507
Ривожланиш жараёни ташкилотнинг қўйилган мақсадларига эришишга
олиб
келиши
лозим
бўлган
кўнгилдаги
хулқ-атвор
моделини
лойиҳалаштириш, шунингдек, коучинг – унинг хулқ-атворидан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш мақсадида персоналга таъсир кўрсатишни ўз
ичига олиши лозим.
Умумий ривожланиш деганда ташкилот
ходимларининг касбий
фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмаган хислатларни шакллантириш ва
такомиллаштириш назарда тутилади.
Касбий ривожланиш деганда
ходимларни янги ишлаб чиқариш функцияларини бажариш, лавозимларни
эгаллаш, ходимга қўйиладиган талаблар ва
реал одамнинг хислатлари
ўртасидаги тафовутни бартараф этишга қаратилган, шахснинг касбий
тажрибаси таркибий қисмларини янги таркиб билан тўлдиришга тайёрлаш
жараёни тушунилади. Ташкилотнинг касбий ривожланишини икки нуқтаи
назардан кўриб чиқиш керак: инсон омили нуқтаи назаридан (касбий
тажриба соҳиби ва эгаси бўлган шахс) ва ташкилотнинг кадрлар салоҳиятини
шакллантириш ва ривожлантириш нуқтаи назаридан (ташкилотнинг ишчи
тузилмасини
ривожлантириш
зарурати,
ташкилот
олдида
турган
муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган
ходимларнинг профессионал
тажрибаси билан боғлиқ).
Персонални ривожлантириш мақсадлари ва вазифалари структураси
7.10-жадвалда акс эттирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: