Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-жадвал  Персонални иш жойида ўқитиш усуллари


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

8.3-жадвал 
Персонални иш жойида ўқитиш усуллари 
№ 
Ўқитиш усули 
Усулнинг моҳияти 

Йўналтирилган 
тажриба орттириш 
Ходимни 
иш 
жойида 
профессионал 
ўқитишнинг 
индивидуал режасига мувофиқ, ўқитиш мақсадлари 
кўрсатилган ҳолда ўқитиш. Модификация - бу тобора 
мураккаблашиб бораётган вазифалар усули - мураккаблиги 
ва ҳажмини босқичма-босқич ошириб, янада мураккаб 
вазифаларни бажариш учун махсус дастур. 


547 

Ишлаб чиқариш 
инструктажи 
Мослашув вақтида ходимга иш маълумотларини етказиш 
ва ишнинг табиати ва иш жойи билан танишиш

Сторителлинг 
Ташкилот ва унинг раҳбарларининг тарихи ва ҳаётидан, 
унинг корпоратив муҳити, қадриятлари ва тартибларини 
тушуниш учун афсоналар ва тематик ҳикоялар тайёрлаш 

Ротация (иш жойини 
алмаштириш) 
Бир неча кундан бир неча ойгача муддатда янги 
компетенциялар олиш имконияти билан иш жойини вақти-
вақти билан алмаштириш 

Мураббийлик 
Жорий иш давомида тажрибали ходим томонидан ўқитиш. 
Мураббий ўқувчиларни назорат қилади, уларнинг ёнида 
бўлади ва қайта алоқа тамойили бўйича ўзаро алоқаларни 
таъминлайди 

Коучинг 
Ўқувчининг кўйилган мақсадларга эришишида ёрдам 
бериш 

Нусха олиш 
Янги ходим тажрибали ходимга бириктириб қўйилади ва 
иш жараёнида унинг ҳаракатларидан нусха олади 

«СОЯ» усули 
Лавозимга номзод одам у бажаришни давогарлик 
қилаётган ишлар билан таништириш ва улар билан 
танишгандан сўнг лавозим мажбуриятларини бажаришга 
мотивация барқарорлигини текшириш мақсадида ушбу 
лавозимда ишлаётган ходимга бир-икки кунга «соя» қилиб 
бириктирилади 

Стажировка, 
ассистентлик, 
дубляж, 
(ваколатларни 
бериш) 
Ходим маълум бир жавобгарлик улуши билан у номзод 
бўлган лавозим бўйича мажбуриятлар билан танишади. 
Бунинг бир кўриниши улар бўйича қарор қабул қилиш 
ваколатлари билан ходимга вазифаларни топшириш 
ҳисобланади 
10 
Ички корпоратив 
тренинглар 
Иш жойида етакчи мутахассислар ёки раҳбарлар 
томонидан ишларни бажариш кўникмаларига ўргатиш 
учун бажарилади 
11 
Кросс-тренинг 
Ходим бир неча соат давомида (8 соатгача) бошқа 
ташкилотнинг вазифалари ва иши билан танишиш учун 
қўшни бўлинмага юборилади. 
12 
Ўқув вазиятлари 
Таклиф килинган муаммоли ишчи вазиятни таҳлил қилиш. 
Ташкилотда муаммоли ўқув вазиятлари банки ташкил 
қилиш мақсадга мувофиқ 
13 
Лойиҳа гуруҳларида 
тайёрлаш 
Ишларни бажариш технологияси билан таништириш учун 
ходимни 
лойиҳа 
гуруҳида 
ишлашга 
вақтинчалик 
бириктириб қўйиш 


548 
Асосий ишдан ажратилган ҳолда ўқитиш иш берувчи ташкилотнинг 
ишлаб чиқариш биноларида, таълим ташкилотларида, ўқув марказларида ва 
бошқаларда ўтказилиши мумкин. У ташкилотдан ташқарида ўқитишнинг 
барча турларини ўз ичига олиши мумкин. Ишлаб чиқаришдан ажралган 
ҳолдаги машғулот пайтида ходим хизмат вазифаларини бажаришдан
кундалик ишлардан озод бўлади, унинг муҳити ўзгаради, буларнинг барчаси 
янги хулқ-атвор ва касбий ваколатларни шакллантиришга ёрдам беради. 8.4-
жадвалда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқитишнинг асосий усуллари 
келтирилган. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling