Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-жадвал  Электрон таълим учун дастурий маҳсулотлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

8.5-жадвал 
Электрон таълим учун дастурий маҳсулотлар 
Дастурий маҳсулотлар ва 
уларнинг муаллифлари 
Тавсифи 
Вебинар ва онлайн-конференциялар ўтказиш учун платформалар 
«Вебинар-Комди» 
компанияси Webinar ва 
Comdi
Конференция вақтида ҳужжатлар намойиш қилган ва энг 
оддий сўровлар ўтказган ҳолда онлайн-конференциялар 
ташкил қилиш 
iMind компанияси Mind 
Labs 
Вебинар 
ўтказишга 
имкон 
беради 
ва 
асосий 
функционални қўллаб-қувватлайди (ёзув, иш столи 
трансляцияси, ҳужжатлар намойиши, чат ва ҳ.к.) 
Adobe Systems Incorporated 
компанияси 
Acrobat 
Connect Pro 
Шуниси билан фарқланадики, исталган қурилмадан 
исталган пайт қўшимча созламаларсиз (Adobe Flash Player 
асосида) мультимедия материалларга уланиш имконига 
эга бўлади. Ўқитиш учун махсус ечимда ўқув 


562 
материалларини бошқариш, ўқувчилар ўзлаштиришини 
кузатиш, янги курслар яратиш ва ҳ.к. имконияти кўзда 
тутилган. 
«Мираполис Инфор-
мационные Технологии» 
компанияси Mirapolis 
Virtual Room
Сўров ташкил қилиш, чат, материаллар сақлаш, 
тадбирлар бўйича ҳисоботлар тақдим этиш имконияти 
билан вебинар ва конференциялар ўтказиш. Турли 
қурилмаларда фойдаланиш мумкин
WebSoft 
компаниясидан 
виртуал синф 
WebTutor 
электрон 
таълим 
тизими 
билан 
интеграциялашади 
iWebinar 
Интернет тармоғида онлайн-режимда видеоконференция 
ташкил қилиш воситаси ҳисобланади, eLearning Server 
негизида ташкил қилинган ўқув маркази билан 
интеграияланиши мумкин
Cisco Systems компанияси 
WebEx, MeetingPiace
3 миллиондан ортиқ фойдаланувчи, тизимга алоқа сеанси 
вақтида тест ва сўров ўтказиш имконияти киритилган. 
Техник жиҳатан бир вақтнинг ўзида 5000 гача 
фойдаланувчи иштирок этиши мумкин, ўқитиш учун 
махсус ечим мавжуд — WebEx Training Center — 
контентни бошқариш, тест ўтказиш, ўзлаштиришни 
кузатиш ва ҳ.к. имкониятлар билан 
Электрон таълимни ташкил қилиш учун «қути» сервиси
30
Websoft 
компанияси 
WebTutor
ходимларни танлаш, баҳолаш, синовдан ўтказиш ва 
ўқитиш, 
истеъдодларни 
бошқариш, 
билимларни 
тизимлаштириш ва сақлаш, шунингдек ходимлар ва 
кадрлар бўлими ўртасида корпоратив алоқаларни ва ўзаро 
алоқаларни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бизнес 
жараёнларини комплекс автоматлаштириш тизими. 
Тизимда шунингдек, тайёр онлайн курслар (самарали 
тақдимот, маркетинг ва бошқалар) ва SCORM
31
форматини қўллаб-қувватлаш мавжуд 
«Гипер Метод» компанияси 
eLearning Server
Масофавий ва аралаш таълимнинг тўлиқ циклини ташкил 
қилиш учун мўлжалланган (курсларни тайёрлаш, 
талабаларни синаш ва баҳолаш, материалларни бошқариш 
ва ҳ.к.). 
«Виртуальные технологии в 
образовании» компанияси 
Масофадан ўқитиш жараёнини (контентни аркибни 
бошқариш, 
тест 
синовлари, 
ўқув 
жараёнини 


563 
«Прометей» 
масофадан 
ўқитиш тизими 
режалаштириш ва ҳоказо функцияларидан фойдаланган 
ҳолда) ташкил этишга имкон берадиган эксклюзив қути 
билан таъминланган дастурий маҳсулот. 
Competentum 
компанияси 
Shareknowledge
Масофадан ўқитишнинг бутун циклини мустақил 
равишда ташкил этишга: курсларни ишлаб чиқиш, 
тайёрлаш ва ўтказиш, билимларни бошқаришга имкон 
беради. 
Шунингдек, 
вебинарларни 
ўтказиш, 
тренингларни бошқариш, курсларни ривожлантириш, 
ходимларни баҳолаш ва ҳоказоларни ўтказишга имкон 
берадиган маҳсулотлар тўплами ҳам мавжуд. 
Электрон таълим учун булутли сервислар (SaaS-сервислар)
32
WebSoft 
компаниясидан 
WebTutor Saas-версияси
Қути сервиси билан бир хил 
«Мираполис 
Информационные 
Технологии» 
компаниясидан LMSOnline 
Катта функционалга эга: тўлақонли таълим муҳити 
шакллантириш, вебинарлар ташкил қилиш, ўқувчилар 
ривожланишини назорат қилиш, SCORM форматда тайёр 
курслар бор ва ҳ.к. 
Competentum компаниялар 
гуруҳидан 
Competentum.ONLINE
Тизим функционали ўқув жараёнини бошқариш (шу 
жумладан турли хил саволларга жавоб берадиган тестлар 
ва ўтиш режимлари) имконини беради, аммо унда 
вебинарларни ташкил этиш модули мавжуд эмас. 
«Интернет-мактаб» 
компанияси Teachbase.ru
Электрон таълим воситаларининг энг хилма-хил 
тўпламларини тақдим этади, бу ўқув жараёнининг турли 
хил сценарийларини амалга оширишга имкон беради: 
интеактив курсни яратиш, ўтиш, тест синовлари, 
вебинарларни ўтказиш ва ҳ.к. 
Шу билан бирга, электрон таълим тизими устунликлари хилма-хил 
бўлган бир пайтда ва мамлакат корпоратив таълим бозорида унинг кенг 
тарқалганлигида ушбу тизим камчиликлардан ҳам холи эмас: 
- таълим олувчининг шахсини аниқлаш муаммоси, яъни ушбу 
талабанинг тест саволларига жавоб беришига мутлақ кафолат йўқ. Ушбу 
муаммони ҳал қилиш учун биргаликда фойдаланиш мумкин бўлган бир нечта 
ечимлар мавжуд: тизимга логин ва паролни киритиш, статик IP-манзил, 
бармоқ изи ёки кўзнинг тўр пардасиидан фойдаланиш, жавоб бериш учун 
вақт оралиғини кузатадиган синов тизимини ўрнатиш (яъни агар талаба энг 


564 
қийин саволларга тезда жавоб берса, тизим бузилишлар тўғрисида сигнал 
беради), талабани ўқитувчининг видео назорати остида синаб кўриш; 
- ташқи мотивациянинг йўқлиги ва кундузги ўқиш учун хос бўлган 
назорат хусусиятларининг йўқлиги (юқори ички мотивацияга эга бўлган 
талабалар электрон таълимдан энг катта самарани олишлари мумкин, бундан 
ташқари, Ж. Келлер тизимига мувофиқ электрон курснинг тўғри ташкил 
қилиниши талабанинг дарсни давом эттириш учун мотивацияси, аммо вақт 
ўтиши билан машғулот вақти қанчалик узоқ бўлса, талабанинг эътиборини 
жалб қилиш шунчалик қийин бўлади); 
- электрон таълимда ўқитувчи ва талабалар билан деярли ҳеч қандай 
кайта алоқа йўқ (агар интерактив вебинар варианти фойдаланилмаса), жонли 
алоқа мавжуд эмас, шунинг учун электрон таълим уни қўллашда маълум 
чекловларга эга, масалан, жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантириш 
учун; ишонч ва очиқлик мос эмас. 
Шундай қилиб, бир талай афзаллиларга эга бўлган электрон таълим 
тизими, ўқитувчи ёки эксперт билан бевосита мулоқот зарурати минимал 
бўлган материални мустақил ўзлаштириш мумкин бўлган касбий билимлар 
ва кўникмалар соҳаларида корпоратив таълимни ривожлантиришнинг 
истиқболли йўналиши ҳисобланади. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling