101
туфайли олинган минимал, ўртача ва максимал четга чиқиш.
Аммо,
энг ишончли деб, эксперименталга назарий боғлиқ
айний
(мувофиқ) мезонлар ҳисобланади[32].
Ишчи гипотезани эксперимент маълумотлари билан қиёслаш
натижасида қўйидаги ҳоллар кузатилиши мумкин:
1. Ишчи гипотеза тўлиқ ёки деярли тўлиқ экспериментда
тасдиқланади. Бундай вазиятда ишчи гипотеза назарий қоида, назарияга кўра
исботланган бўлади.
2. Ишчи гипотеза экспериментда қисман тасдиқланади, қолган
ҳолларда унга зид бўлади. Мазкур ҳолда
ишчи гипотеза эксперимент
натижасига тўлиқ ёки деярли тўлиқ мосланиши учун модификацияланади.
Ишчи гипотеза ўзгаришини тасдиқлаш мақсадида тўғриловчи эксперимент
ўтказилади. Шундан сўнг
гипотеза, биринчи галдаги каби,
назарияга
айланади.
3. Ишчи гапотеза экспериментда тасдиқланмайди. Бундай ҳолда
аввал қабул қилинган гипотеза тўлиқ кўриб чиқилади, яъни янгиси ишлаб
чиқилади. Салбий илмий натижалар эса янги
гипотеза излаш доирасини
торайтириш имконини беради.
Гипотеза назарий қоида деб тан олингач, хулосалар ва (ёки)
таклифлар
ифода топади, яъни тадқиқот натижасида олинган янги, моҳиятлиги
илгари
сурилади. Асосий хулосалар миқдори 5... 10 тадан ошмаслиги керак. Асосий
хулосалар билан бир қаторда айрим ҳолда бошқа хулосалар ҳам қилиш
мумкин (мисоли 2- даражали).
Барча хулосалар икки гуруҳга бўлинади: илмий ва ишлаб чиқариш.
Илмий хулосаларда янгилик ҳиссаси кўрсатилади,
булар бажарилган
тадқиқотлар туфайли фанга киритилган бўлади.
Ишлаб чиқариш
хулосалари, фойда билан боғлиқ бўлади, буларни иқтисодиёт соҳасида
ўтказилган экспериментлар беради (ёки бериши мумкин).
Do'stlaringiz bilan baham: