Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

суперпозиция тамойилига амал қилинса. Бу ҳолда система қисмларини 
алоҳида кўриб чиқиб, улар умумий самарага қўшадиган улуш ҳақида тўғри 
тасаввурга эга бўлиш мумкин. Бироқ, бундай ҳоллар камдан-кам учрайди. 
Кўпинча ҳар бир қисмнинг умумсистема самарасидаги улуши бошқа қисмлар 
улушига боғлиқ бўлади. Шунинг учун система қисмлари энг яхши 
ишлаганида ҳам умумий самара юқори бўлмайди. 
Системани тадқиқ этишда аналитик усул синтез билан 


64
тўлатилади, синтетик усул эса таҳлил билан. 
Таҳлил ва синтез анча содда операцияни ўз ичига олади: мувофиқ 
тарзда композиция ва агрегатлаш. Декомпозицияда яхлит қисмларга 
ажратилади, агрегатлашда қисмлар бир бутунга бирлаштирилади. Бу 
операциялар алгоритмлаштирилиши мумкин, буни қуйида кўриб ўтамиз. 
Бутунни қисмга ажратиб декомпозициялашда система кичик 
системаларга, мақсадлар мақсадчаларга, вазифалар кичик вазифаларга 
ажратилади. Бу жараён яхлитнинг мураккаблигига боғлиқ ħолда яна давом 
этиши мумкин, бу дарахтсимон (иерархия) тузилмага олиб келиши 
мумкин. 
2.3.2. Система модели декомпозиция асоси сифатида. 
Декомпозиция алгоритми 
Системанинг ҳар қандай декомпозицияси асоси бўлиб, унинг 
модели ҳисобланади. 
Тадқиқот объекти ҳамон, қоидага кўра, мураккаб, кучсиз тузилган ва 
ёмон формаллаштирилган экан, демак декомпозицияни эксперт бажаради. 
Натижада у тузган дарахтсимон тузилма унинг ваколати ва қўлланаётган 
декомпозиция усулига боғлиқ бўлади. 
Эксперт яхлитни одатда осон қисмларга ажратади, лекин қоидага кўра 
таклиф этилаётган қисмлар жамланмаси тўлақонлиги ва керагидан 
ортиқчалигини исботлашда қийинчиликка 
дуч 
келади. 
Яхлитни 
декомпозициялашда қисмлар миқдори асос сифатида олинган моделда қанча 
бўлса, шунча бўлади. Декомпозиция тўлиқлигига келсак, бунда у моделнинг 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling