Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-жадвал  Персонални ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқитиш усуллари


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

8.4-жадвал 
Персонални ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқитиш усуллари 
№ 
Ўқитиш усули 
Ўқитишнинг моҳияти 

Маъруза усули 
Маърузачи томонидан назарий ўқув мтериаини тизимли
изчилликда, монологик баён қилиш. Қисқа муддат ичида 
ўқув материалининг катта ҳажмини баён қилишга имкон 
беради 

Семинар 
машғуотлари 
(семинар ва амалий 
машғулотлар 
ўтказишнинг турли 
шакллари) 
Амалий машғулотларнинг асосий тури ўқитувчининг 
раҳбарлиги остида ўтилаётган мавзуларини жамоавий 
муҳокама қилиш, таҳлил қилиш, маълумот бериш ва турли 
вазиятларда ўз фикрларини ҳимоя қилиш қобилиятини 
ривожлантиришни ўз ичига олади. 

Ишбилармонлик 
ўйинлари 
Реал 
механизмлар 
ва 
жараёнларни 
имитацион 
моделлаштириш, маълум бир ролларни қабул қилган ҳолда 
қатнашчилар тушиб қолиши мумкин бўлган вазиятларда 
хулқ-атвор вариантлари билан ишлаш 

Кейс-стади 
Ўйлаб топилган ёки ҳақиқатда бўлиши мумкин бўлган 
касби муаммоли вазиятдан энг самарали чиқиб кетиш

Тренинг 
Интенсив фаол ўқитиш, амалий тажрибани ўрганиш, ишлаб 
чиқариш вазифаларини бажариш, касбий кўникмалар, 
ролли ва иш билан боғлиқ машғулотларни машқ қилишни 
ўз ичига олади 

Моделлар ёрдамида 
ишлаб 
чиқариш-
иқтисодий 
муаммоларни 
ҳал 
қилиш усуллари 
Модель мисолида ишлаб чиқариш муаммолари ечимини 
ишлаб чиқиш. Катта ҳажмдаги ахборотларни таҳлил 
қилишда таҳлилий ва танқидий фикрлаш ишлаб чиқилади 

«Ўқиш ўрнига» 
сифат тўгараги, 
ишчи гуруҳ 
«Қизиқишлар» бўйича ишчи гуруҳ, ишдан бўш вақтида 
муайян жорий ишчи вазифани ҳал қилиш учун 
шакллантирилади. Иш натижалари бўйича ташкилот 
раҳбарияти уларни амалга ошириш ҳақида қарор қабул 
қилади 

Мустақил таълим 
Ходим ўзи учун қулай вақтда ўқув ва ишчи материални 
ўрганади, педагоглар ва ўқув бинолари талаб қилинмайди, 
ўқувчи мотивациясида янги материални билиб олиш 
мумкин


549 
Персонални ўқитиш шакллари, турлари ва усулларини танлаш уларга 
боғлиқ бўлан асосий омиллар қуйидагилар ҳисобланади: мақсадлар, 
вазифалар, кутилаётган ўқитиш натижалари, индивидуал хусусиятлар ва ҳ.к. 
Сифатли ўқитиш ҳар бир ходимга индивидуал ёндашув, шунингдек, 
фойдаланиладиган ўқитиш усуллари ва шаклларининг барча устунликлари ва 
камчиликларини ҳисобга олишни талаб қилади. 
Бугунги шароитларда ходимлар узлуксиз равишда ўқиши, малакасини 
тасдиқлаши ва оширишига тўғри келади. Ходимлар учун ҳам, ташкилотлар 
учун ҳам энг истиқболли ва мақбули фирмада ички ўқитиш ҳисобланади. 
Фирмада ички ўқитиш - бу «ташкилот персоналини тайёрлашни 
ташкил қилишнинг махсус схемаси. Қоидага кўра, фирмада ички ўқитиш 
дастурлари аниқ бир корхона учун яратилган ва ходимларни ривожлантириш 
ва уларни ташкилотдаги ўзгаришларга тайёрлашга йўналтирилган бўлади». 
Персонални фирмада ички ўқитишни ишлаб чиқиш ва фойдаланишга 
таъсир этувчи омиллар - бу меҳнат бозорида зарур малакага эга бўлган 
мутахассисларнинг етишмаслиги ва касб-ҳунар таълими тизимининг 
ташкилот талабларига мос келмаслиги. Бундан ташқари, ўзида «ўсиб-
улғайган» кадрлари янада содиқ ва ишончли бўлади. 
Персонални фирмада ички ўқитиш – бу «персонални ўқитишнинг ўзига 
хос тизими бўлиб, муайян корхона персоналига йўналтирилади ва анан шу 
ташкилот учун хос бўлган ўзига хос муаммоларни ҳал қилишга асосланади
корхона ҳудудида ҳам, корпоратив ўқув марказларида ўзининг ва четдан 
жалб қилинган ўқитувчилар иштирокида амалга оширилади». 
Фирмада ички ўқитишнинг юқори даражаси - бу ўқув корхонасида 
ўқитиш. Биринчи марта ўқув ташкилотлари ҳақида ёзишни 1970-йилларда, Т. 
Питер ва Р. Ватерман энг яхши ташкилотлар ўқув компаниялари деб 
ёзганларида бошланган. Ушбу мавзу К. Аржирис, Э. Деминг, Р. Реванс, П. 
Сенге, Д. Шон ва бошқалар томонидан кўриб чиқилган. 
Ўқув ташкилоти бу билимларни яратадиган, оладиган, узатадиган ва 
сақлайдиган ташкилотдир (П. Сенге). Ўқув ташкилоти бу ташкилий 
структуранинг барча даражаларида барча ходимларни ўқитиш ва 
ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратадиган ва доимий равишда 
ўзини такомиллаштириш жараёнида бўлган ва атрофидаги дунёни 
ўзгартирадиган ташкилотдир. Ўқув ташкилотларини барпо этишнинг асосида 
ташкилий таълим модели, яъни ташкилотнинг атроф-муҳит билан ўзаро 


550 
муносабатлари жараёнида янги тажрибани шакллантириш ётади. Ўқув 
ташкилоти кўп босқичли ўқитиш асосида шакллантирилади: ходимларни 
индивидуал равишда ўқитиш - автоном фанлараро ишчи гуруҳларни ташкил 
қилиш ва ишлаш пайтида ўқитиш - бутун ташкилот учун машғулотлар. 
Бундай 
ташкилотда 
ташкилот 
миссиясини 
амалга 
ошириш 
мақсадларида персонални ўқитиш ва ривожлантириш учун бара шароитлар 
яратилади, 
шунингдек, 
уларнинг 
ташкилий 
самарадорликка 
(ёки 
рақобатбардошликка) 
таъсири 
маъносида 
ўқитишнинг 
натижалари 
баҳоланади. 
Бугунги кунда тобора кенгроқ корпоратив ижтимоий тармоқ – 
персонални 
ўқитиш 
ва 
ривожлантиришнинг 
замонавий 
усули 
фойдаланилади. 
Корпоратив ижтимоий тармоқ - «бу функционали бўлган кўпчлик учун 
одатий ижтимоий тармоқлар аналоги, лекин компаниянинг бизнес-
эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган. Корпоратив ижтимоий тармоқда 
ишчи саҳифа – лавозим мажбуриятлари бўйича ходимнинг шахсий саҳифаси 
бўлиб, унинг асосий вазифаси ходимни ишларни бажариш учун қулай восита 
билан таъминлаш ҳисобланади. Функционал жиҳатдан ишчи саҳифа 
қоидалар ва мажбуриятлар, буйруқлар, йўриқномалар, янгиликлар, 
топшириқлар ва ходим олдига куйилган вазифаларни ҳал қилиш учун зарур 
бўлган бошқа маълумотларга эга бўлади. Шундай қилиб, корпоратив 
ижтимоий тармоқ тўлалигича ички мулоқот функциясини ўз зиммасига 
олади ва электрон почтанинг ўрнини алмаштириб, имкониятларини 
кенгайтиради. 
Корпоратив ижтимоий тармоқнинг асосий вазифаси – бу ташкилот 
ходимлари ахборотларига уланиш имкониятини тақдим этишидир. Бу 
ходимлар ҳақида, ташкилот бизнеси ҳақида справочник маълумотлари, 
шунингдек, барча персонал тоифалари учун турли ўқитиш ресурслари 
бўлиши мумкин. 
Корпоратив ижтимоий тармоқ – бу ўзаро ўқитиш бўлиб, бунда 
ходимлар махсус яратилган тармоқда интернет-ресурслар воситасида 
норасман ўқийди, мулоқот қилади ва ривожланади. Кўплаб профессионаллар 
нафақат уларга керакли маълумот излашни, балки ҳамкасблари билан ўз 
тажрибасини бўлишишни ҳам истайди». 
Ҳозирча кўплаб ташкилотлар персонални ўқитишда оддий усулдан 
фойдаланадилар: ўткир зарурат туғилганда, шошилинч ижобий натижалар 


551 
кутиб, ходимлар зудлик билан ўқишга жўнатилади. Бироқ компанияни янада 
рақобатбардошли ва инновацион қилиш учун персонални ўқитишга бошқача 
ёндашув керак бўлади; йирик компанияларда бу – корпоратив 
университетлар ташкил қилишдир. 
Мамлакатимизда 
корпоратив 
университет 
деганда 
кўпинча 
«ходимларни ўқитиш функциялари учун жавоб берадиган компания 
структурали бўлинмаси» тушунилади, бу ўқув маркази таърифига 
яқинроқдир. Ҳақиқий корпоратив университет олдига тизимли ва 
мураккаброқ вазифалар қўйилади: билимлар ва инновацияларни бошқариш, 
корпоратив маданиятни бошқариш, инсон салоҳиятини бошқариш. 
Корпоратив университет – бу персонални ташкилотнинг ўзида, унинг 
кучлари билан, эҳтимол, бошқа ташкилотлардан кам сонли мутахассислар 
жалб қилган ҳолда ўқитишдир. Бундай ўқитиш амалий ва мақсадли 
йўналганликка асосланади, ходимлар айнан уларнинг иши учун ва 
ташкилотнинг стратегик мақсадларини амалга ошириш учун зарур бўлган 
нарсаларни ўрганади. 
Корпоратив университет – бу ички ўқитиш тизими бўлиб, 
ташкилотнинг барча поғоналарини қамраб оладиган умумий концепция 
асосида корпоратив мафкура руҳида ташкил қилинади; бу стратегик 
менежмент воситаси, бизнес-жараёнларнинг ажралмас таркибий қисмидир. 
Кадрлар тайёрлаш ва таълим тизимида рақамли технологиялар қўллаш 
кенгайтирилмоқда. Бугунги кунда барча таълим ташкилотлари ўз сайтларини 
тайёрлаган бўлиб, у ерда давлат талабларига мувофиқ ахборот тақдим 
этилади. Бироқ, кадрлар тайёрлаш сифати ва сонини ҳамда таълим 
дастурларининг рақамли иқтисодиёт эҳтиёжларига мувофиқлигини ошириш 
зарур. Шунингдек, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида 
Ўзбекистон Республиасида ривожланиш институтлари, технопарклар, 
бизнес-инкубаторлар ташкил қилинади. 2017 йил Россиянинг етакчи 
компаниялари томонидан «Рақамли иқтисодиёт» махсус мустақил нотижорат 
ташкилоти ташкил қилинган бўлиб, унинг вазифаси жамоат ташкилотлари, 
илмий ҳамжамият ва бизнес фаолиятини мувофиқлаштириш ҳисобланади. 
Ўзбекистон Президенти томонидан “Илм, маърифат ва рақамли 
иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури 
тўғрисида”ги Фармони (ПФ-5953-сон 02.03.2020) имзолади.
26
Бу йилги давлат 
26
 
www.lex.uz.ru



552 
дастури 284та банддан иборат бўлиб, унда умумий қиймати 18,2 трлн. сўм ва 
10,3 млрд. АҚШ долларига тенг лойиҳалар тасдиқланмоқда. 
Мазкур Давлат дастури билимлар жамиятини ривожлантириш учун 
шароитлар яратишга, замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш 
ҳисобига рақамли иқтисодиётда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар 
сифати ва очиқлигини ошириш йўли билан мамлакатимиз аҳолисининг 
турмуш фаровонлигини оширишга, рақамли саводхонлик ва хабардорлик 
даражасини оширишга, фуқаролар учун давлат хизматлари сифати ва 
очиқлигини, шунингдек, мамлакат ҳудудида ва ндан ташқарида 
хавфсизликни яхшилашга қаратилган. 
Иқтисодиётнинг рақамли секторини ривожлантириш борасида давлат 
томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда, электрон ҳужжат 
айланиши 
тизимлари 
жорий 
этилмоқда, 
электрон 
тўловлар 
ривожлантирилмоқда ва электрон тижорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий 
база такомиллаштирилмоқда. 
Ахборот-технологик платформаларда фаолият кўрсатадиган рақамли 
иқтисодиёт жадал ривожланмоқда, бу эса шундай платформаларнинг янги 
моделларини яратиш заруратини тақозо этмоқда. 
«Блокчейн» технологиялари (маълумотларнинг тақсимланган реестри 
технологиялари), «сунъий ақл», суперкомпьютерлар имкониятларидан 
фойдаланиш, шунингдек, крипто-активлар бўйича фаолият жаҳоннинг 
кўплаб 
мамлакатларида 
рақамли 
иқтисодиётни 
ривожлантириш 
йўналишларидан бири ҳисобланади. «Блокчейн» технологиялари нафақат 
иқтисодиётнинг кўплаб секторларига, балки давлат бошқаруви тизимига ва 
бошқа жамоатчилик муносабатларига аста-секин жорий этилмоқда. 
Соҳанинг кадрлар ва таълим соҳасидаги асосий вазифалари 
қуйидагилардан иборат: 
• 
рақамли иқтисодиёт кадрларини тайёрлаш учун асоси шароитлар 
яратиш; 
• 
рақамли иқтисодиётни билимдон кадрлар билан таъминлаши 
лозим бўлган таълим тизимини такомиллаштириш; 
• 
рақамли иқтисодиёт талабларига таяниши лозим бўлган меҳнат 
бозори; 
• 
Ўзбекистон Республикаси рақамли иқтисодиёт ривожланишида 
кадрлар иштироки ва компетенцияларни ўзлаштириш бўйича мотивация 
тизими яратиш. 


553 
Кейинги таълим даражасига ўтишда рақамли иқтисодиёт эҳтиёжларига 
мос келадиган мусобақалардаги ютуқлар ҳисобга олинишини ташкил қлиш. 
Шахснинг когнитив салоҳиятини баҳолашни ҳисобга оладиган шахсий 
ривожланиш йўналишлари асосида истеъдодларни эрта аниқлаш, қўллаб-
қувватлаш ва ривожлантириш тизими ишга тушириш. 
Рақамли иқтисодиёт компетенциялари тавсифига талаблар тизими 
лойиҳалаштирилиши, жумладан, компетенциялар топ-100 ажратилиши 
лозим. Касбий ва таълим стандартлари ва малакавий талабларда 
фойдаланиладиган миллий малака тизими рақамли иқтисодиёт соҳасида 
компетенциялар тизими билан интегарция қилиниши лозим. 
Аттестация тизимлари вариатив бўлиши ва рақамли иқтисодиёт 
вазифаларига мос келиши лозим. Рақамли иқтисодиёт компетенциялари 
аттестация натижаларини аутентификация қилиш давлат тизими яратилиши 
зарур, жумладан, фуқаро томонидан унинг шахсий ривожланиш йўналишида 
жойлаштириладиган малакаларни мустақил баҳолаш доирасида. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари 
кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги (ПФ-5278-сон 12.12.2017) фармонида
27
ҳам олий таълим 
муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш хизматини 2019 
йил 1 июлдан бошлаб туман (шаҳар)лардаги Давлат хизматлари марказлари 
орқали амалга ошириш вазифаси белгиланган. 
Яқин келажакда кўпроқ мослашувчан меҳнат муносабатларига (шу 
жумладан масофавий ишларга) ўтишни таъминлайдиган, шунингдек, 
меҳнатни рационализатция қилишни, ресурсларнинг ноишлаб чиқариш 
харажатларини оптималлаштиришни (шу жумладан, ортиқча ҳисоботни) ва 
шахсий ривожланиш траекторияларини ўрнатишни таъминлайдиган 
«рақамли меҳнат кодекси» ни яратиш режалаштирилмоқда. 
Ривожланишнинг рақамли моделига ўтиш, ишлаб чиқариш 
тармоқларида меҳнат унумдорлигини 30 фоиздан кўпроққа оширишни ва 
илғор ишлаб чиқариш технологияларига асосланган тармоқларнинг ялпи 
ички маҳсулотидаги улушини 15 фоизга оширишни таъминлашга қодир. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling