Резюме. Тўлиқ факторли эксперимент (ТФЭ) тпажрибалар ҳаддан зиёд
кўплигига эга. Шунинг учун қатор ҳолларда касрли факторли эксперимент
(КФЭ)дан фойдаланилади, бу ТФЭнинг бир қисми ҳисобланади. КФЭ камроц
оршиқчаликка эга, аммо уни амалга оширишда информациянинг бир қисми
йўқотилади.
ТФЭ ёки КФЭ натижалари асосида олинган регрессия тенгламаси
факторларнинг кибернетик система жараёнига таъсири ҳақида тасаввур
берибгина қолмай, балки унинг хоссасини оптималлаштириш имконини ҳам
беради. Бундай оптималлаштиришнинг усулларидан бири бўлиб акс-садо сирти
бўйлаб кескин кўтарилиш ҳисобланади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун савол ва топшириқлар
1. Техникавий объект кибернетик модели нимадан иборат ?
2. Экспериментни режалаштиришдаги асосий тушунча ва моделлар
ҳақида сўзлаб беринг.
3. Акс-садо сирти нима ва у нима билан тавсифланади?
4. Экспериментни режалаштиришда факторлар даражаси қандай
танланади?
5. Тўлиқ факторли экспериментлар нима ва у қандай режалаштирилади ?
6. Тўла факторли экспериментда математик тенглама қандай олинади?
92
7. Экспериментни режалаштириш матрицаси нима ва у қандай
хусусиятларга эга?
8. Режалаштирилаётган экспериментлар натижаси қандай ишлаб
чиқилади?
9. Касрли факторли эксперимент нима ?
10. Корень мезони ва Фишер мезони нима?
11. Акс-садо сирти бўйлаб кескин юқорилаш нимадан иборат?
93
IV БОБ. ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТАДҚИҚОТЛАР МЕТОДОЛОГИЯСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |