Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Айланма индекси, ёки қўнимсизлик даражаси: 


496 
Ушбу усул ҳисоб-китоблар оддийлиги сабабли кенг тарқалган. Агар 
сўнгги бир йил ичида 150 та малакали ходимдан 30 таси ишдан бўшаган 
(айланма 20%) ва бу тенденция давом этаётган бўлса, компания ишчи кучини 
200 кишига етказиш ва шу даражада сақлаш учун кейинги йил давомида 110 
кишини ишга олишига тўғри келади (50 та қўшимча ишчи, плюс 40 та ишчи 
200 та ишчи сонида 20%лик қўнимсизликни тўлдириш учун, плюс 20 киши 
янги ишга кирган 90 киши орасида ишдн бўшайдиганлар ўрнини тўлдириш 
учун). Бундай қўнимсизлик формуласдан фойдаланиш осон, фақат у 
чалғитиши мумкин. Ушбу давлатлар давомида ишдан бўшаганлар улуши 
асосида қўнисизликни ўлчашнинг асосий камчилиги шундаки, олинган 
рақам, айниқса, ишга олиш кучайган пайтда ишчи кучининг нисбатан кичик 
қисми айланмаси тезлиги ҳисобига ҳаддан ташқари катта қилиб кўрсатилиши 
мумкин. Бир томондан, 100 кишини ишга оладиган компания 20% йиллик 
қўнимсизлик меъёрига эга бўлиши мумкин (йил давомида 200 ўрин бўш 
ўринга айланиши кўзда тутилади). 
Бироқ, бундай қоида барча лавозимларга ва катта ва қисқа иш 
тажрибасига эга бўлган ходимларни қамраб оладиган бутун компанияга 
нисбатан қўлланилиши мумкин. Бошқа томондан, бу ишчи кучининг кичик 
бир қисми билан чекланиши мумкин, яъни фақат 20 та иш ўрни қамраб 
олиниши мумкин эди, гарчи уларнинг ҳар бири йил давомида ўн марта 
тўлдиришни талаб қилсада. Агар бу мутлақо ҳар хил вазиятлар тўғри ҳисобга 
олинмаса, унда келажакдаги эҳтиёжларни башорат қилишда ноаниқликлар 
юзага келади ва муаммони ҳал қилиш учун етарли бўлмаган ҳаракатлар 
амалга оширилади. Агар фоиз асосланадиган ходимларнинг ўртача сони 
ушбу даврда ишга олинганлар сонининг сезиларли даражада кўпайиши ёки 
камайиши сабабли олдинги тенденциялар кўрсаткичи бўлмаса, айланма 
индекси ҳам шубҳали бўлади. 
Барқарорлик индекси 
Қатор йиллар учун ушбу индекс таҳлили шуни кўрсатадики, хизматга 
муддати узоқроқ бўлган ходимлар компанияда қолади, яъни бандликнинг 
узлуксизлик даражасини кўрсатади. Бироқ ушбу индекс шунингдек, 


497 
чалғитиши ҳам мумкин, чунки у ходимларнинг аксарияти кичик иш стажига 
эга бўлган бўлинма ёки ташкилот билан таққослаганда узоқ вақт ишлаётган 
ходимлар улуши катта бўлган бўлинма ёки ташкилот билан таққослаганда 
турли вазиятларга жавоб қайтармайди. 
Хизмат муддатини таҳлил қилиш барқарорлик индексининг айтиб 
ўтилган камчилиги, агар шунингдек, ишдан бўшаётган ходимлар хизмат 
муддати ҳам таҳлил қилинадиган бўлса, қисман бартараф қилиниши мумкин 
(7.7-жадвал). 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling