Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар
Ташкилотнинг инсон ресурсларини касбий стандартларга
Download 6.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ
9.3.Ташкилотнинг инсон ресурсларини касбий стандартларга
мувофиқликка сертификатлаш методикаси ва уни янгилаш Сўнгги йилларда инсон ресурсларини бошқариш ва пайдо бўлган ижтимоий ва меҳнат муносабатлари соҳасида сезиларли ўзгаришлар рўй берди, бу янги касбларнинг пайдо бўлиши, эскиларининг йўқ бўлиб кетиши ва компетенцияларнинг ўзгариши жараёни билан боғлиқ. Меҳнат бозори нафақат анъанавий, балки мутлақо янги ўхшаш касбларга ҳам, маҳаллий ўхшашлиги бўлмаган юқори малакали мутахассисларга ҳам тобора кўпроқ талаб қилинмоқда. Бу ишлаб чиқариш жараёнидаги ўзгаришларга тез ва 595 адекват жавоб бера оладиган, янги замонавий компетенцияларни шакллантиришни таъминлайдиган турли хил мутахассисларни тайёрлашни талаб қилади. Меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган меҳнатни такрор ишлаб чиқариш жараёнининг йўқлиги иқтисодиёт тармоқларининг иқтисодий ривожланишида тормоз бўлди. Юқори технологияли соҳаларнинг рақобатбардошлиги қатъий боғлиқ бўлган юқори малакали ходимларни тайёрлаш меҳнат дунёсида рўй бераётган ўзгаришлардан орқада қолмоқда. Ушбу номувофиқлик замонавий назарий билимларга эга ва амалий иш кўникмаларига эга бўлган малакали ишчи ва мутахассисларнинг етишмаслиги билан намоён бўлади. Миллий малака тизими (ММТ) асосий вазифаси юқори сифатли кадрлар тайёрлаш асосида меҳнат унумдорлиги ўсиши учун шароитлар яратиш ҳисобланади. Бу тизимни шакллантириш зарурати меҳнат бозорининг қуйидаги каби муаммолари билан асосланади: • ишчи кучи талаб ва таклифи ўртасида унниг сифат хусусиятларига мувофиқ эмаслиги билан асосланадиган фарқ; • касб талимининг меҳнат бозоридаги жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларга етарлича йўналтирилмаганлиги; • таълим соҳаси ва меҳнат соҳаси малакаларга талабларни мувофиқлаштиришга имкон берадиган замонавий профессионал стандартлар зарурий ва етарли базаси йўқлиги; • ходимлар замонавий малака тизимларини қўллаб-қувватлашда иш берувчиларнинг бирлашмалари, профессионал ҳамжамиятлар фаоллигининг сустлиги; • ишчи ва мухандис касблар бўйича бўш ўринларни тўлдириш борасида осонлик билан амалга ошириладиган алгоритм йўқлиги. ММТ ходимларни ўқитиш сифатини ошириш ва меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш мақсадида касб таълими ва иш билан бандлик соҳаларининг ўзаро таъсирини таъминлаши кўзда тутилган. Ушбу ўзгаришлар инсон салоҳиятини сақлаш ва ривожлантиришга қаратилган. ММТ бир нечта бошқарув воситаларини ўз ичига олади, улар бир вақтнинг ўзида малака тизимининг асосий ҳужжатлари ҳисобланади: • миллий малака доираси; • тармоқ малака доираси; 596 • профессионал стандартлар; • таълим стандартлари; • таълим натижаларини баҳолаш ва сертификатлаш миллий тизими. Умуммиллий малака талаблари профессионал стандартларда белгиланади. Айнан уларда меҳнат фаолияти мазмуни тавсифланади ва ходимнинг малакасига қўйиладиган талаблар белгиланади. Таълим ва сертификатлаштириш натижаларини баҳолашнинг миллий тизими касбий таълимнинг барча даражалари учун миллий ва халқаро даражаларда малакаларни тўплаш ва тан олишнинг ягона механизмларини таъминлайди. ММТ шакллантиришнинг асосий элементлари қуйидагилар ҳисобланади: • меҳнат бозорини таҳлил ва башорат қилиш, • профессионал стандартлар, • таълим стандартлари, • таълим тизими (жумладан, касбий йўналтириш), • назорат-ўлчов воситалари, • малакаларни мустақил баҳолаш. ММТ шакллантириш асосий элементлари ўзаро алоқалари қуйидаги схемада келтирилган (9.2-расм). Download 6.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling