факультетининг 4-босқич талабаси Абдуллаева Офтобойнинг
“Ўсимликлар уруғи таркибидаги ёғ моддасини аниқлаш”
мавзусидаги битирув малакавий ишига
ТАҚРИЗ
Ёглар ўсимликлар, хайвонлар хаётида асосий энергетик субстрат вазифасини бажаради. Шунинг учун ҳам бутун тирик организмлар хаётида тўхтовсиз равишда янгиланиб туради. Липидларни хосил бўлиши ва организмдаги алмашинув жараёни хақидаги маълумотларни Абдуллаева Офтобой битирув малакавий ишида очиб берган.
Абдуллаева Офтобой ўсимликлар дунёсида липидларни тарқалиши ва хоссаларини, технологик жараёнлардаги фаолиятини кўрсатиб ўтган. Ўсимлик дунёсидаги мойли ўсимликлар хисобланган ғўза, чигит, соя ва бошқа ўсимликларнинг уруғидан мойли таркибига кирувчи ёғлар олиниш хақида ҳам маълумотлар берилган. Ўсимлик ёғлари таркибида кўпроқ тўйинмаган ёг кислоталари тутгани учун ўсимлик ёғлари суюқ ёғлар хисобланади.
Абдуллаева Офтобой “Ўсимликлар уруғи таркибидаги ёғ моддасини аниқлаш” мавзусига оид илмий мақола ва адабиётлардан, интернет маълумотларидан ва университет АРМ дан фойдаланиб кенг маънода мавзуни таҳлил қилиб берган.
Битирув малакавий иш айрим хато ва камчиликлардан иборат, масалан орфографик, бу камчилик битирув малакавий ишни сифатини пасайтирмайди.
Абдуллаева Офтобойнинг бажарган битирув малакавий иши Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги томонидан қўйилган талабларга жавоб беради, ишни Давлат аттестацияга хайъатида очиқ химоя этишга тавсия этаман.
Андижон вилояти ўрта махсус
касб-хунар коллежлари
бошқарма бошлиғи т.ф.н. доц. Н.Х.Тўхтабоев
Андижон Давлат Университети Табиатшунослик ва география факультетининг 4-босқич талабаси Абдуллаева Офтобойнинг “Ўсимликлар уруғи таркибидаги ёғ моддасини аниқлаш” мавзусидаги битирув малакавий ишига
ТАҚРИЗ
Хозирги кунда ўсимлик липидларидан экологик тоза ўсимлик мойларини ишлаб чиқариш ҳамда ахолига тавсия этиш долзарб ишлардан биридир.
Битирувчи Абдуллаева Офтобойнинг битирув малакавий иши юқоридаги долзарб ишнинг назарий ўрганишга қаратилган.
Битирув малакавий ишда липидлар хақида умумий маълумотлар, липидларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги технологиялари, уларни схемалар ва жадваллар асосида тушунтириб берилган вамаълумотлар келтирилган.
Муаллиф томонидан бажарилган битирув малакавий иш 4 бобдан иборат бўлиб: унда кириш, мавзунинг долзарблиги, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати кенг ёритиб берилган.
Битирув малакавий иш айрим хато ва камчиликлардан иборат, масалан орфографик, бу камчилик битирув малакавий ишни сифатини пасайтирмайди.
Абдуллаева Офтобойнинг бажарган битирув малакавий иши Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги томонидан қўйилган талабларга жавоб беради, ишни Давлат аттестацияга хайъатида очиқ химоя этишга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |