Андижон Давлат Университети
“Умумий кимё” кафедраси
катта ўқитувчиси Исаев Ю
Андижон Давлат Университети Табиатшунослик ва география факультетининг 4-босқич талабаси Абдуллаева Офтобойнинг “Ўсимликлар уруғи таркибидаги ёғ моддасини аниқлаш” мавзусидаги битирув малакавий ишига илмий рахбар
ХУЛОСАСИ
Битирувчи О.Абдуллаеванинг “Ўсимликлар уруғи таркибидаги ёғ моддасини аниқлаш” мавзусидаги битирув малакавий иши ўсимликлар ўсиш ва ривожланиш жараёнларида хосил бўладиган органик модда “липидлар” хақида маълумотлар йиғиб, тахлил қилиб баён этган.
Шу билан бирга битирувчи битирув малакавий ишда ўсимлик мойларини ишлаб чиқариш жараёнидаги технологиясига ҳам тўхталиб ўтган.
Чиқарилган хулоса ва тавсиялар илмий жихатдан етарли далиларга асосланган. О.Абдуллаева ўз ишига қўйилган мақсад ва вазифаларни тўлиқ бажарган. Талабанинг битирув малакавий иши амалдаги Низомлар талабларига тўлиқ жавоб беришини, унинг билими ва малакаси қўйилган муаммоларни мустақил хал қилишга етарли эканлигига ишонч билдираман.
Шу сабабли Офтобой Абдуллаеванинг “Ўсимликлар уруғи таркибидаги ёғ моддасини аниқлаш” мавзусидаги битирув малакавий ишини Давлат Аттестацияси комисиясида ҳимоя қилишга тавсия этаман.
Илмий рахбар: Зоология ва биокимё кафедраси
доц. Ф.М.Тўхтабоева
Do'stlaringiz bilan baham: |