491
Мувофиқ
эмаслик
сабабли
лавозимдан кетиш
Аттестация
маълумотлари
мавжудлигида қисқа
давр учун
башорат қилиш
мумкин
Ўқишга йўналтириш
2-5 йилга башорат қилиш мумкин
Ўз хоҳиши бўйича кетиш
Анкеталар асосида қисман башорат
қилиш мумкин
Фаолиятнинг
кенгайиши туфайли
кадрларга эҳтиёжнинг ортиши
Стратегик режалар ва илмий-техник
дастурлар асосида башорат қилиш
мумкин
Бошқарувнинг
такомиллашуви
сабабли кадрларга эҳтиёж ўзгариши
Башорат қилиш мумкин
Талабни башорат қилиш бозорнинг ривожланиш тенденциялари ва
уларнинг персонал эҳтиёжларига рақобатчилардан эртарок таъсир кўратиш
қобилиятини аниқлаш ва бу афзалликдан фойдаланиш, масалан,
ташкилот
маҳсулотига талабнинг ўсишини кутган ҳолда малакали мутахассисларни
олдинроқ танлаб олишни бошлашдан иборат. Бу вазифани бозор
динамикасини тадқиқ этиш билан шуғулланувчи
маркетинг ва инсон
ресурслари бўйича мутахассисарнинг қалин ўзаро алоқалари ҳисобига
муваффақиятли ҳал қилиш мумкин.
Ташкилотнинг ишчи кучига эҳтиёжларига таъсир қилувчи омиллар
динамикасини тушуниш инсон ресурсларини башорат қилиш учун асосдир.
Замонавий ташкилотлар турли хил башорат усулларидан - энг оддийидан
мураккабигача, кўп омили усулларгача - фойдаланадилар.
Экстраполяция энг оддий ва кенг тарқалган усул бўлиб, у ҳозирги
вазиятни (нисбатларни) келажакка ўтказишни ўз ичига олади (7.6-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: