Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номли
Download 0.92 Mb.
|
Ўсимликлар уруғидаги ёғ моддасини аниқлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишнинг мақсад ва вазифалари
- I. Ўсимлик мойлари ҳақида умумий маълумотлар
Мавзунинг долзарблиги: Барчамизга маълум ер юзида инсонлар сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бу эса озуқага бўлган талабларнинг ортиб бориши учун хизмат қилади қолаверса бугунги экологик вазият ҳам инсоният олами вакилларидаги турли-туман касалликларга сабаб бўлиб келмоқда дейиш мумкин. Юқоридаги ҳолатларни бартараф этилишида ўсимликлар асосий ўринни эгаллайди. Айниқса мойли ўсимликларга бўлган талаб яшил олам вакиллари томонидан қондирилади.
Ишнинг мақсад ва вазифалари: Битирув малакавий ишнинг мақсади ўсимликлар дунёсидаги липидларнинг таркиби, хоссалари ва хусусиятларини, аҳамиятини ўрганишдан иборат. Ишнинг янгилиги: Битирув малакавий ишда липидларнинг таркибидаги тўйинмаган ёғ кислоталарнинг миқдорини ўрганиш шунингдек синтетик стимульяторлар таъсирида тўйинмаган ёғ кислоталарнинг миқдорини оширишдан иборат. I. Ўсимлик мойлари ҳақида умумий маълумотлар Ўсимлик мойларидан қайси мақсадларда фойдаланиш мумкинлигини аниқлашда уларнинг кимёвий таркибини билиш алоҳида аҳамиятга эга. Ўсимликларда мойдан ташқари оқсил, углевод ҳам бор. Бу уч модда миқдори бир-бири билан тескари пропорционал бўлади. Ўсимлик мойида O2 миқдори камроқ ва углевод кўпроқ Н.И.Шарапов (1949 й) маълумотига кўра, улар шунинг учун ҳам оксидланиш пайтида углевод CO2 ва сув (H2O) ҳосил қилганда кўп миқдорда иссиқлик чиқаради. Мой оқсил ва углеводлар таркибидаги элементлар (% хисобида)
Мойларнинг ёнишидан чиқаётган иссиқлик уларни оқсил углеводлардан нисбатан кам оксидланувчи бирикма сифатида ажратиб туради: 1 гр моддани ёққанда ҳосил бўладиган калория миқдорини кўрсатувчи қуйидаги маълумотлар бу бирикма озгина оғирликда ҳам максимал миқдордаги потенциал энергия ўз ичига олишини тасдиқлайди. 1 гр мой . . . 9500 ккал; 1 гр оқсил . . . 5500 ккал; 1 гр углевод . . . 4000 ккал; Бу хусусият нормал ҳаёт шароитида организм томонидан тўпланувчи уруғ ва меванинг униши ҳамда ҳужайра органлари ва тўқималар ўсишига сарфланадиган мойлар қандай аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Мой ва ёғларнинг яна бир муҳим ҳусусияти шундаки, улар ёқилганда (оксидланганда) кўп миқдорда сув беради. 100 гр ёғ оксидланганда 107,1 гр сув беради. Ўсимликларнинг барча қисмларида кўп тарқалган, сувда эримайдиган, аммо органик эритувчиларда - эфир, ацетон, бензол, хлороформ ва бошқаларда яхши эрийдиган табиий органик бирикмалар липидлар деб аталади. Липидлар юқори молекулали ёғ кислоталар хосиласи бўлиб, иккита асосий группадан ташкил топган. Булардан бири ҳақиқий липидлар бўлиб, ёғ кислоталар ва глицерин ҳамда бошқа бирикмалардан ташкил топган. Иккинчи группага эрувчанлигига кўра ёғларга ўхшаган бошқа бирикмалар кириб, псевдолипидларни ёки липоидларни ташкил қилади. Липидлар химиявий таркиби, тузилиши ва организмдаги функциясига қараб қуйидаги группаларга: ёғлар, мумлар, фосфатидлар, гликолипидларга бўлинади. Юқорида айтилган оддий ва мураккаб липидлар осонлик билан совунланади. Лекин табиий материаллардан ажратиб олинган липидларнинг умумий фракциясида липидларга ўхшаш эрувчанликка эга бўлган, бироқ совунланиш хоссасига эга бўлмаган моддалар ҳам учрайди. Буларга каротиноидлар, хлорофилл, ёғларда эрийдиган витаминлар ва стероидлар киради. Ўсимликлар таркибидаги ёғ ва ёғсимон моддалар запас ҳолда тўпланиши ёки ҳужайранинг структура компонентларини ташкил қилиши мумкин. Запас холдаги ва протоплазматик ёғлар ҳар хил биохимиявий вазифаларни бажаради. Ёғлар, стероидлар ва фосфолипидлар ҳужайралар структурасини ҳосил қилишда ҳамда биохимиявий процессларда муҳим аҳамиятга эга. Мумлар биохимиявий нуқтаи назардан қараганда, юқоридаги бирикмаларга нисбатан бирмунча инерт ҳисобланади. Гликолипидлар ҳам ўсимликлар хлоропластидаги муҳим биохимиявий процессларда иштирок этса керак, деб тахмин қилинади. Ёвойи ўсимликлардан ўсимлик мойлари олиш ҳам мумкин. Улар асосан ўсимликлар уруғи таркибида кўплаб микдорда тарқалган. Шунингдек барча кўринишдаги тўқималар ҳужайравий тузилмаси таркибида ва органларда ҳам мавжуддир. Ўсимлик мойлари энергетик қиймати жиҳатидан оқсиллар ва углеводлардан икки маротаба устун ҳисобланади. Булардан ташқари мойлар механик химоя ва исиш холатларидан организмни сақлайди. Ўсимлик ёғларида биологик қимматга эга бўлган тўйинмаган ёғ кислоталари А, Э витаминлари ва бошқа биологик фаол моддалар мавжуддир. Ўсимлик мойлари ҳайвон нисбатан организмларда яхши ўзлаштирилади. Ёввойи ўсимлик турлари минерал моддаларга жуда бой ҳисобланади. Улар ноорганик элементлар, турли тузлар ва сув каби муҳим ҳаётий компонентлардан иборатдир. Минераллар организм тўқималарини ҳосил қилишда ва шакллантиришда, айниқса скелет, секреция безлари фаолияти, моддалар ва энергия алмашинувида муҳим ўринни эгаллайди. Ёввойи ўсимликлар таркибида кўп микдорда К, Мg ва бошқалар элементлар сақланади. Шунингдек бу ўсимликлар органик кислоталар айниқса, олма кислотаси, лимон кислотаси ва бошқалар сақланади. Ўсимлик мойи кимёвий индивидуаллаштирилган, мураккаб органик моддалар –глицериннинг 3 атомли спирт эфирли ҳамда ёғ кислотасини мужассамлаштирган суюқ ёғсимон ёки қаттиқ консистенция ҳисобланади. Ёғсимон ёки қаттиқ мойлар ҳар қандай мой учун маълум бўлган ҳароратда тезда эриб, суюқ ҳолатга келади ва қаттиқ гел ҳосил қиладиган дисперсияларнинг янги бирикмаларини вужудга келтирувчи бир қатор кимёвий реакциялардан сўнг коллоид эритмасига айланади. Бу ҳолат ўз таркибида асосан қуриш хусусиятига эга бўлган ёғ кислотасини сақловчи мойларда учрайди. Қуриш жараёни плёнка ҳосил бўлиш нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Баъзи олимлар қуришни кимёвий ходиса деб, айримлари эса, тўйинмаган ёғ кислоталарининг оксидланишидан бошланиб, кислороди билан икки томонлама алоқагача давом этувчи ушбу жараён, яъни қурий бошланишига сабаб бўлувчи коллоидли –кимёвий хусусият деб ҳисоблашади. Авваламбор переоксидлар ҳосил бўлади, кейин улар кетооксид ва оксид бирикмаларга бўлинади, бу ҳодисада бипараллел ҳолда полимерланиш реакцияси кечади. Қуришнинг кейинги даврлари маълум шароитларда қуришга ва қаттиқ парда ҳосил бўлишига олиб келадиган коллоид жараёнларидир. Майда заррачаларга айланиш бўйича нольга тенг ҳолат қуришнинг охири ҳисобланади. Шундан сўнг парда мўрт ҳолатга келади ва бузилади. Мойлар ўсимликлар тури ва уларнинг келиб чиқишига боғлиқ ҳолда турли хусусиятларга эга бўлади. Кўп учрайдиган муайян ўсимликлар мойи оддий хона ҳароратида суюқ консистенцияга эга бўлади, қаттиқ консистенция, одатда, баъзи тропик ўсимликлар –турли пальма, какао, баобаба каби ўсимликлар мойларига хос. Тропик мамлакатлардан узоқлашган сари қаттиқ мойлар камайиб боради. Мўътадил иқлимли ва қутб жойларда ўсган ўсимликларда қаттиқ мойлар кам, МДҲ ҳудудидаги ўсимликларда суюқ мойлар кўп учрайди, сумах ва бир қанча лютиксимонлар оиласига мансуб ўсимликлар мойлари бундан мустасно (Astea eicata, Palnia anomala P.Wittaniana P.Tateniata ва бошқалар) ғўзаларнинг 50 кунлик кўсакларидаги мойлар ҳам қаттиқ ҳисобланади. Ўсимликларнинг қаттиқ ва суюқ мойлари эрийдиган ва қотадиган ҳарорат берилган тропик ва субтропик мамлакатлар ҳудудларидаги ўсимликлардан олинган мойлар иқлим мўътадил ва шимолий кенглик ҳамда баланд тоғлардаги ўсимликлар мойларига қараганда анча юқори ҳароратда эрийди. Мойларнинг қотиш ҳарорати эриш ҳароратидан пастроқ бўлади. Аниқланишича, ўсимлик мойлари паст ҳароратда турлича кўринишли бўлиши уларнинг таркибидаги кислота билан боғлиқ. Ўсимлик мойларини музлатиш бўйича олиб борилган тажрибаларда аниқланишича, одатда, музлатилган қаттиқ фракция тўйинган кислоталарни жуда кўп миқдорда сақлайди. Суюқ фракциялар эса, тўйинмаган кислоталарга бой: музлатилган қисм солиштирма оғирлигига, унда рефракция, йод кислотаси ва радан сонлари доим музлатилмаган майдагидан кўпроқ бўлади, суюқ қисм табиий ва музлаган майларда юқори кўрсаткичга маълум ҳароратларда қотиб қолмаслик хусусиятига эга. Бу қисмдаги мой механизмларни металл ва пахта қисмлари харакатларини осонлаштиради, шунинг учун уларни мойлашда ишлатилади. Музлаган қаттиқ қисм, одатда қаттиқ кислоталарнинг глицеридларидан ташкил топади. Саноатда зарур қаттиқ ва суюқ мой ҳамда ёғларни олиш мақсадиа музлатиш усули қўлланилади (С.Иванов, Комаропа ва Каган, 1934 й.). учрайдиган ҳамма моддалар ҳарорат кўтарилганда ёғ ва мойларда таркибий қисмларга бўлинади. Таркибий қисмга ажралиш ҳарорати барча мой ва ёғларда турлича кечади, лекин кўпгина мойлар учун бу ҳарорат 250-3000С атрофида. Мой ва ёғларнинг юқори ҳарорат остида таркибий қисмларга ажралиши глицерин альдегид апромин (CH2 CHnCOH) пайдо бўлишига олиб келади, мой кислотаси эса сув, CO2, CO ажралиши ва нефть углеводородларга ўхшаш углеводород ҳосил бўлишидан олдин парчаланади. Ўсимлик мойларида ички ишқаланиш ва ҳаракатланаётган юзалар орасида парда ҳосил қиладиган ёпишқоқлар бўлади. Ёғ ва мойлардаги бу хусусият улар қўлланилган қаттиқ жисмларнинг бир-бирига ишқаланишини камайтиради. Бундай пардаларни теридаги ёғлилик сифатида ҳис қилиш мумкин. Кўпчилик ўсимлик мойларида ёпишқоқлик даражаси унчалик юқори эмас. Чунки уларда тўйинмаган кислоталар кўп. Эслатиб ўтиш керакки, мой ва ёғларда бундай кислоталар қанчалик кўп бўлса, уларнинг ёпишқоқлик хусусияти шунчалик паст бўлади. Ҳарорат кўтарилганда кам ўзгарадиган мойланиш хусусиятига эга канакунжут мойи анча ёпишқоқ, бу мой авиация маторларини мойлашда ишлатилади. Бошқа ўсимлик мойлари ҳозирги вақтда техника воситаларини мойлаш мақсадида ишлатилмайди. Улар анча қулай ва арзон минерал мой билан алмашинилган. Мой сувда эримайди, эфир, бензин, бензол, пастролей ва кулранг эфирларда, хлороформ, кероуглерод, 4 хлорли углерод, ацетон, лигроинлар, дихлорэтан, трихлорэтиленда яхши эрийди, спиртда эса эримайди (канакунжут мойи бундан мустасно), кўпчилиги қиздирилганда зўрға, шунингдек, махсус эритувчиларда эрийди. Мойларнинг солиштирма оғирлиги сув оғирлигидан паст 150 да 0,90 дан 0,98 гача бўлган чегарада ётади, катта коэффицентда кенгайтириш туфайли ҳарорат кўтарилганда уларнинг солиштирма оғирлиги камаяди. Мойларнинг физик хоссалари шундаки, улар газларни парчалаш, хидларни ўзига олиш ва эфир мойларини ютиш хусусиятларига эга. Масалан, хона ҳароратида ёғда О2 парчаланиш 100 см3 да 0,7-1,1 см3 га тенг, газнинг парчаланиши янада баланд. Ҳарорат ошиши билан бу кўрсаткич яна ошади. Умуман ёғ ва мойларнинг эфир мойини ютиш ҳидли маҳсулотлар (атир, адекалон, совун, лаб бўёғи ва бошқалар) тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Ҳамма ўсимлик мойлари техник ва истеъмол мойларига гуруҳларига бўлинади. Бўлиниш бир қанча даражагача шартли бўлиб, мойларнинг фойдаланиш характери сифатида шаклланади. Аксарият ўсимлик мойларидан турли техник мақсадларда фойдаланиш мумкин. Истеъмол мойлари ёқимли ҳид ва мазага эга бўлиши, уларда ўткир хид ёки одам ва ҳайвон организмларида касалликни юзага келтирувчи моддалар, механик аралашмалар –оқсил моддалари, кунжара қолдиқлари сақлашлиги, чўкинди қуйқалар бўлмаслиги лозим (рухсат этилган чўкинди -18 соат ичида 200 ҳолатда турганда 2% гача). Истеъмол учун таркибида оз миқдорда йод ва тўйинмаган кислоталар 66 бор мойни олиш лозим (Интернет маълумоти). Мойли ўсимликларнинг классификациясини –ёки тузуми устида биринчи бўлиб, француз олими Жюмель (1921-й.) иш олиб борган. У “Ўсимлик мойи” номли илмий ишида мойларнинг содда ва оддий биокимёвий тузилишини ва умумий хусусиятларини баён этган. Ташқи муҳит аввало, мой ҳосил бўлиш жараёнига сезиларли таъсир кўрсатади. Шу таъсирдан келиб чиқиб Иванов ўзининг иқлим назариясини шакллантирди. Ҳар бир ўсимликнинг мой ҳосил қилиш жараёни унинг ички тузилиши ва омиллари (ёруғлик, иссиқлик, намлик) функцияси билан боғлиқ. Иқлим ўзгаришларига боғлиқ ҳолда ўсимликда мой ҳосил бўлиш давомийлиги ҳам ўзгаради ва ёғли кислоталар пайдо бўлиши тартиби аралашиб кетади, шунингдек уларнинг глицерин билан синтез тартиби ҳам ўзгариб, аралашган ориглицеридлар ўрнига бошқалари пайдо бўлади. Ўзгармаган шароитдан ўсимликлардан фарқли ўлароқ, бошқача таркибли маҳсулотлар ва уларнинг хусусиятлари юқорида қайд этилган ўзгаришнинг натижаси ҳисобланади (Иванов 1946 й.) Ўсимликда мой ҳосил бўлиши асосланган анча тугал иқлим назарияси С.Л.Ивановнинг “Ер шари иқлими ва ўсимликларнинг кимёвий фаолияти” номли ишида ўз аксини топган. Ушбу назария анча оддийроқ яратилганди. Ўсимлик мойларининг илмий жиҳатдан чуқур асосланган бундай табиий классификацияси ёки мойларнинг ўрганиш назарияси ҳамда амалиёти умумий хулосасига кўра муҳим аҳамиятга эга. Ушбу классификациясида “Ўсимликлар орасидаги генетик алоқа мойларнинг кимёвий таркиби ва хусусиятига тўлиқ мос келади”, дейди муаллиф. Энг яхши техник мой берувчи ўсимликлар зиғирдошлар, лабгулдошлилар, сигир қуйруқдошлар, сутламалар, атиргуллилар ва бошқа оила вакиллари орасида, энг яхши озиқ мойлари берувчилар эса қовоқдошлар, дуккаклилар, итузумлилар, мойлилар, астаргулли оила вакиллари орасида учрайди. С.Л.Иванов тизимида яқин турлар мойи таркибига кўра, бир-бириникига ўхшашлиги ва бундай ўхшашлик турлардан ташқарида ёки бу оилага мансуб турларда сифат жиҳатидан турлича бўлиши кўрсатиб ўтилган. Масалан: сутламалар оиласига мансуб канадапа ўсимлиги ўзига хос рициал кислотасини ҳосил қилади, амбрид авлоди ўсимликларида эса, шу оилага мос махсус кислота “элеостеарин” кислотасини ишлаб чиқаради. Ёғлар ўсимликлар таркибида жуда кўп бўлиб, аксарият запас модда сифатида учрайди. Ўсимлик ёғлари мойлар деб аталади. Мойлар ўсимликларнинг деярли ҳамма қисмида учрайди. Одатда, улар ўсимликларнинг вегетатив органларида мева ва уруғидагига нисбатан бирмунча кам бўлади. Масалан, мойлар ўсимликлар баргида, илдизида улар қуруқ моддасининг 2% га яқинини ташкил этса, мева ва уруғлари 50% дан ҳам кўп бўлади. Ҳар хил ўсимликлар уруғи таркибидаги мой миқдори 9- жадвалда берилган.
Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling