Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар
-расм. ММТ шакллантиришнинг асосий элементлари
Download 6.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ
9.2-расм. ММТ шакллантиришнинг асосий элементлари
ММТ ўзаро боғланган вазифалар йиғиндисини бажаради: 1) профессионал стандартларни ишлаб чиқишда ташаббус кўрсатиш; 2) касбларнинг миллий маълумотномасини шакллантириш бўйича ишларни ташкил этиш; 3) давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини янгилашни ташкил этиш; 4) малакани мустақил баҳолаш марказларини ташкил этиш. Хозирги кунда фаолият турлари бўйича 30 га яқин касбий малака ошириш кенгашлари ташкил қилинган (шу жумладан атом энергетикаси; машинасозлик; агросаноат мажмуи, ракета ва космик фаолият; мебель ва Иш берувчиларнинг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда меҳнат бозорини таҳлил ва башорат қилиш Таълим тизими (жумладан, касбий йўналтириш) Федерал давлат таълим стандартлари Профессионал стандартлар Назорат-ўлчов воситалари Малакани мустақил баҳолаш марказлари 597 ёғочни қайта ишлаш саноати; уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа соҳа ва тармоқларда). ММТ тизимини ривожлантириш қуйидагиларга йўналтирилади: • кадрлар ресурси малакавий сифатини ошириш; • иш берувчиларнинг долзарб талаблари ва халқаро талабларни мамлакат иқтисодиёти кадрлар таъминоти тизимига интеграциялаш; • корпоратив таълим тизимига асосий билимларнинг юкини камайтириш; •меҳнатга ҳақ тўлашни ўзгартириш; • ходимларни сертификатлашни соддалаштириш; •корпоратив бошқарув тизимини оптималлаштириш. Касбий стандартлар тизимини жорий этишдан мақсад – маҳаллий мутахассисликлар ва халқаро талабларни ўзаро мослаштиришдир. Лавозимлар иерархиясида муайян касбий фаолиятни амалга ошириш учун касбий стандартлар зарур ва етарлича малакавий талаблар тўпламини белгилайди. Улар ходимнинг касбий фаолиятини структуралашга, меҳнат функцияларига бўлган талабларни ва уларни бажариш сифатини тавсифлаб, лавозимлар бўйича меҳнат функцияларининг такрорланишини бартараф этишга имкон беради. Касбий стандартнинг бажарилаётган ишларнинг сифати, маҳсулдорлиги ва хавфсизлигига бевосита боғлиқлиги бор, чунки у ҳимоя қилишни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда малака даражаларида касбга қўйиладиган мажбурий талабларни ўз ичига олади. Шунинг учун иш берувчилар ходимларни баҳолаш учун сифат мезонларини оладилар, уларнинг ёрдами билан ишчиларнинг касбий маҳоратини назорат қилиш, иш сифатини, самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш мумкин бўлади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, касбий стандарт ходимларга таъсир кўрсатадиган самарали воситага айланиш учун барча асосларга эга. Касбий стандартларнинг жорий этилиши кадрлар этишмаслиги муаммосини ҳал қилиши тахмин қилинмоқда. Сўнгги йилларда меҳнат бозори тубдан ўзгартирилди: янги тармоқлар, янги мутахассисликлар пайдо бўлди, ишчиларнинг малакасига талаблар ўсди. Мутахассисларнинг етишмаслиги ва битирувчиларнинг узоқ вақт иш тополмасликларининг сабабларидан бири бу иш берувчилар талаблари ва касбий тайёргарлик даражаси ўртасидаги тафовутдир. Стандартлар таълим тизимига унинг 598 меҳнат бозори талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун тартибга солувчи таъсир кўрсатиши тан олинган. Меҳнат жамоаси учун касбий стандартларни жорий қилиш ҳам фойдалидир. Касбий стандартлар меҳнат функцияларини бирлаштирганлиги сабабли, ходим ўз функциялари ва вазифалари доирасини яхшироқ билиб олади. Ўзингизнинг билимларингиз, кўникмаларингизни холисона баҳолаб, кейинги мартаба кўтарилиш учун касбий маҳоратни ошириш учун оқилона режа тузишингиз мумкин. Касбий стандартларга мувофиқлигини тасдиқлаш эса иш учун ариза беришда самарали тавсия бўлади. Бундан ташқари, профессионал стандартлар турли хил шаклларга эга бўлган ташкилот ходимларининг индивидуал ривожланишига қаратилади. Мамлакатимиз меҳнат бозорида мустақил аттестация (сертификатлаштириш) натижалари билан белгиланадиган меҳнат ҳуқуқи субъектларининг ўзаро таъсирининг тубдан янги механизми шакиллантириш, унинг доирасида ходимнинг малакавий мезонлари тузилиб, аниқ белгилаш зарур, бу ходимнинг малака даражасининг объектив тасдиқланишини ва иш берувчи ходимнинг эълон қилинган талабларга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилади. Таълим ташкилотлари иш берувчилар бирлашмаларининг жамоат аккредитациясидан ўтиши, уларнинг ўқув дастурларини касбий-жамоат аккредитациясидан ўтиши, уларга мувофиқ замонавий ўқув жараёнини ташкил қилиши ва янги таълим стандартлари асосида иш берувчилар уюшмаларидан давлат томонидан гуруҳланган таълим тартибини қабул қилиши шарт. Шундан келиб чиқиб, таълим тизими олдида мураккаб вазифалар туради. Бир томондан, таълим тизими ташқи шароитларга мослашувчан бўлиб, шахснинг эҳтиёжлари ва манфаатларига, шунингдек ўзгарувчан иқтисодиёт ва меҳнат бозори эҳтиёжларига жавоб бера олиши лозим. Бошқа томондан, ижтимоий ривожланишнинг етакчи омилларидан бири сифатида ролини кучайтирган ҳолда, таълим тизимининг кучли томонларини сақлаб қолиш зарур. Шундай қилиб, меҳнат бозори эҳтиёжлари ва таълим дастурларига қўйиладиган талабларни бир-бири билан боғлайдиган асосий бўғин бу компетенциялардир.Структуравий жиҳатдан, касбий стандарт индивидуал элементлардан (стандарт бирликлардан) иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири битта меҳнат функциясига тегишлидир. Ҳар бир бўлинма учта гуруҳни: профессионал, суперпрофессионал ва асосий компетенцияларни ташкил 599 этадиган тўлиқ ваколатларга эга бўлишни талаб қилади. Таълим дастурларини ишлаб чиқишда стандарт блоклар ўқув модулларига киритилади. Ҳар бир модул ҳар учала компетенциялар гуруҳини шакллантиришни ўз ичига олади. Таълим стандартларини ишлаб чиқишда қуйидаги хусусият ҳисобга олинади. Касбий стандартнинг бирликлари батафсил тавсифланганлиги сабабли, уларни таълим стандарти учун танлашда, профессионал модулнинг бўлими доирасида касбий стандартнинг бир нечта бўлимларини бирлаштириш керак бўлиши мумкин. Таълим стандартини шакллантиришда муайян функциялар мажбурий ва ўзгарувчан сифатида гуруҳланган, мажбурий функциялар эса ихтисослашув имкониятини англатади. Касб- ҳунарга оид бир қатор функциялар узлуксиз таълим дастурларининг бир қисми сифатида ёки иш жойида ишлаб чиқилиши керак. Бу касбий таълимнинг вақтинчалик ва моддий ресурслари билан чекланган мажбурий касб таълими дастурини амалга ошириш орқали касбий стандартнинг барча функциялари ўзлаштирилишини таъминлашнинг мумкин эмаслиги билан боғлиқ. Шундай қилиб, миллий малака тизими "малака бозори" ни яратишга (унда ходимнинг "баҳоси" унинг ҳақиқий малакасига қараб белгиланади) ва ҳозирги пайтда мавжуд бўлган "дипломлар бозори"ни сиқиб чиқаришга қаратилган (бунда ходимнинг қиймати таълим муассасасида курсни тугатгани ҳақида диплом билан белгиланади Миллий малака тизими бевосита ёки билвосита ўқитишнинг қайси шакли малака тизимининг у ёки бу қисмини ташкил этишини ва улар қандай стандартлаштирилганлигини, тан олинишини ва ўлчанишини (баҳоланишини) белгилайди. Миллий малака тизимининг мослашувчанлиги малака эгаллаш усуллари ва воситаларини, шу жумладан босқичма-босқич ўқитиш имкониятларини танлаш учун кенг имкониятлар яратадиган механизмлар билан таъминланади. Бундан ташқари, унинг норасмий шакллари тан олинади. Натижада касбий стандартлар асосида яратилган миллий малака каталогини шакллантириш режалаштирилган. Касбий стандартлардан фойдаланиш ушбу дастурда белгиланган ўқув натижалари ва ушбу дастур битирувчиларининг шахсий ютуқлари миллий малака каталогига киритилган ҳамда таълим тизими ва меҳнат бозори ўртасидаги ўзаро муносабатларни оптималлаштиришга йўналтирилган малака мазмунига мувофиқлик даражасини аниқлаш имконини беради. 600 Шундай қилиб, малака мукофотларини олиш учун асос ўрганиш натижалари бўлади. Касбий стандартларни амалга ошириш иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган, бироқ айни пайтда таълимнинг фундаменталлиги ва тизимли иккинчи даражали бўлиб чиқиши хавфи мавжуд. Шу муносабат билан, таълим муаммоларини ҳал қилишда касбий стандартларнинг ролини қайта баҳолаш таълим сифатининг пасайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун стандартларни ишлаб чиқиш учун нафақат маълум бир соҳанинг мутахассислари, балки таълим тизимининг вакиллари ҳам жалб қилинади, яъни меҳнат бозори ва таълим соҳасининг ўзаро таъсирининг самарали механизми яратилмоқда. Касбий стандартлар иш берувчилар томонидан қуйидаги вазифаларни ҳал қилишда меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва технологиялар билан асосланадиган, ходим томонидан бажариладиган меҳнат функцияларини ҳисобга олган ҳолда қўлланади: • ходимларнинг меҳнат функцияларини аниқлаш; • лавозим йўриқномалари, штатлар жадвалини ишлаб чиқиш; • меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш; • ходимларни аттестация қилиш; • ходимларни ўқитишни ташкил қилиш. Касбий стандартлар ёшлар, ишлаётган фуқаролар ва таълим ташкилотларига дахлдордир. Ёшларга касбий стандарт ходимнинг компетенцияларидан келиб чиқиб, касб танлашга, ўқиш ва профессионал карьера қилишни режалаштиришга имкон беради. Ишлаётгна фуқароларга касбий стандарт узлуксиз таълим мақсадларида қўшимча таълим дастурлари танлашга имконга беради. Таълим ташкилотлари таълим стандартлари ва дастурларини шакллантиришда касбий стандартларни ҳисобга олади. Касбий стандарт қуйидагиларга имкон беради: • ходимнинг компетенцияларига талаблардан келиб чиқиб, касб танлаш, ўқишни режалаштириш ва профессионал карьера қилиш; • узлуксиз таълим мақсадларида қўшимча таълим дастурини танлаш; • таълим стандартлари ва дастурлари шакллантиришда йўналишни кўрсатувчи белгилар яратиш. Касбий стандартларни қўллаш касбий стандарт тушунчасини киритадиган, касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини, 601 уларни қўллаш ва амалга ошириш тартибини, касбий стандартларни амалга ошириш учун мажбурий талаблар ва хусусиятларни таъминлайдиган бир қатор ҳужжатлар билан тартибга солинади. Ҳар бир касбий стандарт қуйидаги қисмлардан иборат бўлиб, улар касбий стандарт макетида ўз аксини топади. Биринчи қисмда касбий фаолият турининг номи, таснилагич бўйича код, касбий фаолиятнинг асосий мақсади ва машғулотлар гуруҳи, ходимнинг малакавий даражаси, лавозими номи, талаб қилинган касбий маълумот ва касб бўйича амалий тажриба даражаси, соғлиқ ҳолати ва сертификатлашга талаблар киритилади. Иккинчи қисм касбий стандартга киритилган меҳнат функцияларининг тавсифини ўз ичига олади. Тегишли маҳорат даражасидаги ишчилар учун иш мажбуриятлари рўйхати келтирилади. Учинчи қисмда умумлаштирилган меҳнат функциялари тавсифи, маҳорат ва кўникмалар рўйхатидан иборат. Бундан ташқари, учинчи қисм иккинчи қисмда кўрсатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълум билимларни ўз ичига олади. Тўртинчи қисмда касбий стандартни ишлаб чиқадиган ташкилотлар тўғрисида маълумотлар бўлади. Касбий стандартларни қўллаш кадрлар сиёсатини шакллантиришда ва ходимларни бошқариш, ходимларни ўқитиш ва аттестациялашни ташкил этишда, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишда, ишларнинг рейтингини тузишда, ходимларга тариф тоифаларини тайинлашда ва ишлаб чиқаришни, меҳнатни ва бошқарувни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи тизимини яратишда, малакавий талаблар нуқтаи назаридан Меҳнат кодекси, бошқа норматив ҳужжатлар ёки иш берувчининг маҳаллий норматив ҳужжатлари билан тўғридан-тўғри назарда тутилган, ходимга меҳнат функциясини бажариш учун мажбурийдир. Касбий стандартларда мавжуд бўлган ва мажбурий қўлланилиши ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ белгиланмаган малака тавсифлари иш берувчилар томонидан қўлланиладиган технологиялар туфайли ишчилар томонидан бажариладиган меҳнат функцияларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг малакавий талабларини аниқлаш учун фойдаланилади, қабул қилинган ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш, яъни касбий стандартлар талаблари фақат қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган қисмида қондирилиши керак. 602 Агар профессионал стандартларда мавжуд бўлган малака талаблари қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларида кўрсатилмаган бўлса, ушбу талаблар тавсиявий характерга эга бўлади. Иш берувчилар улардан ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш технологияси ва мавжудлиги туфайли мавжуд хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда лавозимларни, касбларни ва мутахассисликларни, меҳнат функцияларини, таълим ва иш тажрибасига бўлган талабларни аниқлашда фойдаланиши мумкин. Бироқ, амалда, ташкилот баъзи касблар учун стандартларни қўллаши талаб қилиниши ва бошқа касблар учун тавсия этиладиган стандартларни жорий этмаслиги талаб қилиниши мумкин. У ёки бу талабларнинг мажбурий табиати бўйича касбий стандартларни амалга оширишнинг хусусиятлари давлат муассасаларга тегишли. Касбий стандартда кўрсатилган хусусиятлар муассасанинг кадрлар ҳужжатларида акс эттирилиши керак (биринчи навбатда, ходимнинг меҳнат функциялари ва унинг вазифалари батафсил баён қилинган лавозим йўриқномасида). Бундан ташқари, иш берувчи касбий стандартда келтирилган меҳнат функцияларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланган ҳолда маълум бир лавозим учун жавобгарликни шакллантириши мумкин. Ташкилот индивидуал меҳнат функцияларини тавсифлашда кўрсатилган меҳнат фаолиятини ходим томонидан бажариладиган ишларнинг мазмуни ва (ёки) ҳажмини мустақил белгилаб, бир неча лавозимлар (касблар, мутахассисликлар) ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Ва аксинча: иш берувчи бир хил касбий стандартнинг бошқа умумлаштирилган функцияларидан ёки бошқа стандартлардан меҳнат функцияларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли иш функциялари учун касбий стандартда берилган рўйхат билан таққослаганда индивидуал лавозимлар учун меҳнат ҳаракатларининг рўйхатини кенгайтириши мумкин. Меҳнат соҳасидаги давлат сиёсати ва ҳуқуқий тартибга солиш функцияларини бажарувчи ижро органи касбий стандартларни қўллаш бўйича тушунтиришлар беришга ҳақлидир. Қуйидаги касбий стандартлар энг оммавий саналади: • бухгалтер касбий стандартлари; • педагог (тарбиячи, ўқитувчи) касбий стандартлари (мактабгача таълим, бошланғич умумий, асосий умумий, ўрта умумий таълим соҳасида педагогик фаолият); • дастурчи касбий стандартлари; 603 • ахборот-коммуникация тизимлари тизимли администратори касбий стандартлари; • персонални бошқариш бўйича мутахассис касбий стандартлари; • персонал танлаш бўйича мутахассис касбий стандартлари. Малакаларни баҳолаш фуқаролар, шу жумладан ходимлар ва иш берувчилар учун ихтиёрийдир. Ходимларнинг мажбуриятлари муассасада касбий стандарт жорий этилганлиги асосида ўз-ўзидан ўзгартирилиши мумкин, агар ходимнинг даражаси стандарт талабларига жавоб бермаса, ишдан бўшатилиши мумкин эмас. Малакавий аттестациядан ўтган даврда ходимлар иш жойини (лавозимини) ва иш ҳақининг асосий иш жойида ўртача иш ҳақини сақлаб қолишади, зарурат туғилганда эса йўл харажатлари тўланади. Мамлакатимизда касбий стандартлардан фойдаланиш мамлакат иқтисодиётини инновацион қайта қуриш заруратига жавобдир. Худди шундай ўзгаришларнинг йўналиши барча ривожланган мамлакатларда, Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатларида, Марказий ва Шарқий Европада ва собиқ Совет республикаларида қабул қилинган. Буюк Британиянинг миллий касбий стандартлари соҳага оид малакавий кенгашлар ва касб-ҳунар таълими ва ўқув дастурларини ўз ичига олган малака доирасини талаб қилади. Ушбу мамлакатда касбий стандартлар профессионал соҳаларни таснифлаш функциясини бажаради. Ушбу фаолиятни тартибга солувчи ва мувофиқлаштирувчи асосий тузилма энг яхши жаҳон андозаларига мос келадиган Миллий касбий стандартлар кенгаши ҳисобланади. Австралияда Касбий таълимнинг миллий асослари ва профессионал стандартлар қўлланилади, унда самарали ишлаш учун зарур бўлган касбий маҳорат ва билимлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд, аммо уларни олиш тартибга солинмайди. Канада «Қизил муҳр» дастури доирасида ишлаб чиқилган ва ишлатилган стандартлар ва саноат кенгашлари томонидан яратилган стандартларга эга. «Қизил муҳр» дастури доирасида қабул қилинган стандартлар жуда юқори баҳоланади, чунки у сизнинг малакангизни қаердан олганлигингиздан қатъий назар Канада бўйлаб иш билан таъминлаш имкониятини беради. Касбий стандартларни яратиш билан боғлиқ барча асосий ишлар стандартларни ишлаб чиқиш бўйича махсус қўмиталарни яратишни таъминлайдиган Саноат кенгашлари томонидан амалга оширилади, улар доирасида иш берувчилар ва ходимларнинг вакиллари ўзаро таъсир 604 ўтказадилар. Аммо Саноат кенгашлари томонидан яратилган миллий касбий стандартлардан фойдаланиш мажбурий эмас. Турли мамлакатларда касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисида қарор уларнинг аниқ мақсадга эришишдаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда қабул қилинади. Баъзи мамлакатларда (Дания, Финляндия, Германия, Ирландия, Норвегия, Швеция) бизнес ва таълимнинг ўзаро ҳамкорлиги тарихан ривожланган бўлиб, ўқув дастурлари ва узлуксиз таълим дастурларини биргаликда ишлаб чиқишда намоён бўлади, бу эса касбий стандартларни ишлаб чиқишни англатмайди. Хусусан, Германияда ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган янги малака талабларининг қисқача тавсифи ишлаб чиқилади. Данияда компетенциялар соҳаси, маълум бир фаолият соҳасида зарур бўлган вазифалар, кўникмалар ва билимлар рўйхати тавсифланади. Шу асосда фақат касблар, малака ёки лавозимлар учун жавобгарлик соҳаларини белгилайдиган таълим стандартлари ишлаб чиқилади. Аксарият Европа мамлакатларида вазият бошқача бўлиб, улар таълим тизими ва меҳнат бозорини бирлаштириш учун касбий стандартдан фойдаланадилар. Ҳар бир мамлакатда умуммиллий касбий стандартлар ўзига хосликларга эгадир. Бироқ бунда Европада ишлаб чиқиладиган, шакли, мазмуни, ишлаб чиқиш ва қўллаш мақсадлари билан фарқ қиладиган касбий стандартларнинг уч хил турини ажратиб кўрсатиш мумкин. 1. Биринчи гуруҳ стандартлари меҳнат соҳасида статистик мониторингни таъминлаш учун таснифлаш тизимини ифодалайди. Ушбу стандартлар табиатда умумлаштирилиб, тизимли равишда рўйхатга олинган ва таснифланган ходимлар томонидан бажариладиган энг муҳим ишларни тавсифлайди. Бундай стандартлар Францияда қўлланилади. 2. Иккинчи гуруҳ стандартлари - бу меҳнат фаолиятини тавсифлаш ва ушбу касбий фаолиятнинг маҳоратини кейинчалик баҳолаш учун "саноқ боши"ни ифодалайди. Ушбу ёндашув ёрдамида олинган натижалар мамлакатда ўрнатилган, мониторинг натижаларига қараб ўзгариб турадиган малака даражалари билан таққосланади. Ушбу касбий стандартларнинг афзаллиги уларнинг мослашувчанлигидир, шунинг учун улар таълим стандартлари ва дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундай касбий стандартлар Буюк Британияда қўлланилади. 3. Касбий стандартларнинг учинчи гуруҳи - бу маълум бир лавозимга нисбатан маълум бир малака тавсифи, шунинг учун ҳар бир аниқ 605 малака учун касбий стандарт таълим стандартлари ва назорат ва баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш учун асос бўлади. Бундай касбий стандартлар Испанияда, қисман Францияда ва Бельгиянинг француз тилида сўзлашадиган қисмларида қўлланилади. Шу билан бирга, касбий стандартларни ишлаб чиқишда юқорида кўрсатилган учта ёндашувнинг моҳиятидаги тафовутларга қарамай, уларнинг барчаси таълим дастурлари ва уларни амалга оширишда ишлатиладиган ресурсларнинг шаклланишига таъсир қилади ва Европа малака тизимига йўналтирилган. ХМТ маълумотларига кўра, 100 дан ортиқ ва айниқса, энг ривожланган давлатлар замонавий миллий малака тизимларини яратиш билан фаол шуғулланмоқдалар, чунки глобаллашув шароитида нафақат товарлар ва хизматлар бозорлари, балки ишчи кучи бозори, кадрлар тайёрлаш бозорлари ҳам бу мамлакатга муҳим рақобатдош устунликларни беради. Шунинг учун Ўзбекистон Республикасининг миллий малака ва касбий стандартлар тизимини шакллантиришга қаратилган фаолияти ушбу мамлакат учун объектив равишда асосланган ва долзарб жараён ҳисобланади. Download 6.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling