Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-жадвал  Карьерани режалаштириш бўйича асосий чора-тадбирлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

8.8-жадвал 
Карьерани режалаштириш бўйича асосий чора-тадбирлар 
Режалаштириш субъекти 
Карьерани режалаштириш бўйича чора-
тадбирлар
Ходим 
Бирламчи йўналиш ва касб танлаш 
Ташкилот ва лавозимни танлаш 
Ташкилот йўналиши 
Истиқболни баҳолаш ва ўсишни лойиҳалаш 
Ўсишни амалга ошириш 
Персонал бўйича менежер Ишга қабул қилишда баҳолаш 
Иш жойига белгилаш 
Меҳнат ва ходимлар салоҳиятини баҳолаш 
Захирага танлаш 
Қўшимча тайёргарлик 
Захира билан ишлаш дастурлари 
Илгари суриш 
Янги режалаштириш цикли 
Бевосита раҳбар (чизиқли 
менежер) 
Меҳнат натижаларини баҳолаш
Мотивацияни баҳолаш
Профессионал ривожланишни ташкил қилиш
рағбатлантириш бўйича таклифлар
ўсиш бўйича таклифлар 
Ҳозирги пайтда маълум бир маслаҳат техникаси — карьера коучинги 
фойдаланилади. Бундай маслаҳатларнинг асосий мақсади ходимларига 
ўзининг карьера имкониятларини англаб етиш ва ҳаққоний карьера 
умидларини шакллантиришга имкон беради. 
Карьера пиллапоясидан ўтиш ҳам субъектив (ходимнинг шахсий 
хислатлари), ҳам меҳнат бозори ва шахс карьера қилаётган ташкилотга 
боғлиқ бўлган объекти омилларга асосланади: 
• 
карьеранинг энг юқори нуқтаси — кўриб чиқилаётган муайян 
ташкилотда мавжуд энг юқори лавозим; 


577 
• 
карьера узуниги — шахс ташкилотда эгаллаган биринчи 
позицидан то энг юқори нуқтагача бўлган позициялар сони; 
• 
позиция даражаси кўрсаткичи — кейинги иерархия даражасида 
банд бўлган шахслар сонининг шахс айни пайтда ўз карьерасининг эгаллаб 
турилган иерархия даражасида банд бўлганлар сонига нисбати; 
• 
потенциал ҳаракатчанлик кўрсаткичи — кейинги иерархия 
даражасида бўш ўринлар сонининг шахс айни пайтда бўлган иерархия 
даражасида банд бўлганлар сонига нисбати (белгиланган вақт даврида). 
Карьерани режалаштириш бўйича асосий чора-тадбирлар
Замонавий иқтисодиёт шароитида инсон ресурслари тобора 
қимматбаҳо товарга айланмоқда, шунга кўра ходимнинг касбий ва шахсий 
хислатлари баҳоси ошиб бормоқда. Карьера тижорат лойиҳаси бўлиб, 
шахсиятни капиталлаштиради. 
Замонавий инсоннинг ўзини ўзи қадрлаши, З.Фроммнинг берган аниқ 
таърифига 
кўра, 
«у 
қанчалик 
муваффақиятга 
эришиши, 
ўзини 
муваффақиятли сота оладими ёки йўқми, у бошлаганидан кўра кўпроқ пул 
ишлай оладими ёки йўқми», шунга боғлиқ. 
Инсоннинг профессионал мотивларини диагностика қилиш, унинг 
ижтимоий кўрсатмаларини ва карьерага нисбатан қадриятлар тизимини 
ўрганиш учун етакчи ғарб ташкилий маслаҳатчиси ва ташкилий маданият 
бўйича мутахассис Э.Шейн томонидан ишлаб чиқилган «Карьера лангар» 
услубиятидан фойдаланилади. Қуйидаги карьера йўналишлари ажратиб 
кўрсатилади. 
1. 
Профессионал чуқур билимга эгалик. Бу ўз ишининг устаси 
бўлиш, профессионал соҳада доимий ўсишга эҳтиёждир. Профессионал 
чуқур билимга эгаликка эҳтиёж яққол ифодаланган кишилар учун уларнинг 
профессионал даражаси ва истеъдоди тан олиниши муҳим аҳамият касб 
этади. 
2. 
Менежмент. Бошқариш, ўз ҳокимиятини ва одамлар учун, иш 
учун муҳимлигини доими ҳис қилиш, мунтазам бошқарув қарорлари қабул 
қилиш ва улар учун жавоб бериш. 
3. 
Автономия (мустақиллик). Янги иш жойини баҳолашда, карьера 
йўналишини танлашда асосийси — бу эркинлик ва мустақиллик, бу ерда 
демотиватор бўлиб чекловлар, кўрсатмалар, назорат иштирок этади. Бундай 
одамларнинг мақсади мустақил ишлаш, у ёки бу вазифаларни бажариш учун 


578 
қачон, қаерда, нима ва қандай қилиш кераклигини ўзлари ҳал қилиш 
имкониятидир. 
4. 
Иш барқарорлиги. Бу одамлар узоқ вақтга барқарор, ишончли 
ишга, иш берувчи тақдим этадиган юқори ижтимоий кафолатларга эҳтиёж 
сезади. Ишдан бўшатиш минимал риски учун улар кўпинча ўз карьера 
даъволарини қурбон қиладилар. 
5. 
Турар-жой барқарорлиги. Бундай одамлар учун муҳими — узоқ 
сафарларга чиқиш ёки тез-тез бошқа жойларга кўчишдан кўра ўз аҳоли 
пунктида, ўзи кўникиб қолган муҳитда яшашдир. 
6. 
Хизмат қилиш. Инсонларга, жамиятга фойда келтиришга, ишда 
ўз идеаллари ва қадриятларини намоён этишга интилиш. Жамият учун муҳим 
мақсадга хизмат қилиш — мана шу уларнинг карьерасида бош тезисдир. 
7. 
Даъват. Ноёб вазифаларни ҳал қилишда қатнашиш зарурияти
янгилик, хилма-хиллик, «даъват» - бу даъватга аниқ ифодаланган эҳтиёжи 
бўлган одамларнинг асосий қадриятлари. Афсуски, кўпинча одамлар учун 
мақсад сари ҳаракатланиш жараёни муайян фаолият соҳаси ёки малакасидан 
кўра муҳимроқдир. 
8. Ҳаёт тарзининг интеграцияси. Шахсий ҳаёт ва карьерани уйғунликда 
бирлаштириш. Улар учун шахсий манфаатлар, карьера, оила ва бошқалар 
ўртасидаги мувозанат ва етарлилик ҳолати муҳимдир. Улр учун бирон бир 
таркибий қисмни қурбон қилиш, бош тортиш қабул қилинмайди. 
9. Тадбиркорлик. Булар руҳан тадбиркорлар. Уларнинг мақсади - 
ўзларининг маҳсулотларини яратиш, ғояни, бизнесдаги саъй-ҳаракатлари 
билан аниқланиши мумкин бўлган ҳамма нарсани амалга ошириш. 


579 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling