Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

ёки максимум белгилайди. 
Ўлчаш (ёки кузатиш) натижаларини график тасвирлаш учун кўпгина 
координаталар тўғри бурчакли системасидан фойдаланилади. X ўқ бўйлаб 
фактор қийматлари х
1
, х
2
, ..., х
n
, Y ўқ бўйлаб эса унга мос жараён чиқиш 
параметри чиқиш қийматлари у
1
, у
2
, ..., у
n
 (4.0 – расм) қўйилади. 
Агар х
1
, у
1
, х
2
, у
2;
 ...; х
n
, у
n
 нуқталар кесмалар билан бирлаштирилса, бунда 
синиқ эгри 1 ҳосил бўлади, у эксперимент маълумотлари бўйича у=f(х) 
функция ўзгаришини тавсифлайди. Бу синиқ эгрини барча эксперимент 
нуқталари яқинидан ўтувчи бир текисдаги эгри аппрокслайди. 
Баъзан 1 ... 2 графада нуқталар эгридан кескин узоқлашади. Бу ҳолда 


98
аввал ҳодисанинг физик моҳияти таҳлил қилинади. Агар у=f(х) 
функциясининг бундай кескин сакраши учун асос бўлмаса, бунда четга 
чиқишни қўпол хато ёки адашиш дейиш мумкин. 
у= f(х) экспериментал функцияси график тасвирига координата тўрини 
танлаш жиддий таъсир этади. Улар бир текис ёки бир текисмас бўлиши мумкин. 
Бир текис координата тўрлари ордината ва абсциссалари бир текис шкалага 
эга. 
4.01 – расм. Боғлиқлик график тасвир y=f(x): 1 – бевосита ўлчамлар натижаси 
бўйича эгри чизиқ; 2 – аппроксловчи бир маромдаги эгри чизиқ 
Бир текисмас координат тўрларидан энг кўп тарқалгани ярим 
логарифмик (4.02 – расм, а), логарифмик (4.02 – расм, б), эҳтимолийлардир. 
Улардан турли сабабларга кўра фойдаланилади. Хусусан, ярим логарифмик
логарифмик координата тўрларидан, одатда, факторлар ва (ёки) чиқиш 
параметрлари ўзгариш интервали катта бўлганда фойдаланилади. Бундан 
ташқари улар кўплаб эгри чизиқли функцияларни тўғрилайди. 
Графикларни чизишда қўйидаги амалий мулоҳазаларга амал қилиш 
лозим: 


99
координата тўри ва график масштабни тўғри танлаш керак.
Масштаб қанча катта бўлса, графикдан олинадиган қиймат аниқлиги 
шунча юқори бўлади. Бироқ, графиклар, қоидага кўра, 200x150 мм ҳажмдан ошиб 
кетмаслиги керак; 
координата ўқлари бўйича масштабни график тор ёки кенг бўлиб 
қолмайдиган қилиб танлаш керак; 
графикни миллиметрли қоюзга чизиш мақсадга мувофиқ. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling