Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Резюме. Декомпозиция мураккаб яхлитни анча майда ва оддий


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

Резюме. Декомпозиция мураккаб яхлитни анча майда ва оддий 
қисмларга ажратишдан иборат. Декомпозиция учун системанинг 
моҳиятли модели асос бўлади. Декомпозиция тўлақонлиги ва 
оддийлигига 
моҳиятлилик, 
элементарлик 
тушунчаси 
ёрдамида, 
шунингдек моделларни мунтазам равишда янада деталлаштириш ва 
декомпозиция алгоритмли интеративлиги ёрдамида эришилинади. 


70
 
 
2.3.3. Агрегатлаш ва система эмержентлиги
Агрегатлаш - кўплаб унсурларнн бир бутун яхлит қилиб 
бирлаштириш ва мазкур кўплаб унсурлар муносабатини ўрнатиш. 
Кўплаб унсурлар қандай ҳосил бўлиши ва ана шу кўплаб унсурлараро 
қандай муносабат ўрнатилиши (яъни аниқланиши ёки мажбур этилиши)га 
боѓлиқ суратда агрегатлашнинг ҳаддан зиёд кўплаб масалалари ҳосил бўлади. 
Натижада агрегатлар деб аталувчи унсурлар турли мажмўи юзага келади. 
Қўйидагилар системавий тадқиқотларда одатдаги агрегатлар ҳисобланади: 
конфигуратор, агрегатлар – операторлар ва агрегатлар – тузилмалар. 
Конфигуратор – муайян муаммо бўйича системавий тадқиқотлар 


71
ўтказиш учун етарли бўлган ўрнатилаётган системани тавсифловчи 
турли тиллар йиѓиндиси. 
Конфигураторга турли мисолларни кўриб чиқамиз. Радиотехникада 
[22айни битта приборда қўйидаги конфигураторлардан фойдаланилади: 
блок-тарх, тамойилли (функцияли) тарх, йиѓув тархи. Блок – тарх при-
борни таркиби бўйича ўзига конструктив блок кирувчи система 
тавсифлайди. Тамойилли (функционал) тарх приборни бошқача қисмларга 
ажратишни назарда тутади, яъни: айрим функцияни бажарувчи қисмларга, 
унинг иши учун зарур бўлганларга; бу қисмларни бирлаштирувчи алоқа 
каналларига ва мазкур каналлар бўйича информация бериладиган йўналишга 
(ишоратлар билан кўрсатилади). Шу билан бирга приборлар бир хил 
тамойилли тархларга, аммо турлича блок – тархларга эга бўлиши мумкин ва 
аксинча. Ниҳоят, йи
ғиш тархи йиғиш ўтказиладиган ҳажм қўлламига боғлиқ 
ҳолда приборни қисмларга ажратиш натижаси ҳисобланади. 
Таъкидлаш зарурки, конфигураторда асосийси тадқиқот объектини 
таҳлил қилиш конфигуратор ҳар бир тилида айрим ўтказилиши зарурлигида 
эмас (бу ўз – ўзидан аён), балки, синтез, лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва 
объектни эксплуатация қилиш барча (конфигуратор) тилларида тавсифлар 
мавжуд бўлганидагина мумкинлигига боғлиқдир. 
Уч ўлчамли жинс сиртини “сиртки” тилларда тавсифлашда [22] 
конфигуратор бўлиб, техникавий чизмачиликда қабул қилинган уч ортогонал 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling