Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номли


Жараёнларнинг синфланиши ва рафинация усуллари


Download 0.92 Mb.
bet13/19
Sana25.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1231771
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
Ўсимликлар уруғидаги ёғ моддасини аниқлаш

Жараёнларнинг синфланиши ва рафинация усуллари: Ёғнинг таркиби, сифати ва қўлланилишига қараб турли рафинация усуллари ишлатилади.
Асосий жараёнларнинг характери ва рафинация жараёнига реагентлар таъсирига қараб, улар 3 гуруҳга бўлинади.
1. Гидромеханик (физикавий)
2.Физик-кимёвий (кимёвий)
3. Масса алмашувчи (физ-кимёвий)

Гидромеханик жараёнларга қуйидаги рафинация усуллари киради: тиндириш, сентрифугалаш,филтрлаш.


Физик-кимёвий жараёнларга эса: гидратация, совутиш, нейтраллаш, ювиш, қуритиш усуллари киради.
Масса алмашувчи жараёнларга: оқлаш, дезодорациялаш, дистиллясияли рафинация (исҳқорсиз) усуллари киради.
Бироқ, юқорида берилган рафинация усулларининг синфланиши шартлидир.Ҳамма аралашмаларни 1 та усул ёрдамида йўқотиш мумкин эмас. Шунинг учун амалда технологик схемага бирлашувчи бир неcчта усуллар қўлланилади. Масалан: озиқ-овқат учун ишлатиладиган ёғларни рафинация жараёнига: чўктириш, филтрлаш, гидратациялаш, ишқорли рафинация чўктириш, тиндириш, сентрафугалаш, оқлаш дезодорация усуллари киради.


ТИНДИРИШ, ЦЕНТРАФУГАЛАШ, ФИЛТРЛАШ.


Тиндириш. Тиндириш суюқ муҳитда заррачаларнинг оғирлик кучи таъсирида табиий чўкиш жараёнидир.
Шартли равишда шарсимон заррааларнинг чўкиш тезлиги Стокс формуласи билан аниқланади:
у=д2г(пи-п)/18
бу ерда: о - чўкиш тезлиги, м/c; д - заррача диаметри, м; г - оғирлик кучнинг тезланиши (9,81 м/c2); ъи - қаттиқ заррачалар зичлиги кг/м3; ъ - ёғ зичлиги, кг/м3; ц - ёғнинг динамик қовушқоқлиги паст. Чўкиш тезлигини ошириш учун чўкиш жараёнини юқори ҳароратда олиб бориш керак. Чўктириш жараёни ёғнинг бирламчи тозалашда муаллақ ва коагулясияланган моддаларни чўктиришда фойдаланилади. Тиндириш жараёнини тезлаштириш учун узлуксиз ишловчи тиндиргич ажратгиш ускунасида заррачалар юпқа қатламда чўктирилади.
Узлуксиз ишловчи тарелкали тиндиргиш-ажратгичнинг тузилиши ва ишлаш принсипи қуйидагича:
Вертикал ҳолатдаги силиндрик кўринишдаги қўқоқли ва таг қисми конуссимон ускуна бўлиб, унинг ички бўшлиғида бир неча конуссимон тарелкалар жойлашган, улар тиндиргич-ажратгичнинг ички қисмини бир неча (а ва б) камераларга бўлади. Ҳар бир камера тепа ва паст қисмидан тарелка 1 билан чегараланган ва алоҳида мустақил тиндиргич-ажратгич сифатида ишлайди. Тарелкалар сони ускунанинг ишлаб чиқариш қувватига боғлиқ. Тарелкалар самарали ишлаши учун улар 35-40° бурчак остида жойлаштирилган. Тарелкаларда ёғ қатлами баландлиги 30-50мм га тенг бўлади. Суспензия узлуксиз равишда ўртада жойлашган (4) қувур, (3) тирқиш орқали камера б га берилади. Ёғ тиндириш камера б да харакатланиб, юқоридаги тарелканинг чет қисмини эгиб а камерагаўтади. Оғир фазанинг ҳаракатланиши тезлиги пастлиги сабабли, (1) тарелканинг юза қисмига йиғилади ва сирғалиб тушиб тиндиргичнинг пастки қисмига йиғилади. Тиндирилган ёғ камеранинг юқори тарелкаси паст қисмида жойлашган (2) тешик орқали ҳар бир камера учун алоҳида бўлган узатиш (6) трубаси орқали чиқарилади.
Ҳамма узатиш трубалари умумий коллекторга бирлаштирилган. Ҳар бир узатишг труба камерадан оқиб чиқаётган ёғни кузатиш учун кўриш ойнаси ўрнатилган.
Тиндириш жараёни мойларни бирламчи тозалашда муаллоқ ва коагулясияланган моддалардан чўктиришда фойдаланилади.
Даврий рафинайияда тиндириш реация сифатида фойдаланалиди. Тиндириш жараённи тезлаштириш учун узлуксиз ишловчи тиндиргич-ажратгич ускунасида бўлакчалар юпқа қатламда чўктирилади.
Бирон бир камерадан лойқа ёғ чиқиши кузатилса, шу заҳоти тўхтатилади ёки чиқаётган ёғ миқдори ўзгартилади. Демак, камерада ҳаракатланиш тезлиги ўзгартирилади. Чўкма даврий ёки узлуксиз равишда ускунанинг паст қисмида жойлашган патрубок орқали тозаланади.
декарбок



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling