Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


– расм. Декомпозиция оддийлиги ва тўлақонлиги тамойиллари ўртасидаги


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

2.18 – расм. Декомпозиция оддийлиги ва тўлақонлиги тамойиллари ўртасидаги 
муроса тархи 
Иккинчидан, унинг ноэлементар кўринишларида бошқа, аввалги 
моделни тадрижий деталлаштириш йўли билан олинган, аввал 
фойдаланилмаган модел-асос бўйича декомпозиция қилинади. Бундай 
имконият модел-асосга янги унсурлар киритиб таъминланади. Ваҳоланки, янги 
моҳиятли унсурлар аввал мавжудларини қисмларга ажратиб олиниши мумкин, 
декомпозиция алгоритмида аввал фойдаланилган модел-асосга қайтиш 
имкони бўлиши лозим. Бунда модел барча унсурларини қайта кўриб чиқиш 
зарурати бўлмайди, фақат янги киритилганлари кўриб чиқилади. 
Алгоритмнинг кўрсатилган итеративлиги унга турли шаҳобчаларда 
турли деталликдаги моделлардан фойдаланиш имконини беради, шу билан 
бирга деталлаштириш исталганча чуқурлаштирилади. 
Декомпозиция алгоритмининг йириклаштирилган блок-тархи [22] 
2.19- расмда берилди. 


69
1- 
блок. Тадқиқотнинг мураккаб муаммосини ҳал этиш ҳақида сўз 
борганда таҳлил объектини белгилаш сезиларли даражада куч-ғайратни 
талаб этади. Кейинги ҳаракатларнинг зарурийлиги ва тўғрилиги таҳлил 
объекти тўғри танланганлигига боғлиқдир. 
2- блок. Бунда бизнинг ҳаракатимиз нима учун зарур экани 
аниқланади. Мақсадли тизим сифатида шундай система танланадики, унга 
барча таҳлил қаратилган бўлади. 
3- блок. Бу блок формал моделлар жамланмасидан ва уларни саралаш 
учун қоидалар тавсиясидан ёки экспертга навбатдаги моделни ўзи танлаш 
тўғрисидаги мурожаатдан иборат бўлади. 
4- 
блок. Бунда эксперт мақсадли система ва танланган формал 
моделни ўрганиш асосида моҳиятли модел тузади, у бўйича декомпозиция 
амалга оширилади. 
5-10- блок. Бу блокларнинг нима учунлиги декомпозиция алгоритми 
йириклаштирилган блок-тархда аниқ кўрсатилган. 
11- блок. Бунда таҳлилнинг тугал натижаси дарахтсимон тарзда 
ифодасини топган. Дарахт бутоқларининг тугал қисмлари бўлиб, ёки 
элементар қисмлар, ёки эксперт томонидан мураккаб деб топилган, аммо яна 
қисмларга ажралмайдиганлари ҳисобланади. 
Декомпозиция алгоритмининг кўриб ўтилган блок-тархи ҳаддан зиёд 
йириклаштирилган. У мазкур алгоритмнинг асосий ғоясини тушунтириш учун 
мўлжалланган. Формал операцияларни янада аниқлаштириш учун алгоритмда 
муфассал блок-тархдан фойдаланилади [22]. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling