Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


  8.2. Электр қиздириш воситалари эксплуатацияси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

 


113 
8.2. Электр қиздириш воситалари эксплуатацияси 
Электр қиздириш воситаларини ишлаб чиқариш шароитида ўрнатишга 
энергия назорати органларидан руҳсат олиш зарур. 
Руҳсат олиш учун қуйдагилар тайёрланиши зарур: 
- электр қиздиришнинг самарали ечим эканлигини техник - иқтисодий 
асосланган ҳисоблари; 
- ўрнатиши мўлжалланган электр қиздириш воситаларининг паспорт 
катталиклари, типи, номи, тайёрланган корхона кўрсатилган руйҳати; 
- электр қиздириш воситаларининг максимал юклама даврларида ишлаш 
режими умумий юкламани камайтириш тадбир чоралари кўрсатилган, техник
иқтисодий ҳисоблари билан асосланган қувватларнинг уланиш графиклари. 
Қуйидаги холатларда электр қиздириш воситаларининг уланишига руҳсат 
олинмайди:
- агар электр қиздириш воситаси инкубация ва жўжалар турган жойини 
қиздириш учун ишлатилса;
- ёш ҳайвонларнинг жойини қиздириш ва уларни нурлатиш;
- она чўчқа, қўй, сигирлар поли электр қиздиришли бўлса;
- озуқаларни парлаш учун ишлатиладиган пар қозонлари, сут товар 
фермаларида сут идишларни ювиш учун ва суғориш учун илиқ сув олишда 
ишлатилса; 
- майдон 100 м
2
гача бўлган ишлаб чиқариш хоналарни иситишда ва иссиқ 
сув таъминотида, (маиший хоналар, вагонлар, устахоналар, ветеринар 
санитар пунктлари, идоралар, омборлар, тозалаш пунктлари, насослар 
хонаси, ёқилғи қуйиш шохобчаси), агар улар иссиқлик таъминот 
тизимидан узоқда жойлашган бўлса (L>600 м ва электр қурилмалар 
қуввати 20 кВт гача бўлса). 
Электр қиздириш воситаларидан фодаланишда тармоққа уланишга 
техник шартлар район электр тармоқлари томонидан берилади. Электр 
қиздириш воситалари энергия назорати, ёнғин назорати, хўжаликнинг 
электротехник хизмати, қурилиш монтаж ташкилоти, ва бошқа тегишли 
ташкилотлар ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан эксплуатацияга 
қабул қилинади. 
Комиссия қуйдагиларни текширади: 
- техник ҳужжатлар (тасдиқланган лойиҳа, электр қиздириш воситалар 
поспорти, изоляция қаршилигини улчаш актлари, ерга уланиш 
қаршиликлари ва электр қиздириш воситалар потенциалини текшириш 
ўлчаш актлари); 
- бажарилган ишларни ишчи лойиҳага ва электр ва ёнғин хавфсизлиги 
техникаси нормативларга мос равишда эканлигини; 
- электр қиздириш қурилмасини ишга яроқлилигини, истеъмол қуввати ва 
ишчи ҳароратини паспорт кўрсатгичларига тўғри келиши. Комиссия иши 
акт билан расмийлаштирилади. 


114 
Электр қиздириш воситаларининг ишлаб чиқариш эксплуатациясида 
уларнинг технологик самарадорлигини ошириш тадбирлари амалга 
оширилади. Бунда электротехник хизмат ходимлари электр қиздириш 
қурилмаларини тўлиқ бут ҳолда бўлиб, янги самарали элементлар билан 
тўлдириб, янги самарали элементлар билан тўлдириб туради, технологик, 
биологик ва агротехник талаблардан келиб чиқиб, оптимал иш режимларини 
белгилайди ва назорат қилади. Энергосистема иш режимлари билан энергия 
истемоли графигини корректирлайди ва минимал энергия истеъмоли 
оралиқларида ишлаб туришини ташкил қилади.
Электр қиздириш воситасининг самарали бутлаш (комплектлаш) электр 
қиздиришининг имкониятларини тўлиқ амалга ошириш имконини беради. 
Электр энергиясининг чексиз бўлина олиши ва электр энергиясини 
узатишнинг минимал энергия йўқотишлари билан бажарилиши электр 
қиздириш воситаларини бевосита қиздириш объектларида ўрнатиш ва амалда 
ҳар қандай қиздириш услуби ва типларидан фойдаланиш имконини беради. 
Электр қиздириш оптимал ҳароратни, технологик режимларни аниқ, автомат 
равишда ушлаб туришни таъминлайди. 
Шунинг учун қишлоқ ва сув хўжаликларидаги нисбатан паст ҳароратли 
ва энергия ҳажмли технологик жараёнларда электр қиздириш воситаларини 
қўллаш самаралирок бўлади. Бунда энергияни узатиш исрофлари камаяди, 
капитал маблағлар тежалади, электр энергияси сарфи камаяди. Марказий 
иссиқлик системалар йирик комплекслар, катта энергия истеъмолчиларида 
самарали бўлиб, ҳозирда кенг тарқалган майда ва ўрта катталикдаги фермер 
хўжаликларида электр қиздириш имкониятларини ҳисоблаб чиқиш зарур. 
Электр қиздириш услублари, воситаларини ҳам энг оптимали танлаб 
олиниши мумкин. Масалан қишлоқ хўжалиги объектида (фермада) 
электрокалориферни электр қиздириш поли тўшаклари (ковер) билан 
алмаштириш микроклимат яратиш учун зарур электр энергия истеъмолини 2-
3марта камайтиради. Электр қиздириш қурилмалари иш режимларини тўғри 
танлашни фақат қиздириш технологиясини яхшиламай яна уларни энергия 
истеъмоли максимумида ажратиб, тунги минимумда ишга тушириб, графикни 
текислаш имконини беради. Бунда электр қиздириш воситалари тизимига 
иссиқлик аккумляцияловчи (йиғувчи) элементлар қўшилади. Иссиқлик 
йиғувчи элемент сифатида иссиқлик изоляцияли сув баклари олинган. Сув 
бак идиши ҳажми иссиқ сув истеъмоли графигига, иссиқлик сиғимига 
сувнинг максимал ҳароратига, минимал ҳароратга ва электр қиздириш 
қурилмасининг ишламай туриш вақтига боғлиқ бўлади. Энг самарали электр 
қиздириш қурилмаси кечки ва кундузги максимумда тармоқдан 
ажратилувчиларидир. Яна уларнинг қулайлиги тўлиқ автомат режимда 
ишлаши ва компактлигидир. 
Энергия – иссиқлик таъминоти тизимида энергия тежовчи 
системаларни самарали эксплуатация қилиш электр қиздириш қурилмасининг
ўрнатилган қувватини пасайтириш ва электр энергия сарфини камайтириш 
имконини беради. Бу борада иссиқлик алмашинувчи вентиляция системаси
ер ости ёки қуёш энергиясидан фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия 


115 
ресурсларидан фойдаланиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини 
қайта ишлаб энергия олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Иссиқлик 
ташувчиларни (иссиқ сув, ҳаво) рецеркуляция қилиш ҳам 20-30 % иссиқлик 
энергиясини тежаш имконини беради. Изланишлар яна қатор энергия 
манбааларини тежаш йўлларини кўрсатиши мумкин. 
Электр қиздириш қурилмасининг техник эксплуатацияси ўз вақтида 
техник қаровлар ва таъмир тадбирларини ўтказиб, уларни юқори ишонч 
билан ишлаб туришга йўналтирилган тадбирлар комплексидир. Электр 
қиздириш қурилмасининг техник қаровлари режа асосида 2 ойда бир марта 
қурилманинг ўрнатилган жойида ўтказилади. Техник қаровлар технологик 
жараён режимлари оралиғида электр қиздириш қурилмасининг типавий 
техник қаровлари қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: ташқи томонини 
чангдан тозалаш, контакт уланишларини текшириш зарур бўлганда тозалаш, 
ерга уланиш тармоқини текириш, электр қиздириш қурилмасини тармоққа 
улаб кўриш, иш кўрсаткичларини текшириш. 
Жорий таъмир электр қиздириш қурилмасида ҳар йили, турган жойда 
бажарилади. Демонтаж қилинмайди, лекин зарур бўлса айрим қисмлари ечиб 
олинади, масалан қиздириш электродлари. Қиздириш элементини таъмири, 
созлаши, автоматлаштириш воситаларини ростлаш махсус стенди, устахонада 
бажарилиши лозим. Таъмир ҳажми электр қиздириш қурилмасининг
конструкциясига боғлиқ. Барча электр қиздириш қурилмалари учун қуйидаги 
жараёнлар бажарилади: чанг ва ифлосликлардан тозалаш (компрессорда 
юқори босимли ҳаво ёрдамида), қисмларга ажратиш ва барча асосий 
қисмларни бевосита кўриб чиқиш, текшириш, носозликларни йўқотиш, 
бошқариш схемасини ишлашини текшириш, қиздириш элементлари 
изоляцияси ва ерга уланиш қаршилигини ўлчаш, электр қиздириш 
қурилмасини тармоққа улаб, иш кўрсаткичларини паспорт қийматларига 
мослиги текшириб кўрилади, унинг барча иш режимларида ишлатиб 
кўрилади. Баъзи бир электр қиздириш қурилмасида қўшимча равишда яна 
қуйидагилар бажарилади: элементли сув қиздиргичлар устидаги куйинди 
қопламаси тозаланади. Бакнинг ички деворларида ва қайноқ сув 
қувурларидаги қопламалар тозаланади, қайта оқим клапанини, тўкиш ва 
босимли сув йўлидаги кранни ювиш ва тозалаш. Ҳарорат регулятори ва 
сақловчи клапанни ишга яроқлилигини текшириш, дефектли қисмларни 
тузатиш, бўяш, ташқи корпусини тозалаш ва бўёқ қилиш. Электродли электр 
сув қиздиргичларда – электродлар юзасидаги куйиндини тозалаш, бак ички 
деворлари ва қувурларни тозалаш, ювиш; электродлар изоляторини артиш ва 
тозалаш; ейилган прокладкаларни алмаштириш, ростловчи механизмларни 
равон юришини текшириш, электр сув қиздиргичларни ўрнатиш, қуруқ ҳолда 
электр қиздиргичлар изоляциясини текшириш, ердан изоляцияланган 
қозонларда изоляция қаршилигини ўлчаш, ерга уланиш контурини 
текшириш; сувни совуқ ва қизиган ҳолатидаги электр қаршилигини ўлчаш, 
қурилмани сувга тўлдириш ва уларни ишга яроқлилигини кўриш; 


116 
Электр калорифер қурилмаларида – ички юзасини тозалаш, бўяш; 
электр 
қиздириш 
элементларини 
ҳолатини 
текшириш, 
ейилган 
прокладкаларни алмаштириш; вентиляторни электр тармоғини текшириш; 
Электр қиздириш қурилмалари ишлатилган технологик жараёнлар 
ишончлилигига қатъий талаблар қўйилади, уларнинг туриб қолиши қишлоқ 
хўжалиги хоналарида микроиқлимни ва маҳсулот сифатини бузилишига олиб 
келади. Уларнинг электр қиздириш қурилмаси элементларига етарли эҳтиёт 
қисмлар бўлиши зарур. Эхтиёт қисмларга қуйидаги нормалар белгиланган (1 
йилга) мавжуд қурилмалар миқдоридан % ларда олинган: электр қиздириш 
элементлари –60-80 %, ҳарорат релеси ва бошка автоматик воситалари –14-40 
%, золяторлар – 45 %, клапанлар – 27 %, прокладкалар – 40-60 %. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling