72
имкон беради. Ҳар қандай модел каби конфигуратор ҳам мақсадли тавсифга
эга, шунинг учун мақсад ўзгариши билан конфигуратор ҳам ўзгаради.
Масалан, агар юқоридаги мисолда ишлаб чиқариш мақсадидан ташқари
радиоаппаратларни сотиш мақсади ҳам бўлса, унда система конфигураторига
реклама тилини ҳам киритиш лозим.
Агрегатлашда тез-тез ечишга тўғри келадиган масалалардан бири бўлиб,
агрегат-операторга ишлашга тўғри келадиган кўплаб
маълумотлар
жамланмасини
келтириш ҳисобланади. Мазкур ҳолда ҳажмлиликни
камайтириш (агрегат қисмларни қандайдир бир бутун, яхлит, айримга
бирлаштиради) агрегатлашнинг ўзига хослиги сифатида намоён бўлади ва бу
биринчи ўринга чиқади.
Агрегатлашнинг оддий усули — агрегатлаётган унсурлараро
муқобиллик муносабатини ўрнатиш, яъни класслар ҳосил қилиш.
Таснифлаш
умуман
инсон
амалиётида,
хусусан
системавий
тадқиқотларда муҳим ва кўп функцияли ҳисобланади. Мазкур ҳолда муҳим
амалий вазифа у ёки бу муайян унсур қайси классга тааллуқлилигини
белгилашдир.
Агар классга тааллуқлилик белгилари бевосита кузатув бўлса,
таснифлаш унга қийинчилик туғдирмайди. Бироқ, шу қолда ҳам таснифнинг
ишончлиги, тўғрилиги масаласи кўндаланг бўладй. Масалан [5], картоннинг
бўялган парчаларини ранглар бўйича ёйиш, ҳатто, психолог-ўқитувчилар учун
ҳам
мушкул масала, хусусан, пушти ранг картонни "қизил"гами ёки
"сариқ"қа қўйиш керакми, агар улар оралиғида бошқа класс бўлмаса?
Агар классга тааллуқлилик белгиси бевосита кузатиладиган бўлмаса ва
билвосита белгилар агрегати ҳисобланса, таснифнинг мураккаблиги кескин
ошади. Буни,
масалан анамнеза, яъни турмуш тарзи ҳақидаги маълумот,
шунингдек, бемор ёки унинг яқинлари етказган
касалликнинг бошланиши ва
ривожи ҳақидаги маълумот бўйича касалликка ташхис қўйишда яққол кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: