Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар
Download 6.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.9-расм. Персонални бошқариш тизимининг горизонтал ва вертикал кесимлари
- 3.10-расм. Инсон ресурсларини бошқаришга тизимли ёндашув
Персонални
бошқариш тизими Шакллантириш Барқарорлаштириш Фойдаланиш Бошқариш Стратегик даража Функционал бўлинма даражаси Персонал Чизиқли бошқарув даражаси 3.9-расм. Персонални бошқариш тизимининг горизонтал ва вертикал кесимлари 4. ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш. Қуйидагилар кўзда тутилади: • персонални ўқитиш, қайта ўқитиш, малакасини ошириш; • захира шакллантириш ва у билан ишлаш: • карьерани режалаштириш. 5. баҳолаш ва назорат, қуйидагиларни англатади: • ишчи кўрсаткичларни баҳолаш; • меҳнат ва ижро интизомини назорат қилиш; • персонал билан ишлашнинг барча йўналишлари ҳолатини мониторинг қилиш. 6. инсон ресурслари салоҳиятини фаоллаштириш. Қуйидагиларни ўз ичига олади: • меҳнатни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими; персонални хабардор қилиш тизими; • ижтимоий ҳимоя ва имтиёзлар тизими; • ташкилий маданият шакллантириш ва меҳнат ахлоқини ривожлантириш. 7. кадрлар билан боғлиқ иш юритиш. Персонални бошқаришга тизимли ёндашувни амалга ошириш механизми 3.10-расмда акс эттирилган. 3.10-расм. Инсон ресурсларини бошқаришга тизимли ёндашув XX асрда менежмент ривожланиши ишлаб чиқариш соҳасида инсон ролига жамоатчилик қарашлари шиддатли ўзгариши билан бирга кузатилди. Бу вақт давомида ишлаб чиқариш соҳасида инсонинг роли кузатиладиган тўрт концепция алмашинуви рўй берди. 1. меҳнат ресурсларидан фойдаланиш: XIX аср охирларидан XX аср 60-йилларигача ишлаб чиқаришда банд бўлган инсон ўрнига фақат унинг функцияси – иш ҳақи ва иш вақти харажатлари билан ўлчанадиган меҳнат кўриб чиқилган. 2. персонални бошқариш: XX асрнинг 30-йилларидан ривожлана бошлаган ушбу концепциянинг илмий асосини бюрократик ташкилотлар назарияси ташкил қилган, бунда инсон расмий роли - лавозими орқали кўриб чиқилган, бошқарув эса – маъмурий механизмлар (тамойиллар, усуллар, ваколатлар, функциялар) орқали амалга оширилган. 3. инсон ресурсларини бошқариш – инсон структура элементи сифатида эмас, лавозим сифатида – учта асосий таркибий қисм – меҳнат функцияси, ижтимоий муносабатлар ва ходимнинг ҳолати бирлигида кўриб чиқила бошлаган. Мамлакат амалиётида бу кўрсаткич қисман фойдаланилиб, қайта қуриш йилларида «инсон омилини фаоллаштириш» номини олган. 4. инсонни бошқариш: ушбу концепцияга мувофиқ, инсон – узига хос бошқарув объекти, лекин у ресурс сифатида кўриб чиқилиши мумкин эмас. Энг муҳим элементлари қуйидагиларга бориб тақалади. У: • мақсадли йўналтирилган ҳолда фаолият кўрсатади, яъни фаолияти доим белгиланган мақсадларга эришишга йўналтирилади; • бошқарув субъекти таъсири остида ўз параметрларини ўзгартиради; • ривожланиш ва ўзини-ўзи такомиллаштиришга қодир. Концепциялар таҳлили, уларни ташкилотлар фаолияти амалиётида акс эттириш персонални бошқаришга ёндашувларни турлича тизимлаштиршига имкон беради. Инсон ресурслари бошқариш ҳақида гапирганда шуни таъкидлаш жоизки, уни (инсон ресурсларини бошқаришни) инсон ресурсларини такрор ишлаб чиқариш, окилона фойдаланиш ва унинг сифатини таъминлайдиган бошқарув субъектининг мақсадли йўналтирилган таъсири сифатида кўриб чиқиш лозим. «Инсон ресурсларини бошқариш» атамаси илк бора XX асрнинг 60-йилларида бошқарув бўйича адабиётларда пайдо бўлган. Кенг маънода бу энг аввало, ижтимоий бошқарув бўлиб, фуқароларнинг жисмоний, маънавий ва интеллектуал қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш, жамият ҳаётининг турли жабҳаларида уларнинг имкониятларини оқилона қўллаш жараёнларига мақсадли йўналтирилган таъсирни таъминлайди ва тегишли шароилар яратади. Инсон ресурсларини бошқаришни тор маънода ташкилот (корхона) стратегиясининг бир қисми сифатида кўриб чиқиш лозим бўлиб, у зарур персонал таркиби билан таъминлаш, шунингдек, самарали фаолият юритиши учун қулай ижтимоий-иқтисодий шароитлар яратишни ўз ичига олади. Бунда ташкилот мақсадлари ва персонал манфаатларига самарали эришиш инсоннинг профессионал, ижодий, интеллектуал ва жисмоний имкониятларидан максимал самара олиш, қулай ижтимоий муҳит яратиш ҳисобига таъминланади. Бу маънода инсон ресурсларини бошқаришни «персонални бошқариш» тушунчасининг синоними сифатида кўриб чиқиш мумкин, бироқ улар ўртасида айнан ўхшашлик йўқ. Ташкилотнинг инсон ресурсларини бошқариш персонални бошқариш бўйича фаолиятдан кенгроқ (3.11-расм). Инсон ресурсларини бошқариш жараёнида, биринчидан, меҳнат самарадорлиги юқори бўлиши учун шароитлар яратилади, иккинчидан, ташкилот эҳтиёжларига жавоб берадиган персонал юқори профессионализми такрор ишлаб чиқарилади, учинчидан, ташкилотниг ижтимоий ва меҳнат капитали шаклланади. Download 6.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling