурал алиф, мой бўёқ маҳсулотлари ва ёғловчи воситалар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Пахта мойи қимматбахо ярим қурувчи мой бўлганлиги учун уни асосида тайёрланган натурал алиф ва мой –бўёқ воситалари хориждан импорт қилувчи мой-бўёқ воситалари қатори сифатли ҳисобланади ва экология хавфсиз товарлар сирасига киритилади. Маълум миқдордаги техник пахта мойи сифатли ёғ кислоталари, маиший кимё воситалари ишлаб чиқариш учун сарф қилинади. Олинган ёғ кислоталари кейинги воситалари ишлаб чиқариш учун сарф килинади. Чигит ёғ заводларига келтирилгандан сўнг дастлабки ишловда олинган қора мой озуқа мой ҳолатига келтириш учун қайта ишловдан ўтказилади. Озуқа мой ҳолатига келтириш учун қайта қолган қолдиқ мой ёки органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари бўйича озуқа мой ҳолатига келтириш имкони бўлмаган мойлар техник мой ҳисобланади.
Аксарият холларда бундай пахта мойи кунжарани бензин билан экстракция қилиб олинади. Техник пахта мойининг тегишли кўрсаткичлари ёғ заводларининг махсус лабораториялари текшируви асосида белгиланади.
Ўсимликлар дунёсида липидларнинг ҳосил бўлиши одамзод ва ҳайвонот дунёсини озиқ – овқат моддалари билан таъминлашда катта аҳамиятга эга. Шунингдек бу моддаларнинг ишлаб чиқаришда стимульяторларнинг топиш ва уларнинг амалиётга қўллаш муҳим рол ўйнайди.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling