Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

4.4. Электр контактлар диагностикаси 
 
Ҳар қандай электр ускуна ишлаб турганда, у бир неча контакт 
системалари орқали тармоқга уланиб туради. Унинг алоҳида элементлари ҳам 
контакт тизимларига эга бўлади. Масалан 0,4 кВ ли тармоқда битта уч 
фазали электр истеъмолчи ўртача 60 та контактга эга бўлади. Бу 
контактларнинг бирортаси яроқсиз бўлса бутун қурилма тўхтаб қолади. 
Шунинг учун электр ускуналарнинг юқори ишончлилигини таъминлаш учун 
электр контактлар системаси доимо назорат қилиб турилади. 
Бир контакт ўтказгич ёки қурилмадан иккинчисига токнинг ўтиш жойи 
электр контакт дейилади. Контактлар уловчи ёки коммутациявий бўлиши 
мумкин. Уловчи контактлар бир токли қисмни иккинчисига улаб туради
коммутациявий контактлар эса электр тармоқларни улаш, ажратиш ёки 
бошқача улаш учун хизмат қилади. Уловчи контактлар конструкциясига кўра 
қисмларга ажралувчи (болтли, винтли) ёки ажралмайдиган (пайвандли, эзиб 
уланган, пайкали) бўлади. Контактлар яна қўзғалмас ва қўзғалувчан; 


51 
геометрик шакли бўйича табиий, сунъий; вазифасига кўра асосий, қўшимча, 
учқун сўндирувчи ва бошқа турда бўлади. 
Контактлар ҳолати асосий ва ёрдамчи кўрсаткичлар бўйича аниқланади. 
Асосийларига ўтиш қаршилиги, кучланишнинг пасайиши, контактлар 
ҳарорати; ёрдамчиларига контактланиш юзаси, контактларни ёпишиш 
(қисилиш) кучи, очилиши ва ўтиб туриши бўлиши мумкин. 
Контакт юзаларнинг бир-бирига тегиб турган жойининг қаршилиги 
турли факторлар таъсирида ортиб боради (контакт юзасининг камайиши
нотекислиги, газ мой, оксид катлами пайдо бўлиши, контакт юзаларининг 
ифлосланиши ва ҳоказо). Контакт юзасининг қаршилиги асосан унинг 
микрорельефига, қисилиш кучига ва материалига боғлиқ бўлади. 4.4-расмда 
қисилиш кучи билан контакт қаршилиги орасидаги боғлиқлик кўрсатилган. 
Графикдан кўриниб турибдики, қисилиш бошида ўтиш қаршилиги тез 
камаяди, чунки контакт юза ортиб боради, кейинчалик R
к
маълум бир 
қийматда барқарорлашади. Бу критик қисилиш кучи қайд қилинади. Қисилиш 
кучи камайтирилганда эгри чизиқ пастроқдан ўтади, чунки контакт юзаси 
зичланиброқ қолади. Бу натижалардан фойдаланиб эксплуатация даврида 
контакт юзаларининг қисилиш кучи меъёрлари белгиланади (500…2500 
Н/см
2
). 
Контактларда кучланишнинг пасайишининг руҳсат этилган миқдорлари 
асосан контактлар материалига боғлиқ бўлади. 
кВ
U
4
,
0

гача тармоқлар учун 
қуйидаги миқдорлар белгиланган: кумуш контактлар учун–0,01-0,04 В, темир 
контактлар учун – 0,02…0,05 В. Эксплуатация даврида контактлар қаршилиги 
ортиб боради. Контактда доимо жоул исрофлари (I

R t) бўлиб туради, шунинг 
учун контактларда ўтиш ҳарорати бошқа қисмларидан юқорироқ бўлади. 
Натижада контакт юзаларида оксид қатлами (плёнка) пайдо бўлади ва унинг 
қалинлиги ортиб боради, контакт қаршилиги ҳам ортиб боради. Бу эса ўтиш 
жойининг қўшимча қизишига олиб келади. Электр майдон ва ҳарорат, 
механик куч таъсирида контакт юзасидаги плёнка емирилиб туради. Бу 
жараён бир неча бор такрорланганда контакт юзаси нотекисланиб, қаршилиги 
ортиб, қизийди ва яроқсиз ҳолга келади. Контакт юзалар ишончли ишлаб 
туриши учун коммутация юзаларининг ҳарорати меъёрий қийматларидан 
ортмаслиги зарур. Масалан мис контактлар учун + 85
о
С; кумуш контактлар 
учун + 240
о
С; аппаратларнинг ички қисмида жойлашган мис контактлар учун 
+ 95
о
С; махсус қопламали контактлар 105-135
о
С (атроф-муҳит ҳарорати 45
о
С 
бўлганда). 


52 
Контактларнинг 
зичланиб 
туриш юзаси уларнинг емирилиш 
даражаси ва созланиш сифатига 
боғлиқ бўлади. Қурилма соз бўлса 
контакт юзалар 70% дан кам 
бўлмаган зичланиш юзасига эга 
бўлади. Контактларнинг очилиб 
туриши – бу уларнинг ажралган 
ҳолда 
контактлар 
орасидаги 
масофадир 
(4.5-расм). 
Аппарат 
турига ва хилига қараб бу масофа 3 
мм дан 50 мм гача бўлади. 
Контактларнинг ўтиб туриши 
бу уларни қўзғалувчи контактнинг 
уланган ҳолатидан кейинги тегиб туриб ҳаракатланиш масофасидир. Паст 
кучланишли аппаратлар учун бу масофа 3…6 мм ни ташкил қилади. 
4.5-расм. қўзғалувчан ва қўзғалмас контактлар орасидаги 
ботиниш ва ўтиб кетиш масофасини аниқлаш: 
1 – қўзғалмас контакт, 2 – қўзғалувчан контакт. 
Контактларнинг ўтиш қаршилиги доимий ва ўзгарувчан токларда 
ўлчанади. Бунда М-246, Ф-415 типли микроамперметрлар ишлатилади. Янги 
контакт жойида ўтиш қаршилиги жами қурилма эквивалент қаршилигидан 1,2 
баробаргача ортиши руҳсат этилади. Эксплуатация давомида контакт 
қаршилиги ортади, лекин дастлабки қийматидан 1,8 баробаргача ортиши 
руҳсат этилади. Ўтиш жойидаги кучланишни аниқлаш учун контактлардан 
номинал ток ўтказиб милливольметр билан потенциаллар фарқи ўлчанади. 
Юклама сифатида турли хил стендлар ишлатилади. Контактлардаги 
кучланишнинг пасайиши жами қурилмадаги миқдоридан 1,1…1,2 қисмини 
ташкил қилиши мумкин. Лекин 1,7 дан катта бўлиб қолса аппарат 
контактлари ремонт қилиниши зарур. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling