Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

5.6. Профилактик синовлар ва ўлчовлар 
Кабель тармоқларида эксплуатация давомида юзага келувчи 
дефактларни, зарарланишларни ўз вақтида қайд қилиш ва йўқотиш 
чораларини кўриш учун мунтазам равишда профилактик синовлар ва 
ўлчовлар ўтказиб турилади. Ҳарорат режими ва юкланиш шароитлари ва 
монтаж услубига кўра қулай шароитда бўлган кабеллар 3 йилда бир марта 
синаб турилади.
Кабель тармоғида навбатдан ташқари синовлар ремонтдан ёки трассада 
ер ишлари бажариб бўлингач ўтказилади. Кабелларни синовлари оширилган 
доимий кучланишда ўтқазилади. Кабеллар катта сиғимга эга бўлганлигидан 
ўзгарувчан токда синалганда йирик қувватли манбаалар талаб қилинади. 1кВ 
гача бўлган кабеллар U=1000-2500 В ли мегомметрлар билан синалади. 
Синовларда доимий кучланишда сингиш токи ҳам аниқланади ва унинг 
миқдорига қараб изоляция қаршилигининг ўзгариши аниқланади. Ўта маьсул 
кабель тармоқларида диэлектрик исрофлар ўлчаб кўрилади. Профилактик 
синовларда кабелнинг ҳар бир толаси билан бошқа толалари ва қопламаси 
орасидаги изоляцияси текширилади. 
Кабель билан биргаликда охирги муфталар варонкалар ва таянч 
изоляторлар (разъединителгача) синаб кўрилади. Тақсимлаш қурилмаларга 
параллел уланган кабеллар ҳам синовлардан ўтказилади. Алоҳида 
агрегатларга машиналарга уланган параллал кабеллар ва кабел тармоқларини 
тармоқдан ажратмасдан бирданига синаб кўриш мумкин. Кабелни оширилган 
кучланишда синаш схемаси 5.5-расмда келтирилган. Кабель тармоқини 
синаш учун у манба ва истеъмолчидан ажратиб ерга уланади. Ҳар бир 
синаладиган фаза сими ердан ажратиб олиниб ошрилган кучланишга уланади. 
Синовларда бошқа кабель толалари ҳам ажратиб олиниб изоляцияси синаб 
кўрилади. 
5.5-расм. Кабелни юқори кучланишда 
синаш схемаси. Т-кучайтирувчи 
трансформатор, V-кенатрон, К-
синалаётган кабел. 
Синаш пайтидаги кучланиш кабель кучланишига боғлиқ бўлади: 
Кабелнинг номинал кучланиши U
н 
= 2…10; 20…35; 110 кВ бўлганда 
оширилган кучланиш миқдори U
с 
= (5…6)U
н
; (4… 5)U
н
; (2…3)U
н



64 
Синов муддати U=2-35 кВ кучланишда –5 минут, U=110-220 кВ 
кучланишда – 20 минут.дан кам бўлмаслиги зарур. 
Кабель изоляциясининг сифати толалари орасидаги ўтиш токи миқдори 
билан ва фазалар носимметрияси билан аниқланади. Агар изоляция сифатли 
бўлса, синов кучланиши уланганда кабель сиғимига қараб ток тез ортади, 
лекин секин пасайиб боради. Кучланиши 6-10 кВ бўлган кабелларда ўтиш 
токи I

500 мкА, U=20-35 кВ ли кабелларда эса I

800 мкА дан камроқ 
бўлади. Агар кабелда дефект бўлса ток миқдори пасайиб минимал миқдорига 
етмайди ёки яна ортиб боради. Ток миқдори синовлар охирида қайд 
қилинади. Кабель фазаларидаги кучланиш асимметрияси 50% дан ошмаслиги 
зарур. Электростанциянинг хусусий кабель тармоғи (U=6 кВ) юклама остида 
синалиши мумкин. Бунда синов кучланиши трансформаторнинг «ноли»га 
берилади. Фаза толаларида синов кучланиши 20-24 кВ ушланади. Бундай 
шароитда айланувчи машиналар ишга уланмаслиги зарур. 
Кабель тармоғида профилактик синовларда қуйидаги катталиклар 
аниқланади: кабел толаларининг бутунлиги, фазировкаси, кабель ҳарорати, 
охирги кабель копламаларининг ерга уланиш қаршилиши, дайди токлар 
миқдори. 
Кабель изоляциясининг қаршилиги 0,5 МОм дан юқори бўлиши зарур. 
Кабель изоляция қаршилигини мегоомметр билан ўлчашда бирданига 
фазалараро уланишлар йўқлиги, кабель толаларида узилишлари йўқлиги, 
фаза-корпус изоляцияси бутунлиги текширилади.
Кабелларда кўпчилик зарарланишлар унинг устки қопламаси кетиши 
орқали юзага келади. Бу холда кабел ичига намлик ўтиб, унинг изоляциясини 
емирилишига олиб келади. Шунинг учун кабел изоляцияси энг зах 
мавсумларда текшириб синалади. 
Кабель толаларининг бутунлиги ва фазировкаси эксплуатация даврида 
одатда муфта қайта монтаж қилинганда ёки кабель толаларини ажратганда 
мегомметрдан фойдаланиб текширилади. Кучланиш кўрсатувчидан хам 
фойдаланиш мумкин. 
Кабель тармоқида ҳароратни ўлчаш жойлардаги йўриқномалар бўйича 
кабель энг кўп қизиши мумкин бўлган жойларда бажарилади. Кабель 
ҳарорати термопара, термоқаршилик билан ўлчанади. 
Эксплуатация даврида охирги ерга уланишлар қаршилиги ерга 
улагичларни капитал ремонтдан кейин ўлчанади. Бошқа ҳолатларда ерга 
уловчи симни созлиги текширилади. 
Кабель тармоқининг ишончлилиги кўпроқ унинг устки қопламасининг 
ҳолатига боғлиқ бўлади. Устки қопламанинг носозлиги кабел ичига намлик 
кириб қолишига ва изоляциясининг пухталигини пасайишига олиб келади. 
Кабелларнинг метал қопламаси, ундаги ташқи таьсирлардан бўладиган электр 
ва кимёвий жараёнлар натижасида емирилади. Айниқса ерга ёткизилган 
кабелларнинг металл қопламаси дайди токларнинг ерга ўтишидан бўладиган 
электролитик коррозия натижасида кўпроқ емирилади. Дайди токларни 
рельслари 
иккинчи 
электрод 
бўлиб 
хизмат 
қиладиган 
рельсли 
электрлаштирилган транспорт юзага келтиради. Электрлаштирилган темир 


65 
йўллар рельслари анча юқори актив қаршиликка эга бўлганлигидан (айниқса 
рельсларни уланиш жойларида электр контакт бузилганида) тармоқ токининг 
бир қисми ерга кетади ва унга яқин жойда кабел ётқизилган бўлса, қаршилиги 
кам бўлган кабел қопламаси орқали ток оқиб манбанинг манфий қутиби 
томон кетади. Кабел қопламасидан ерга доимий ток кетганда бирданига 
ундан металл ионлари ҳам кетади ва металл қоплама емирила боради. Ерга 
емирилиб кетган металл миқдори дайди ток миқдорига пропорционал бўлади. 
Металлнинг емирилиш жараёни, яни металл хилига (темир, алюминий, хром) 
ва ток оқиши вақтига боғлиқ бўлади. ҳисобларга кўра дайди ток миқдори 1 А 
бўлганда бир йилда металл исрофи миқдори қуйидагича бўлади: қўрғошин – 
33 кг; алюминий – 3,95 кг; темир –9 кг. Дайди токлардан кабел коррозияси 
хавфини аниқлаш учун эксплуатациянинг дастлабки йилида икки марта ток 
ўлчаб кўрилади. Бунинг учун комплекс синовлар ўтказилиб «кабел 
копламаси» билан «ер» орасидаги потенциал, кабелдан ерга кетаётган ток 
зичлиги, кабел қопламасидаги ток ва кучланиш миқдорларини аниқланилади. 
Кейинги ўлчовлар ва синовлар коррозия хавфига қараб, биринчи синовлар 
натижаларининг таҳлили бўйича белгиланади. Коррозия хавфи кабел 
қопламасида ерга («О»га) нисбатан потенциал миқдорига қараб ўрнатилади. 
Агар кабел қопламаси мусбат потенциалга («анод») эга бўлса ёки қутблари 
ўзгариб турган бўлса ва тупроқнинг солиштирма қаршилиги 20 Ом

м дан 
юқори бўлса, бундай тармоқ участкаларида хавфи юқори деб ҳисобланади. 
Уларда ерга ўтиш токи зичлиги 0,15 мА/дм
2
дан юқори бўлади. Яна кабел 
ёткизилган тупроқ агрессив бўлса ток миқдорига боғлиқ бўлмаган ҳолда 
хавфли зона деб ҳисобланади. Хавфли зоналарда мунтазам равишда кабелни 
электрокоррозиясини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриб турилади, 
масалан: катодли қутблантириш, протекторли ҳимоя, электр дренаж ва 
ҳакозо.
Кабеллар учун коррозия хавфи бўлган жойлар – трансформатор 
подстанциялари, рельс йўларининг подстанция шиналарининг манфий 
қутбига уланган сурувчи тармоқлар, кабел тармоқи, трассасининг рельс 
йўллари билан кесишган жойларидир. Комплекс синовларни ўтказиш учун 
кабел трассасида шурф ковланади. Кабел қопламасининг ерга нисбатан 
потенциалини ўлчаш учун миллиамперметр ёки милливольтметр кабел 
қопламаси билан электрод орасига уланади (5.6-расм). Ўлчов хатолиги 
минимал бўлиши учун электрод материали кабел қопламаси материалидан 
қилинади (алюминий, қўрғошин). Одатда электрод сифатида шу кабел бўлаги 
(300-500 мм) олинади. Дайди ток зичлигини ўлчашда миллиамперметр 
уланади.


66 
5.6-расм. Кабел қобиғидаги 
потенциални ва ерга ўтаётган ток 
зичлигини ўлчаш схемасси. 
Ток миқдори ва ерга уланган электрод кесим юзаси маълум бўлганда 
ток зичлиги аниқланади. 
2
/
,
дм
мА
S
I
I
э
э
c

(5.6) 
Аниқ натижалар олиш учун кабел қопламасидан ерга кетаётган ток ва 
кабел копламаси бўйлаб оқаётган ток компенсация услубида ўлчаниши зарур 
(5.7-расм). Бунда бошқа манбалардан фойдаланиб кабел қопламасидан дайди 
ток йўналишидан тескари йўналишда доимий ток ўтказилади ва уни 
компенсациялайди (мувозанатлайди). Агар дайди ток тўлиқ компесацияланса 
милливольтметр «нол»ни кўрсатади. Манбадан берилаётган ток кабел 
қопламаси токига тенг бўлади. Дайди ток кўп ўзгарувчи бўлганлигидан 
назорат нуқталарида ўлчовлар 10-20 дақиқа давомида олиниб уларнинг шу 
вақтда 40-50 кўрсатишлари қайд қилинади. Ток ва потенциал миқдорининг 
ўртача қийматлари аниқланади.
5.7-расм. Кабел қобиғи бўйлаб 
юрган дайди токларни ўлчаш 
схемаси. Е-қўшимча манбаа. R-
реостат 
Дайди токлар ҳақидаги барча олинган ўлчов натижалари диаграмма 
кўринишида кабел тармоқи планида чизилади. Бу схема кабел трассаси 
бўйлаб дайди токлар ҳақида тўлиқ маълумот беради. Бу натижалар, 
диаграмма ва схемалар таҳлили натижасида кабел тармоқини ҳимояси бўйича 
тегишли ечимлар-чора тадбирлар кўрилади.

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling