Аҳоли миграцияси - аҳолининг яшаш жойини ўзгартириши билан
боғлиқ кўчиши.
Аҳолининг миллий таркиби - муайян ҳудуд ёки мамлакатда яшовчи
аҳолининг миллатлар бўйича таркиби.
Аҳолининг табиий ўсиши - маълум давр ичида туғилганлар ва
ўлганлар сони ўртасидаги фарқ.
51
Иммигрантлар - (лот. «иммигранс»-кўчиб келувчи) бир давлатдан
бошқа бир давлат худудига доимий ёки узоқ вақт истиқомат қилиш учун
кўчиб келган фуқаролар.
Ишсизлик - бир қисм иқтисодий фаол аҳолининг ўзига лойиқ иш топа
олмасдан қолиши ва меҳнат заҳирасига айланиши.
Меҳнат ресурслари - мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли
ёшдаги қисми, иқтисодий ресурсларнинг таркибий унсури; 16 ёшдан 55
ёшгача бўлган аёллар, 60 ёшгача бўлган эркаклар меҳнат ресурсларига
киритилади.
Миллат - узоқ давом этган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва
этномаданий жараёнда, аниқ худудий доирада, тил ва ўзликни англаш
бирлиги асосида шаклланган халқ этник тарихининг энг юксак чўққиси, ўзига
хос маданият, онг ва менталитэт заминида таркиб топган ижтимоий
бирлик шакли.
Шаҳар аҳолиси - асосан, саноат, савдо, шунингдек, хизмат кўрсатиш,
бошқарув, фан ва маданият соҳаларида банд бўлган йирик аҳоли пункти.
Эмиграция - кишиларнинг доимий ёки вақтинча яшаш учун ўз
ватанидан бошқа мамлакатларга кўчиб кетиши. Эмиграцияда қатнашган
аҳоли эмигрантлар деб аталади.
Иммиграция - кишиларнинг узоқ муддатга доимий ёки вақтинча
яшаши учун бирон бир мамлакатга бошқа давлатлардан кўчиб келиши.
Имиграцияда қатнашган аҳоли “иммигрантлар” дейилади.
Реэмиграция - кишиларнинг узоқ муддатга доимий ёки вақтинча яшаш
учун ўз ватанидан бошқа мамлакатга кўчиб кетиб, муайян муддатдан сўнг
яна кайтиб кўчиб келишидир. Реэмиграцияда қатнашган кишилар
“реэмигрантлар” дейилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |