69
1-
блок. Тадқиқотнинг мураккаб муаммосини ҳал этиш ҳақида сўз
борганда таҳлил объектини белгилаш сезиларли даражада куч-ғайратни
талаб этади. Кейинги ҳаракатларнинг зарурийлиги ва тўғрилиги таҳлил
объекти тўғри танланганлигига боғлиқдир.
2- блок. Бунда бизнинг ҳаракатимиз нима учун зарур экани
аниқланади. Мақсадли тизим сифатида
шундай система танланадики, унга
барча таҳлил қаратилган бўлади.
3- блок. Бу блок формал моделлар жамланмасидан ва уларни саралаш
учун қоидалар тавсиясидан ёки экспертга навбатдаги моделни ўзи
танлаш
тўғрисидаги мурожаатдан иборат бўлади.
4-
блок. Бунда эксперт мақсадли система ва танланган формал
моделни ўрганиш асосида моҳиятли
модел тузади, у бўйича декомпозиция
амалга оширилади.
5-10- блок. Бу блокларнинг нима учунлиги
декомпозиция алгоритми
йириклаштирилган блок-тархда аниқ кўрсатилган.
11- блок. Бунда таҳлилнинг тугал натижаси дарахтсимон тарзда
ифодасини топган. Дарахт бутоқларининг тугал қисмлари бўлиб, ёки
элементар қисмлар, ёки эксперт томонидан мураккаб деб топилган, аммо яна
қисмларга ажралмайдиганлари ҳисобланади.
Декомпозиция алгоритмининг кўриб ўтилган блок-тархи ҳаддан зиёд
йириклаштирилган. У мазкур алгоритмнинг асосий ғоясини тушунтириш учун
мўлжалланган. Формал операцияларни янада аниқлаштириш учун алгоритмда
муфассал блок-тархдан фойдаланилади [22].
Do'stlaringiz bilan baham: