Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-жадвал  Персонал ёллашга эҳтиёжларни башорат қилиш


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

7.9-жадвал 
Персонал ёллашга эҳтиёжларни башорат қилиш 
Кўрсаткич 
1-йил 
2-йил 
3-йил 
4-йил 
5-йил 
Талаб 
1.Йил бошида талаб 
қилинган миқдор 
120 
140 
140 
120 
120 
2.Йил 
давомида 
башоратдаги 
ўзгаришлар 
+ 20 
йўқ 
20 
Йўқ 
йўқ 
3.Йил охирига талаб 
қилинади 
Жами (1+2) 
140 
140 
120 
120 
120 
Таклиф 
4.Йил бошида мавжуд 
120 
140 
140 
120 
120 
5.Ичкарига ҳаракат ва 
ўтказувлар ҳисобига 
ўсиш 





6.Қуйидагилар 
ҳисобига йўқотиш 
пенсияга чиқиш 
қўнимсизлик 
ичкарига ҳаракат ва 
ўтказувлар 
жами йўқотишлар 

15 

20 

17 

27 

18 

28 

15 

19 

14 

17 
7.Йил 
охирида 
мавжуд 
Жами (4+6-6) 
105 
118 
112 
101 
103 
Талаб 
қилинади 
8.Етишмовчилик ёки 
ортиқчалик (3-7) 
25(н) 
22(н) 
8(н) 
19(н) 
17(н) 
9.Йил 
давомида 
ёлланганлар орасида 
йўқотишлар 





10.Йил 
давомида 
қўшимча 
эҳтиёж 
(8+9) 
28 
28 
10 
23 
20 
Башоратнинг биринчи йили йиллик меҳнат бюджети бўлиши ва ҳар 
йили тузатилиши мумкин (ёки агар талаб тез ўзгарса, янада тезроқ). Баъзи 
ҳолларда, узоқ вақт давомида (масалан, беш йил) башорат қилишнинг иложи 


502 
йўқ, бошқа ҳолатларда буни қилишнинг маъноси йўқ, чунки ташкилот бир 
ёки икки йилдан кўпроқ вақт учун мўлжалланган чора-тадбирларни амалга 
оширишга қодир эмас. 
Персонални ишга олиш эҳтиёжларини башорат қилиш 
Талаб ва таклиф башоратларини таққослаш қандай миқдорда персонал 
ёллаш кераклиги (ёки ортиқча бўлиб қолиши) ҳақида тасаввур беради. Бу 
маълумотлар меҳнат бўйича режа ишлаб чиқиш учун асос беради, таълим 
дастури ва ҳажмини, штатларни қисқартириш заруратини аниқлаб беради. 
Талаб ва талаб тўғрисидаги маълумотларнинг катта ҳажмини таҳлил 
қилиш ва келажакдаги вазият бўйича таклифлар сонини аниқлаш зарур 
бўлганда, инсон ресурсларини моделлаштиришдан фойдаланиш тавсия 
этилади. 
Модель - ҳақиқий вазиятнинг тасвиридир. Ушбу омиллар тўғрисидаги 
барча маълумотларни структуралаш ва ифодалаш орқали омиллар ўртасидаги 
муносабатни тавсифлайди. Моделлар қуйидагиларга ёрдам бериш учун 
ишлаб чиқилган: 
• унга нисбатан қарор қабул қилиниши лозим бўлган вазиятни 
тушуниш даражасини ошириш;
• 
«агар … бўлса-чи» туридаги саволларга жавоб излаш йўли билан 
муаммоларга нисбатан янгича фикрлашни рағбатлантириш; 
• 
ҳаракатларнинг муқобил йўналишларини баҳолаш. 
Инсон ресурслари умумий башоратларини тайёрлашда персонални 
моделлаштириш усулларидан фойдаланиш кадрлар қўнимсизлигини 
тушуниш, олдиндан айтиб бериш ва ўлчашга ёрдам беради, шунингдек, 
крьерани баҳолашга кўмаклашишга таъсир этади. Агар ташкилот ахборот 
тизимига эга бўлса, катта миқдордаги маълумотларни тез ва батафсил таҳлил 
қилиш учун мавжуд маълумотлар тўплами ахборотаридан фойдаланиш 
мумкин. 
Модель ёрдамида уларга жавоб олиш мумкин бўлган «агар … бўлса-
чи» туридаги саволлар фаолият даражаларини муқобил башорат қилиш, 
кадрлар қўнимсизлиги даражаси, маркетинг стратегияси ўзгариши янги 
технологиялар жорий қилишда пайдо бўладиган кўникмалардан фойдаланиш 
схемаларини ўзгартириш ёки ҳаракатлар ҳақида тахминлар вариантлари 
асосида олинган инсон ресурсларига эҳтиёжларни ўз ичига олади. Ушбу 
моделларни таққослаш ва улардан фойдаланиш учун талаб ва таклифни 
башорат қилишдаги билан деярли бир хил маълумотлар талаб қилинади. 


503 
Персонал бўйича компьютерлаштирилган ахборот тизимларида 
фойдаланиш учун қуйидаги махсус моделлардан фойдаланиш мумкин: 
Mikroprospect, IMS-Monitor, IMS-WASP, IMS-CAMPLAN. Қуйида улардан 
фойдаланиш бўйича бир нечта маслаҳат келтирилган. 
1. 
Ушбу модель нима учун фойдаланилиши, ундан қандай 
натижалар талаб қилиниши ва унга қайси таклифлар киритилишини 
тушунинг. 
2. 
Ишчи кучи тизими ҳақида таклифларни ифодалашда қуйидаги 
саволдан бошланг: «Агар сиз жорий амалиётни давом эттирсангиз, сўнгра 
бозор шароитларида эҳтимолий ўзгаришларни, янги технологиялардан 
фойдаланишни кўриб чиқадиган бўлсангиз, нима рўй беради?» 
3. 
Мумкин бўлган жойларда маълумотлар вақт қаторидан, яъни 
экстраполяция учун базани таъминлаш учун трендлар таҳлилидан 
фойдаланинг. 
4. 
Дизагрегация, яъни маълумотлар гуруҳини қисмларга ажратиш, 
эҳтимол, аниқликнинг юқорироқ бўлишига олиб келиши мумкинлигига 
қарамай, агар жуда кичик рақамлар билан ишланса, натижа нотўғри бўлиб 
чиқиши мумкин. 
5. 
Маълумотлардан улар имкон берадиган даражадан узоқроқ 
фойдаланманг. Кичик ёки шубҳали рақамлар билан ишлаганда зарур ёки 
мақбул бўлган жойларда уларни агрегацияланг. 
6. 
Бу маълумотлар мақбул эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун 
кадрлар қўнимсизлиги ҳақида маълумотларни бошқа компаниялар билан 
таққосланг. 
7. 
Сезувчанликни таҳлил қилинг, яъни тахминдан келиб чикиб, 
муқобил натижаларни олдиндан айтиб бериш мақсадида тахминларни 
ўрганинг. 
8. 
Биринчи навбатда, модель чиқишида муҳим ишчи натижаларни 
қидириб топинг, йниқса, ишчи кучи таркибида ўзгаришлар ва ғайриодатий 
катта ва кичик оқимлар бўлганди. 
Унумдорлик ва харажатлар. Режалаштириш одамлардан энг яхши 
фойдаланиш билан бир қаторда керакли миқдордаги одамни олишни башорат 
қилиш билан боғлиқ. Фаолият даражасининг ўсишига нафақат унумдорликни 
ошириш, балки қўшимча ишчи кучини жалб қилиш орқали эришиш мумкин. 
Меҳнат унумдорлиги ва бандлик харажатлари нуқтаи назаридан, инсон 
ресурслари инвестициялаш, ишчи ҳолатда қўллаб-қувватлаш ва оқилона 


504 
жойлаштиришни талаб қиладиган ҳар қандай бошқа активлар сингари кўриб 
чиқилиши мумкин. 
Умуман олганда, унумдорлик бу маълум бир миқдордаги ходимлардан 
фойдаланиб олиш мумкин булган маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш 
ҳажмини ифодалайди. Фирма доирасида унумдорлик маҳсулот бирлигига 
бандлик харажатлари; сотиш нархидаги бандлик харажатлари улуши; битта 
ходимга тўғри келадиган сотув нархи; киши-соатда ишлаб чиқарилган 
маҳсулотлар миқдори ёки ортиқча иш ҳақи миқдорига нисбатан меҳнат 
сарфининг фоизи (ишлаб чиқариш харажатлари ва сотиш нархи ўртасидаги 
фарқ). Олинган маълумотни компания ичидаги ва ундан ташқаридаги ўхшаш 
маълумотлар билан таққослаш механизациялаш, автоматлаштириш, 
такомиллаштирилган 
бошқарув 
ёки 
бошқа 
воситалар 
ёрдамида 
самарадорликни оширишни истаган жойларни топишга имкон беради. 
Инсон ресурсларини режалаштириш компаниянинг персоналга 
истиқболли 
эҳтиёжларни 
башорат 
қилиш, 
етишмаётган 
«инсон 
ресурслари»ни аниқлаш, уларнинг бажарилишини таъминлаши лозим бўлган 
чора-тадбирлар ишлаб чиқишни ўз ичига олади (7.26-расм). 
Корпорация мақсадлари 
Бизнес-режа 
Ташкилий режалар 
Эҳтиёжлар таҳлили: сони, 
малакаси, хулқ-атвори 
Инсон ресурсларига 
эҳтиёжни таъминла 
бўйича чора-
тадбирлар
Талаб башорати 
Таклиф башорати 
Алмаштириш схемаси 
Персонал ёллаш 
Инсон ресурсларини 
ривожлантириш
Бўлғуси эҳтиёжлар башорати 
Режалаштирилган ҳаракатлар: 
-кадрлар танлаш 
-ўқитиш 
-штатларни қисқартириш 
-мослашувчанлик ўсиши 
-меҳнат унумдорлиги 


505 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling