Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
-жадвал Ўзбекистонда 1995-2003 йилларда давлат корхоналарини
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ijtimoiy-iqtisodiy-tizimlar-va-mulkchilik-munosabatlari-
3.6-жадвал
Ўзбекистонда 1995-2003 йилларда давлат корхоналарини хусусийлаштиришнинг асосий кўрсаткичлари Кўрсаткичлар 199 5 199 6 199 7 199 8 199 9 200 0 200 1 200 2 200 3 Хусусийлаштирил ган корхоналар сони, бирлик 853 7 191 5 123 1 451 448 374 144 9 191 2 151 9 Хусусийлаштири ш натижасида ташкил этилган нодавлат мулкидаги корхоналар сони 853 7 191 5 899 266 373 372 123 8 180 0 145 2 Акциядорлик жамиятлари 102 6 125 7 456 110 141 152 227 223 75 Хусусий корхоналар 603 6 420 260 103 156 103 827 125 2 981 Бошқа шаклдаги корхоналар 147 5 238 183 53 76 117 184 325 396 Хусусийлаштири шдан тушган маблағ, млрд. сўм 2,4 5,3 4,4 8,9 9,1 14, 3 23, 2 43, 6 56, 1 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. Жадвалдан кўринадики, таҳлил қилинаётган давр мобайнида 17836 та давлат объекти хусусийлаштирилиб, улар асосида 16852 та нодавлат мулкидаги корхоналар ташкил этилган. Жумладан, ушбу корхоналарнинг 3667 таси (21,8%) акциядорлик жамиятлари, 10138 таси (60,2%) хусусий корхоналар, 3047 таси (18,1%) бошқа шаклдаги корхоналардан иборат. Бу даврда хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳажми 167,3 млрд. сўмни ташкил этган. Ўзбекистонда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларининг ҳозирги – бешинчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан боғлиқ. Мазкур Фармон асосида иқтисодий ночор корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш, шунингдек, мазкур корхоналарни модернизациялаш ва барқарор ривожлантириш учун тўғридан- тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсадида хусусийлаштирилган объектларга нарх белгилашнинг самарали механизми жорий этилди. Хусусан, хусусийлаштирилган корхоналар давлат активларининг бошланғич нархларини секин-аста пасайтириб бориш ҳамда давлат, иқтисодий ночор корхоналарни ва паст ликвидли объектларни нол даражадаги харид қиймати бўйича танлов асосида инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан инвесторларга сотиш тартиблари тасдиқланди 6 . Мамлакатимизда ҳозирда ҳам хусусийлаштириш жараёнлари босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Маълумотларнинг кўрсатишича, 2004-2008 йиллар давомида 3904 та давлат объекти хусусийлаштирилиб, бунинг натижасида тушган маблағларнинг жами ҳажми 471,1 млрд. сўмни ташкил этган (3.7-жадвал). Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling