мақсадлари, ИРБ мақсадлари, ИРБ дастурлари ва ИРБ самарадорлик
кўрсаткичлари каби муаммолар айнан шу қисмдан ўрин топади.
Бунда ҳолат ташкилотни бошқаришнинг бошқа қуйитизимлари билан
таққослагандан инсон ресурсларини бошқариш
тизимининг хусусиятларини
ажратиб кўрсатишга имкон беради:
•
инсон ресурсларини бошқариш тизими фаол ҳисобланади. Бошқа
барча қуйитизимлар табиатан ўзгармасдир. Айнан ИРБ қуйитизими қолган
қуйитизимларни ҳаракатга келтиради, шу сабабли ташкилотнинг бошқа
барча ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги
ИРБ тизими сифатига
боғлиқ бўлади;
3.15-расм. Персонални бошқариш тизимининг ўраб турган муҳити
•
инсон ресурсларини бошқариш тизими ташкилотнинг бошқа
қуйитизимлраида мужассам топади. Бошқарув объекти бўлган персонал
инсон ресурсларини бошқариш тизими ичида эмас, балки бутун ташкилот
бўлинмалари ва структураларида ишлайди. Шу
сабабли бу объектни
бошқариш фақат HR-бўлинмалари томонидан амалга оширилиши мумкин
эмас. Бошқарув субъектлари кўплиги инсон ресурсларини бошқаришнинг
барча қатнашчилари ҳаракатлари ва манфаатларини мувофиқлаштириш
заруратини юзага келтиради;
•
ташкилотнинг барча ресурсларидан
фойдаланиш самарадорлиги
инсон ресурсларини бошқариш тизими сифатига боғлиқ. ташкилотнинг
барча қуйитизимларини ҳаракатга
келтириб, бу тизимлар (ресурслар)
мақсадларини, уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари ва ҳ.к.ни
тушуниш керак.
2. Тизим элементлардан иборат. Инсон ресурсларини бошқариш
тизимининг қисмлари элементлар деб аталади. Бошқа ҳар қандай тизимни
бўлгани каби, инсон ресурсларини бошқаришни ҳам турли асосларга кўра
элементларга ажратиш мумкин:
•
инсон ресурсларини бошқариш бошқарув тизимларидан бири
саналади, бу эса бошқарув
субъекти, бошқарув объекти бошқарув
усуллари, қайта алоқа (тизимнинг ташқи кўринишини ёпади) каби
элементларни ажратиб кўрсатишга имкон беради. Бунда инсон
ресурсларини бошқариш тизимига бошқарув ёндашуви намоён бўлади
(3.16-расм);
Do'stlaringiz bilan baham: