Илмий материалларни расмийлаштириш талаби материал турига боғлиқ
ва у қўйидагиларни ўз ичига олади:
— қоғоз ва унинг ҳажмига бўлган талаб;
— чап, ўнг томондан, юқори қуйидан қолдириладиган очик жой ҳажми;
— саҳифаларга тартиб рақамларини қўйиш;
— расмийлаштириш муҳаррири;
— жадвал ва расмларни берилишига талаблар;
— босиш шрифти ва интервали;
— баён этилиш тили;
— бошқа тилдаги аннотацияларга бўлган талаб.
Нашр этилаётган илмий материал кириш қисмидан амалда баён
этилаётган илмий материал мазмуни ва баён қилинаётган мавзу бўйича
хулосадан иборат бўлиши керак. Агар муаллиф маълум илмий ишларга ҳавола
қилса ёки улардан фойдаланса улар адабиётлар рўйхатида кўрсатилиши керак.
Муаллиф патент софлигига илмий мақола мустақил текширувини амалга
ошириши, буни мақолани нашрга тайёрлаш жараёнида бажариш керак. Патент
софлигига кўра текширув ўз ичига прототиплар ва аналогларни топиш, фарқли
томонларни белгилашни олади.
Ҳар бир нашрга экспертиза далолатномаси тузилади. Буни мазкур иш
бажарилган ташкилот тузади, очиқ матбуотда эълон қилиш имкони ва мазмуни
тегишли хулоса беради.
Эълон қилишга тақдим этилаётган илмий материалга айрим ҳолларда
тақриз талаб қилинади. Тақриз ички ёки ташқи бўлиши мумкин. Ички
тақриз иш бажарилган ташкилот мутахассис томонидан берилади. Ташқи
тақриз эса бошқа ташкилот мутахассис томонидан ёзилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш босқичида бўлган илмий
тадқиқот ишларининг материаллари, агар тугалланмаган ва муайян аниқ
хулосалар ёки якунга етмаган бўлса эълон этиш учун тавсия қилинмайди.
Резюме. Илмий материалларни нашр қилиш — илмий ходим, илмий
150
муассаса ёхуд корхона жамоаси бажарган илмий тадқиқот ва тажриба
Do'stlaringiz bilan baham: |